8-маъруза ер усти ҳаракатлари билан боғЛИҚ БЎлган жараёнлар ва ҳодисалар



Download 41,1 Kb.
bet4/9
Sana20.04.2022
Hajmi41,1 Kb.
#566242
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5282776256155228208

Инженерлик чоралар, буларга:

Сел оқимининг ёйилиб, тошиб кетишини чеклайдиган, унинг тўғри оқишини таъминлайдиган валлар, темирбетон деворлар, ариқлар ҳамда сел вужудга келадиган зонада, тоғнинг ён бағирлари бўйлаб сел кучини қирқувчи, тош, лойқаларни ушлаб қолувчи тўсиқлар қуриш ишлари киради.

  1. Агромелиоратив, агротехник чоралар, буларга:

Сел вужудга келадиган биринчи зонага дарахтлар экиб, ўрмонзорлар барпо қилиш, мавжуд дарахтларни қирқишни қатъиян ман этиш, тоғ ён бағирларини террасаларга ажратиш ва ана шу террасаларда йиғилган ёмғир, қор сувларини ариқлар орқали дарё водийсига эҳтиётлик билан оқизиб юбориш ишлари киради.


Эрозия жараёни.
Эрозия жараёни тўғрисида умумий тушунча.
Сиз осмондан тип-тиниқ, топ-тоза ҳолда ёққан ёмғирнинг ер юзига урилиши билан лойқаланишини, тезда ўзи билан тупроқ заррачаларини кемириб, ҳаракатга келишини ўз йўлида ювиш ишларини бажариши ва пастки ерларга оқиб кетишини, жарлар ҳосил қилишини ҳаммангиз кўргансиз. Бу ҳодиса фанда эрозия жараёни деб юритилади. Эрозия1 жараёнининг бошланишида ва ривожланишида ёмғир томчиларининг аҳамияти жуда катта бўлиб, ёмғир томчиларининг тупроқ қатламига урилиши тупроқ заррачаларини ҳатто 60-90 см баландликка 1-1,5 м радиус бўйлаб отиб юбориши мумкинлиги аниқланган.
Н.А.Горскийнинг маълумотига кўра бир гектар ер юзасига 10 мм қалинликда ёққан ёмғирнинг оғирлиги 100 тоннага бориши, Америка тупроқшуноси Б.Осборнонинг ҳисоблашича, бир гектар ер юзасига 50 мм қалинликда ёмғир ёққанда 625 от кучига тенг келадиган энергия ажралиши ҳисобланган бўлиб, бу энергия 17,5 см қалинликдаги тупроқ қатламини 90 см баландликка 86 марта кўтариб ташлашга қодир экан.
Ёмғир томчиларининг ер юзасига катта куч билан урилиши, маълум қалинликдаги тупроқ қатламининг емирилиши, сўнгра ҳосил бўлган сув оқимини тоғ ён бағирлари бўйлаб, маълум нишабликдаги ариқлар орқали ҳаракатга келиши катта-катта ҳосилдор экин майдонлари устки қатламларининг баъзан бутунлай ювиб кетишига сабаб бўлади.
Масалан, ана шундай ёмғир томчиларидан, эриган қор сувларидан ўз қатраларини йиғувчи Миссисипи дарёси 1 сутка давомида океанга 1,5-2 млн. тонна лойқа зарраларини, 20 минг тонна қум, шағал тошларни олиб келиб ташлайди. Шунга ўхшаш Чотқол дарёси ўз қатраларини йиғиб келадиган (ўзининг энг дастлабки қатраларини Талас ола тоғининг жанубий-ғарбий ён бағирларидан бошлайди) майдонни ҳар кв.км дан йилига 150 тонна, Норин дарёси (ўзини дастлабки қатраларини Тянь-Шаньнинг Оқшийроқ массивидан – Петров музлигидан бошлаб йиғади) эса 250 тонна тупроқ зарраларини, қум, шағал тошларни ювиб оқизиб келади.
Голланд геологи Р.Кюэненанинг ҳисоблашича, Ер шарининг қуруқлик қисмидан ҳар йили 12 куб.км ёки 36 млрд. тонна лой, қум, тош материаллари эрозия жараёни натижасида ювилиб туради.
Эрозия жараёни икки хил кўринишда содир бўлади. Биринчиси тупроқ эрозияси дейилиб, ёмғир сувлари ернинг устки қатламларини ювиш натижасида юз беради. Иккинчисини жар эрозияси деб юритилади. Биринчиси эрозия жараёнининг бошланиши бўлиб, иккинчиси унинг давоми ҳисобланади. Чунки ана шу маълум текислик бўйлаб ювиш ишларини бажарган сув қатралари аста-секин пастликларга қараб оқиши, бир-бирлари билан қўшилиши натижасида катта кучга эга бўлган сув оқимини ҳосил қиладики, бу оқим чуқурлиги 0,5-1 метр, кенглиги 1-2 метр ариқчаларни ҳосил қилиб оқади. Сўнгра шу ариқчалар бўйлаб, ернинг пастки қатламлари томон ўйиш, емириш, ўпириш ишларини бажаради. Вақт ўтиши билан юқоридаги ариқчаларнинг узунаси бир неча километрга, эни 15-20 метрга, чуқурлиги ҳатто 10-30 метрга етадиган жарларни вужудга келтиради. Тупроқ эрозияси асосан тоғнинг юқори қисмларининг шимолий ён бағирларида ривожланган бўлиб, жарларнинг ҳосил бўлиш жараёни эса лёсс жинслари кенг тарқалган тоғ олди районларда жуда тараққий этгандир.
Эрозия жараёни Марказий Осиёнинг Чотқол, Қурама, Туркистон, Зарафшон, Пском, Угом, Фарғона, Олой, Ҳисор, Помир, Иссиқкўл райони атрофи тоғларида (Кунгай, Терскай Олатов) ва шу тоғлардан бошланувчи Сирдарё, Амударёнинг ирмоқлари Чирчиқ, Оҳангарон, Норин, Зарафшон, Вахш, Сўх, Қорадарё, Чу дарёларининг водийларида ҳамда Европа шарқий қисмининг Украина, Москва, Болтиқ бўйи, Кавказ, Қрим районларида ривожланган.
Шунингдек эрозия жараёни Ер юзасининг ҳамма қисмларида, айниқса, Шимолий Американинг Кордильера тоғларида, Ливия, Ҳиндистон, Бирма ва бошқа кўпгина мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, бу мамлакатлар қишлоқ хўжалиги ривожланишида катта зиён келтиради.



Download 41,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish