8 – мавзу: эстетика назарияси



Download 159 Kb.
bet6/8
Sana20.06.2022
Hajmi159 Kb.
#679011
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-МАВЗУ

Фожеалилик — эстетика категорияси; ҳаётнинг чуқур зиддиятлари ва тўқнашувлари. Унда ҳаёт ва ўлим, эркинлик ва зарурат, ақл ва туйғу, қонун ва бурч, шахсий ва ижтимоий томонлар намоён бўлади. Санъатдаги фожеалилик ҳақида фикр юриттанимизда санъатдаги фожеали оҳанглар, фожеалилик санъати ва ниҳоят, фожеалилик санъат тури каби муаммо алоҳида мушоҳада қилиниши лозим. Деярли барча улкан ижодкорлар яратган асарларда фожеали оҳанглар мавжуд. Ҳар қандай фожеа заминида алоҳида фожеали тўқнашув ётади. Гегель фожеалиликни бежиз моҳиятли кучлар тўқнашувларининг натижаси сифатида таърифламайди. Чунки бу тўқнашувлар курашининг қандай тугалланиши билан инсоният истиқболи, ахлоқий тараққиёт тақдири боғланиб кетган бўлади. Бу ҳол фожеани санъатнинг фалсафий жиҳатдан энг моҳият талаб турига айлантирадики, унда ижодкорга ҳаётнинг инсониятни бутун тарихи давомида ҳаяжонлантирадиган туб масалаларни ўз олдига қўйиб, ҳал қилиш имкониятини беради. Фожеа қаҳрамони кўпинча ижобий тусда тасвирланади, у ўз даврининг ижобий орзу-умидлари, у ёки бу қиррасини ўзида мужассамлаштирган кучли, ёрқин, улуғвор шахсни намоён этади. Лекин фожеа тўқимасида бошқа турдаги қаҳрамонлар ҳам акс эттирилган бўлиб, Шекспирнинг Макбет ва Ричард, Ш.Брехтнинг Куражонига ўхшаш қаҳрамонлари ўз тақдирлари билан томошабинда ўта зиддиятли ҳис-туйғулар қўзғайди. Одатда фожеа мазмунида қаҳрамонининг мавжуд шарт-шароитларни тубдан ўзгартиришга фаол интилиши намойиш этилади. Фожеа қаҳрамони бу ерда фожеали драматик ҳаракатнинг асосий субъекти сифатида амал қилади. Шунинг учун, фожеа қаҳрамоннинг фаоллиги, ўз орзу-иродасини ҳатто ўзини қурбон қилиб бўлса ҳам барқарор этишга интилиши унинг моҳиятли белгисини ташкил этади. Ўз иродасини ўрнатишга интилишида у тарихий имкониятсизлик билан тўқнашув, мазкур тарихий шароитларда ечимсиз қолиб, фожеани юзага келтиради. Юксак фожеа қаҳрамоннинг машаққатли азоб-уқубатлари билан боғланган бўлсада, кўпинча асар унинг ҳалокати билан тугаллансада, барибир қайғу ва маъюслик эмас, балки яшаш ва кураш истаги, бу курашда ўқувчи ва томо-шабинда ўзининг ҳалок бўлишини билиб турган инсон учун ғурур туйғуси қўзғалади. Унга хос бўлган «қисмат оҳанги» табиий ва ижтимоий қонунлар ҳақидаги тасаввурларни акс эттирди. Ўрта асрларда Ғарб христиан мафкураси фожеа рухига бутунлай қарши курашган бўлиб, бу даврда бирор-бир арзийдиган бу тур асари яратил-маганлигини биламиз. Фожеанинг янги равнақи Уйғониш даврида бошланди. Шекспирда фожеалилик бутун ҳаётни, ижтимоий алоқалар ва муносабатларни қамраб олади. Шекспир ўзининг фожеавий асарла-рида кучли, жасоратли, ғурурли, эркин инсон тимсолини барқарор ўрнатди. Инсон ўз шахси эркинлигини ўрнатши мумкинлигига ишонади ва унинг фожеали янглишиши мана шунда намоён бўлади. Шекспир ўз қахрамонларининг ўзлигини сақлашга, ўз озодлигини инсон руҳини синдириб ҳалокатга судраётган тузум шароитида ўрнатишга интилиши ифодаланади. М.Шайхзоданинг «Улуғбек» драмасини ҳам фожеа асари дейишимиз мумкин, чунки унинг асосий бадиий оҳанги, ундаги эҳтиросли тўқнашувлар рухи, улкан хиссий таъсир кучи, қаҳрамонларининг тақдири жиҳатидан ўта фожеали матнга эгадир. Бу драма-фожеада ўша даврдаги кенг томир ёйган ижтимоий, ахлоқий муаммолар чуқур қўйилган бўлиб, шу туфайли бу асар фожеадан огохлантирувчи қудратли овоздай жаранглайди.

Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish