Улуғворлик –– ахлоқий тушунча. Улуғворлик табиатда, жамиятда, инсон фаолияти маҳсулотларида жамланган. Улуғворлик белгисига эга бўлган барча нарсалар ва ҳодисаларга хос бўлган умумийлик –– меъёрий баркамоллиги мавжуд, ундан ташқарида меъёрий қонун бузилиши мумкин.
Табиатда улуғворлик, баланд тоғлар, қудратли шаршаралар, чексиз океанлар, мовий мавж ураётган денгизлар, тубсиз осмон ва шу каби тимсолида намоён бўлади. Бу ердаги умумийлик — улардаги кенг кўлам, улканлик, буюклик, туганмасликдир. Табиатдаги улуғворлик инсонда ўзидаги заифликни эмас, балки табиат билан қўшилиб кетишга интилиш хиссини уйғотади. Улуғворлик хисси ўз-ўзидан қувонч, ҳайратланиш, эҳтиром, тан бериш туйғуларини ўз ичига қамраб олади. Буларга баъзида қўрқув ҳам қўшилади, лекин у инсонни камситмайди, балки тусиқларни енгиб ўтишга туртки беради. Улуғворлик ҳисси умуминсоний, умумий белгилари билан бирга ижтимоий шартланган, аниқ тарихий табиатга ҳам молик кулгилилик қахрамонликда улуғворликка хос нафосатли ва ахлоқий бирликда, кулгилилик ва бевосита намоён бўлади. Қахрамонлик кўпчилик омма тушунчасида одатдан ташқари, ноёб, нодир, кам учрайдиган ҳодисадир, лекин у кундалик ҳаётда оддий шароитда энг содда, ҳамма амал қиладиган ахлоқий қоидалар доирасида ҳам содир бўлиши мумкинлигининг ўзи улуғвор аҳамият касб этади. Табиат билан ҳамоханг бўлиш, ижтимоий фаол, ташаббускор ижодкор шахсни шакллантириш, бурч-вазифаларни адо этиш бугунги кундаги улуғворлик орзусини асосий мазмунини ташкил этади.
Улуғворлик ўзини ҳар томонлама ижодий ифодасини санъатда топади, унинг барча тур хил ва кўринишлари учун улуғворлик мавзулари асосий тасвир объектларидан бири бўлиб хизмат қилади. Санъатнинг турли кўринишлари улуғворликни тасвирлашнинг хилма-хил имкониятларидан фойдаланади. Каҳрамонлик достонлари, лирик достонлар, қахрамонлик фожеаси, қахрамонлик асарлари, симфония, нотиқлик, меъморчилик ва ёдгорлик санъати кўринишлари улуғворлик мавзусини бадиий ўзлаштириш жараёнида вужудга келган. Улуғворлик меъморчиликда алохида аҳамият касб этади. Миср пирамидалари, Самарканд, Бухоро, Хива шаҳарларининг меъморчилик обидалари, Юнонларнинг Парфенони, римликларнинг Кализейи, ўрта аср готик бош черковлари ўзларининг салобатли, улуғворлиги билан кишини ҳайратда қолдиради. Улуғворлик туйғусига фақат миқёс ўлчови билан эришилмайди. Агар айрим обидалар Бобил минораси, Минораи Калон, Миср пирамидалари ўзларининг микёс кўлами билан ҳайрон колдирсалар, бошқалари ўзининг нафислиги, нозик ифодаси ҳамоханглиги, атроф-мухит билан узвий қўшилиб кетганлига билан алохида аҳамият касб этган (Гури Амир, Шохизинда, Ичан-қалъа, Регистон майдони, Мир Араб мадрасаси, Исмоил Сомоний макбараси ва б.). Санъатдаги улуғворлик бадиий мазмун ва шакл имкониятлари воситасида ифодаланади, лекин бунда ҳал қилувчи ролни ғоя ўйнайди. Ғоя мукаммал шаклнинг зурурлигини юзага келтириб, саньат асарининг буюклик даражасини белгилаб беради, бу холат хаётий хақиқатдан қочишга эмас унга хизмат этишга давьат этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |