8 – мавзу: эстетика назарияси



Download 159 Kb.
bet2/8
Sana20.06.2022
Hajmi159 Kb.
#679011
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-МАВЗУ

Гўзаллик – эстетиканинг асосий категориясидир. Аслида эстетиканинг барча муаммолари гўзаллик муаммоси билан у ёки бу даражада боғлиқдир. Гўзаллик нафосат оламининг мағзи, асосий белгиси, бош хоссаси, асосий моҳиятини ташкил қилади. Шу боис эстетикани – гўзаллик ҳақидаги фан, гўзаллик фалсафаси ҳам деб атайдилар. Ҳар қандай эстетик муаммони ечимини топганимиз, унинг гўзаллик табиатини чуқур англаганимиз сари гўзаллик янада ёрқин намоён бўлиб боради. Эстетик муносабатларини эстетик объект ва субъект табиатини инъикос этар эканмиз, гўзалликнинг у ёки бу томонларини қирраларини ҳам мушоҳада этган бўламиз. Гўзаллик – бу асосий эстетик қадрият бўлиб, уни идрок этиш қобиляти эса эстетик субъектнинг асосий хоссасидир. Бу хусусият эстетик онг ва унинг асосий қисмларига ҳам тааллуқлидир. Эстетик дид бўлса кўп жиҳатдан шахс ва жамият нимани гўзаллик сифатида, нимани хунуклик сифатида идрок этишида намоён бўлади. Ва ниҳоят эстетик қарашлар гўзалликнинг табиати ва моҳияти ҳақидаги фикрларни англатади.
Қадимги Юнон файласуфи Афлотун бу муаммони илк бор “Нима гўзал?” ва “Гўзаллик нима?” деган саволга ажратиш билан тарихга гўзаллик тўғрисидаги фалсафий таълимотнинг асосчиси бўлиб кирган эди.
Афлотун таълимотида гўзаллик жонли, ҳиссиётли, ўзгарувчан нарсалар оламида ажралиб қолган абадий руҳ – ғоя сифатида таърифланади. Унинг фикрича, гўзаллик вужудга келмайди ва барбод бўлмайди, балки у вақт ва макон ташқарисида амал қилади. Гўзаллик туйғудан юқорироқ табиага эга бўлгани учун уни ҳис-туйғу воситасида эмас, балки ақл воситасида англаш мумкин бўлади. Гўзаллик ҳақидаги “Афлотун йўналиши” Ғарбда Фома Аквинский, Гегел ижодида, мусулмон маданиятида давом эттирилиб, гўзаллик моҳияти ёлғиз Аллоҳ иродасига боғлиқ қилиб ифодаланади.
Мутлақ руҳ – ғоя, гўзалликнинг намоён бўлишидир, деб таъкидлайди Гегел. Унинг фикрича, ҳис-туйғу қобилятига эга бўлган мутлақ руҳ-ғоя, яъни порлаб турган нарсагина гўзалдир. Санъат гўзалликнинг асл маконидир. Гўзаллик ўзининг ифодаси бўлган санъат каби ривожланиш хусусиятига эга. Бу талқинда оқил мағиз бор. Мазкур таълимотга кўра, гўзаллик – бу аниқ турдаги ҳодисалар камолотининг намунасидир.
Инглиз файласуфи Д.Юм гўзаллик нарсаларнинг сифатини билдирмайди, балки нарсаларнинг мушоҳада қилаётган инсон руҳий даражасида амал қилади, деб уқтиради. Бунда ҳар бил одам руҳи ўзи белгилаган, таниган, англаган гўзалликни кўради. Юм таълимотига кўра, инсон ўзининг ҳис-туйғулари билан ташқи дунё ҳодисаларини баҳраманд қилади. Афлотун, Фома Аквинский, Гегел, Юм таълимотларида гўзалликнинг маънавий мазмундорлиги, гўзалликка инсон муносабати масалалари акс эттирилган.
Қадимги юнон мутафакари Арасту гўзалликни реал воқелик инъикоси сифатида талқин этади. Арасту гўзалликни моддий оламнинг мослик, аниқлик, ҳамоҳанглик, мезон-ўлчовлик каби миқдорли ва маконли тавсиялари билан боғлиқ мушохада қилади.

Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish