катод томондан кескин чегараланиб аста-секин анод томонга қараб йўқолади. Бу манфий
ѐруғланишдан сўнг иккинчи кенг ѐки Фарадейнинг коронғи фазаси (3) ҳосил бўлади.
Найчанинг қолган қисми то анодгача қизил мусбат ѐруғланиш (4) билан тўлган бўлади.
Кўпинча, бу ѐруғлик фазода равшан кўринган қоронғи ва ѐруғ қатламлар ҳам рўй беради.
Милтиллама разрядда разрядни сақловчи асосий жараѐнлар биринчи қоронғи фазода ва
манфий ѐруғланиш соҳасида ҳам кўпгина текширишлар найдаги
электродлар орасидаги
потенциал тақсимоти билан тушунтирилади.
Газ разрядда потенциалнинг тақсимланишини билиш учун найча бўйлаб унинг
деворига кетма-кет катор ингичка симдан зондлар пайванд қиламиз (93-расм), сўнг
уларни навбатма-навбат электростатик вольтметр орқали
катодга улаймиз, шунда 93-
расмда тасвирланган потенциалларнинг тақсимот эгри чизиғи
(график) чиқади. Тажриба
кўрсатадики, потенциал айирмасининг кўпчилик қисми қоронғи соҳага электронларнинг
эркин югуриш йўл узунлигига тўғри келади (катод, потенциал
тушиши).
Потенциалнинг катоддан сўнг тушишининг анча оз қисми
майдоннинг кучланганлиги бўйлаб чўзилиб кетган. Бу соҳанинг
кучланиши катод кучланиши тушишидан жуда оз қисмини
ташкил этади. Тажриба кўрсатадики, потенциалнинг катод кучла-
ниши тушиш жойида биринчи қоронғи
фазо узунлиги
электронларнинг эркин югуришига тўғри келади ва шунинг учун
ҳам у газ зичлигининг камайишига қараб ўса боради.
Худди шу каби, электр токи кичик бўлганда катодда потенциалнинг тушиши фақат
катоднинг қандай материалдан ясалишига ва газнинг қандай модда эканлигига боғлиқлиги
тажрибада аниқланган.
Найчада газнинг ѐруғланиш соҳаларида ҳосил бўлган мусбат ионлар катод томонга
силжий бориб биринчи қоронғи. фазода электр майдоннинг кучли таъсири остида кўпроқ
кинетик энергия олади. Мусбат ионларнинг зарбалари (бомбардимон қилишлари)
натижасида катод сиртидан электронлар отилиб чиқади (иккиламчи эмиссия). Иккиламчи
эмиссия электронларнинг биринчи қоронғи фазодан югуриб анод томон ўтишда
олган
кинетик энергияси манфий ѐруғланиш соҳасидаги газни ионланиши учун етарли даражада
бўлади. Бу ерда разрядни сақлаш учун мусбат ионлар ҳам ҳосил бўлади.
Милтиллама разряд содир бўлишида молекулаларнинг «уйғонган» ҳолатдан нормал
ҳолатга ўтишида, шунингдек рекомбинацияланишида кўпинча кўзга кўринувчи ѐруғлик
тарзида энергия чиқиши мумкин. Шунинг учун милтиллама разрядда газ ѐруғлик
чиқаради. Бу нурланишнинг ранги газ табиатига боғлиқ бўлади. Сийракланган газда
ионлар
концентрацияси, шунингдек, нейтрал молекулалар сони кам бўлгани
учун газда
ажраладиган энергия миқдори унча катта бўлмайди, шунинг учун газнинг нурланиши
совуқ холича қолади.
Ҳозирги вақтда милтиллама разряд турли газ-ѐруғлик найларида ѐруғлик
манбаи
сифатида кенг қўлланилади. Кундузги ѐруғлик лампаларида разряд симоб буғларида
бўлади. Симоб буғининг нурланиши найнинг ички сиртига қопланган махсус моддалар
қатлами (люминофорлар) томонидан ютилади. Ютилган ѐруғлик
таъсирида
люминофорлар ѐруғлик соча бошлайди. Моддани танлаш йўли билан нурланаѐтган
ѐруғлик таркибини кундузги ѐруғлик таркибига яқин келтириш мумкин.
Газ ѐруғлик найлари, шунингдек реклама ва декорация мақсадларида ҳам ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: