7.8. Менежер ва мулкдорнинг хулқи Менежер билан бизнес эгасининг муносабатлари хилма-хил бўлиб, мулкдорлик муносабатлари билан ҳам, тадбиркорлик фаолияти билан ҳам боғлиқдир. Бунда бизнес қатнашчиларининг таркиби кенгаяди, акциядорлар, бизнесмен ва тадбиркор қўшилади.
Бизнес эгаси дегани кенг тушунча эканини айтиб ўтмоқ керак. Бу тушунча мулкдорликнинг юридик ҳуқуқи ва бизнес бошқарувида фаол қатнашувни бирга қўшишни назарга тутади. “Мулк эгаси” деганда ё жисмоний шахс ёки давлат тушунилади, чунки юридик шахслар воситачилигидаги эгалик фақат бир механизмдир. Хусусий эга бўлмиш мулкдор фақат ўз манфаатларини кўзлаб қарорлар чиқариш имкониятига эга бўлади.
Мулкдорлар ва бизнес раҳбарларнинг асосий гуруҳларини алоҳида кўрсатиш мумкин:
1. Мулкдорлар - бизнес эгалари.
2. Юқори поғонараҳбарияти:
- жамоавий (акциядорлар йиқилиши);
-коллегиал (директорлар кенгашлари, бошқарув аъзолари);
- якка раҳбар (бош директорлар).
3. Етакчи маъмуриятчи - раҳбарлар (топ-менежерлар).
Мулкдор билан менежер ўртасида асосий зиддият қуйидагича:
- мулкдор фойдани иложи борича кўпайтиришга ва таваккалга йўл қўймасликка интилади;
- менежер компаниянинг ресурсларидан тўла-тўкис фойдаланишга, шу
тари.а ваколатларни ва ҳақ миқдорини оширишга уринади.
Ёлланма топ-менежерлар билан мулкдорларнинг ўзаро харакати қуйидагилардан иборат:
1. Мулкдорлар билан ёлланма менежерлар ўртасида ваколатларнинг тақсимланиши. Уларнинг ўзаро муносабатлари ваколатлари турлича тизимда та.қсимланадиган компанияларда ишлашлари билан белгиланади.
2. Ваколатларнинг берилиш поғонаси ва даражаси. Ғарбий Европа мамлакатлари йирик ва ўрта бизнесида мулкдорнинг ҳуқуқ ва вазифаларини менежерга бериш тўғрисидаги қарорларнинг турли гуруҳларидан фойдаланилади.
3. Ваколатларни топ-менежерга топшириш жараёни. Малакали мутахассисларнинг етишмаслиги бу жараённи мураккаблаштирмоқда, бу эса бизнесни ривожлантиришга тўсқинлик қилади. Бундан ташқари мулкдорнинг
хаддан ташқари ”шахсий муносабати” ҳамда менежер томонидан пул ва обрўни ўзиники қилиб олиш хавфи ҳукм сураётир.
4. Меҳнатни баҳолаш ва моделлаш. Мулкдор томонидан топ-менежернинг фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш уч йўналиш бўйича (аҳамиятининг камайиш сари) олиб борилади. Ёлланма раҳбар билан мулкдор биргаликда назорат ва баҳолаш тизимини ишлаб чиқадилар, раҳбар ҳисоботнинг аниқ бир шаклини жорий этиш ташаббускори бўлади, тизимни ишлаб чиқиш учун ташқи масла.атчиларни жалб қилади. Бунда ёлланма топ-менежерни мотивлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.
5. Топ-менежерлар топиш манбалари. Мулкдорлар хайрихо. топ-менежментни икки йўл билан: компания ичида етиштириш орқали ҳамда бизнес ривожланишининг янги босқичига чиққанида ва тажрибали мутахассис зарур бўлганида топ-менежерни ёллаш орқали топилади.
Эътиборингиз учун рахмат !!!