8-маъруза ер усти ҳаракатлари билан боғЛИҚ БЎлган жараёнлар ва ҳодисалар



Download 41,1 Kb.
bet1/9
Sana20.04.2022
Hajmi41,1 Kb.
#566242
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5282776256155228208


8-МАЪРУЗА
ЕР УСТИ ҲАРАКАТЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ЖАРАЁНЛАР ВА ҲОДИСАЛАР:
сел ҳодисаси, эрозия жараёни, эол-шамол ҳаракати натижасида содир бўладиган ҳодисалар.


Сел ҳодисаси.
Сел ҳодисаси тўғрисида умумий тушунча.
Тоғлик ҳудудларда ёмғир ёғиши, мавжуд қор ётқизиқларининг эриши натижасида ҳосил бўлган сув оқими тоғ жинслари бўлакларини ҳаракатга келтиради ва пастга томон оқизиб туша бошлайди. Бундай сув оқимлари жилғалардан, сойчалардан чиқиб, бир-бирлари билан қўшилиши натижасида катта кучга эга бўлган ягона оқимни вужудга келтиради, бу оқим адабиётларда сел номи билан машҳурдир. Сел массасининг тахминан 50-60 фоизи ҳар хил тош парчаларидан, минерал заррачалардан, туз эритмаларидан, ҳар хил ўсимлик таналаридан ташкил топган бўлади ва тоғдан шиддат билан тоғ олди районига қараб ҳаракат қилади. Демак, сел оқими вужудга келиши, шу районга тушадиган ёғиннинг миқдорига, унинг ёғиш тезлигига, тоғ ён бағирларида йиғилган нураш жинсларининг кўп-озлигига боғлиқ. Шу билан бирга сел ҳодисасини вужудга келишида ва ривожланишида тоғ ён бағирларининг дарё водийсига нисбатан ҳаддан ташқари тик, нишаблиги ҳамда тоғ ён бағирларининг ўсимлик дунёсига камбағал бўлиши асосий сабабдир. Чунки тоғ ён бағирлари қанчалик тик, ўсимлик дунёсига камбағал бўлса, тушган ёғин шунча кам ушланиб қолади, пайдо бўлган сув оқимининг тезлиги ва емириш кучи ҳам шунча катта бўлади (Мавлонов, Исломов, Шерматов, 1970).
Сел асосан баҳор фаслида, ёзнинг дастлабки кунларида содир бўлади. Бунинг сабаби, биринчидан, баҳор фаслида ёғиннинг асосий қисми иссиқ ёмғир ҳолатида тушиши, иккинчидан, қиши билан йиғилган қор массасининг тезлик билан эриши, учинчидан, тоғ ён бағирларидаги, турли қалинликдаги (0,25 дан 60-70 м) делювиал, элювиал-делювиал лёссимон тоғ жинсларининг ивиши, чўкиши натижасида дарё водийси томон сурилиб туришидир.
Сел ҳодисаси Ер шарининг ҳамма тоғли районларига хос ҳодиса бўлиб, айниқса, Америка қитъасида, Италия, Австрия, Швейцарияда, Қрим, Карпат, Байкал, Урал тоғи ҳудудида, Кавказда кўп бўлиб туради. Марказий Осиёда, жумладан, Қирғизистоннинг Иссиқкўл районида, Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида, Чирчиқ дарёсининг ирмоқлари ҳисобланган Паркентсой, Оқсоқотасой водийсида, Оҳангарон дарёси водийсида тез-тез юз бериб туради.
Ф.К.Кочерганинг маълумотига кўра фақат Фарғона водийсининг ўзида 270 та сел ҳодисаси вужудга келадиган дарё ҳавзалари мавжуд.

Download 41,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish