7-mavzu. Gazlarda elektr toki



Download 495,66 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana09.07.2022
Hajmi495,66 Kb.
#762829
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-мавзу

2. Электр ёйи.
Разряд турлари ичида амалий жиҳатдан жуда муҳим бўлгани электр 
ѐйидир. 
Электр ѐйи ҳосил қилиш учун иккита кўмир таѐқча олиб, уларнинг учлари бир-бирига 
яқин жойлаштирилади. Электродларга 40—50 В кучланиш бериб, аввал уларнинг учлари 
бир-бирига тегизилади, сўнгра бир оз узоқлаштирилади. Бунда иккала таѐқчанинг учлари 
орасида бирданига кўзни қамаштирарли даражада равшан ярқираш рўй беради. 
Электродларни бир-биридан салгина ажратиб, токнинг электродлар учлари орасида 
чўғланган ҳаво орқали нур сочувчи ѐй тарзида ўтаѐтганини кўриш мумкин. Ёй
ҳосил 
бўлганда манфий электрод ўткирлашади, мусбат электроднинг учи эса чуқурлашади 
(кратер ҳосил бўлади). Мусбат кўмирнинг температураси 3900°С гача етади, манфий 
кўмир таѐқчанинг температураси эса 2500°С га етади. 
Бу разрядда асосий ролни манфий электроддан келадиган электронлар оқими ўйнайди. 
Манфий электроднинг қаттиқ чўғланган учи жуда кўп электронлар чиқаради, бу 
электронлар газни ионлаштириб, электродлар орасида ток ҳосил қилади. Катоднинг 
температураси етарли даражада юқори бўлиб турса, бу ток давом этади. Агар катод 
совитилса, ѐй ўчиб қолади. 


Электр ѐйи фақат кўмир электродлар орасидагина эмас, балки металл электродлар 
орасида ҳам ҳосил бўлади.
Электр ѐйини 1802 йилда рус олими В. В. Петров кашф қилган бўлиб, бу ѐй ҳозирги 
вақтда 
Петров ёйи
(94- расм) деб аталади.
Петров ѐйи прожекторларда, кинопроекцион аппаратларда, маѐқларда кучли ѐруғлик 
манбаи сифатида қўлланилади. Ёй
температурасининг юқори бўлиши ундан электр 
металлургиясида электр билан пайванд қилишда фойдаланишга имкон беради. 
3. Учқун разряд.
Агар ҳавода ўрнатилган икки электродга етарли даражада кучланиш 
берилса, улар орасида электр учқун ҳосил бўлади. Бундай учқун разряд катта тезлик 
билан разряд оралиғига ўтиб сўнади ва янгидан-янги ҳосил бўлади. Ярқираган ѐруғ 
ингичка учқун канали икки электродни бирлаштириб, мураккаб шохобчаларга 
тармоқланади (95-расм). Учқундаги ѐруғланиш ионланишнинг интенсив жараѐни, товуш 
чиқиш эффекти билан бориши эса газнинг қизиши (
C
0
5
10
гача) туфайли разряд ўтган 
жойларда босимнинг ортиши (юзлаб атм. гача) натижасидир. Баъзи учқун разрядларда бир 
жинсли электр майдондаги кучланганлик муайян қийматида бошланади, газ зичлиги 

қанча катта бўлса, бу кучланганлик Е ҳам шунча катта бўлади (Пашиннинг 
const
E


қонуни) ва газнинг ионланиши шунча кам бўлади. Нормал шароитдаги учқун разряд 
ҳавода тешилиш (пробой (Е=10
6
В/м) бўлишидан рўй бера бошлайди. 
Майдоннинг электрод яқинидаги кучланганлиги сиртнинг эгрилигига боғлиқ, шунинг 
учун ҳам шар ѐки ясси электродларга нисбатан қараганда разряд ингичка ўткир учли 
электродлар орасида кам кучланишда рўй бера бошлайди. Электрод шаклига боғлиқ баъзи 
кийматлар 6- жадвалда берилган. 
6- ж а д в а л 
Учқунни ўткир 
ўткир учлар 
орасида ҳосил 
бўлиш масофаси, м 
Электродлар шар 
шаклида бўлганда 
Ясси электрод 
бўлганда, улар 
оралиғи, м 
диаметри 
0,05 м 
Диаметри 
0,3 м 





20000 
0,155 
0,058 
0,06 
0,06 


40000 
0,455 
0,13 
0,13 
0,177 
100000 
2,20 
0,45 
0,357 
0,367 
200000 
4,10 
2,62 
0,753 
0,753 
300000 
6,00 
5,30 
1,26 
1,44 
Бу қийматлар юқори вольтли учқун вольтметрларни ясашда ҳисобга олинади. 

Download 495,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish