Санъатдаги гўзаллик кўп қиррали, кўп улчовли томонларга эга. Улар орасида эстетик идеал (орзу) белгиловчи аҳамият касб этади. Санъат гўзал ва хунук ҳодисаларни акс эттириши мумкин, лекин унинг ўзи ҳамма вақт ҳам гўзалдир, чунки у эстетик орзу, яъни, гўзалликнинг зарурий хоссасини сингдирган тасаввурни ўз ичига олгандир. Санъат ўзининг барча тараққиёт босқичларида эстетик орзу ўзгарувчанлигини, унинг ижтимоий ва миллий жиҳатлардан боғлиқлигини нозик дид ва маҳорат билан ифодалаб беради. Кўп асрлар давомида санъат эстетик орзуни рўёбга чиқаришнинг икки асосий йўналишини ишлаб чиқди. Унинг биринчисини ижобий қахрамон образини яратиш орқали эстетик орзуни руёбга чиқариш йўли ташкил этади. Илғор орзуларга қарама-қарши ҳаёт ходисаларини тасвирлаш эстетик орзуни қарор топтиришнинг иккинчи йулидир. Санъатда гўзаллик унинг ҳаққонийлигидан ажралмаган ҳолда қарор топади. Санъатда бадиий хақиқатсиз гўзалликнинг бўлиши мумкин эмас. Хақиқат ва гўзаллик бирлиги санъат тараққиётининг муҳим конуниятларидан биридир. Санъатдаги гўзалликни хақли равишда шакл ва мазмун бирлиги билан боғлаб мушоҳада этадилар. Камолотга, гўзалликка интилиш кўп жихатдан энг мувофиқ шаклни излаб топиш билан боғлиқ бўлиб, бу шакл нарсанинг мазмунига мос келишини тақозо этади. Гўзаллик қонунлари бўйича яратиш мутаносиб шакл излаб топишни ўз ичига олади. Шаклнинг мазмунга мос келиши санъатдаги гўзалликнинг мезонидир. Юқорида баён қилинган фикр-мулохазалардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, санъатдаги гўзаллик унинг камолот даражаси кўп қиррали, мураккаб тизим бирлигини ифодалайди. Унинг таркибий қисмлари сифатида тасвир объектининг гўзаллики эстетик орзунинг хаққонийлиги ва илғорлиги, воқеликни билишнинг хақиқий ва чуқур мазмундор эканлиги бадиий махоратнинг юксаклигида намоён бўлади.
Хунуклик –– эстетика категорияси, гўзалликнинг акси, инсон гўзаллиги, шаъни, қадр-қиммати табиатнинг саҳийлиги, сўлимлиги ва идеал тасаввурларга хилоф келадиган хусусият, нарса – ҳодисаларни ифодалайдиган тушунча. Хунукликни идрок этиш киши қалбида турли хил салбий ҳис – туйғу, кайфият қўзғатади. Хунуклик гўзалликка қисман бир жихатдангина терс бўлса у кишида баьзан тассуф, ғазаб, баьзан турли характердаги кулги (қувноқ, аччиқ) уйғотади; гўзалликка батамом зид келса жирканчли, хатто дахшатли ходисага айланиб кишида шунга яраша нафратли ҳиссий муносабатни ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |