Кф.т= Ави/Ис,
бунда:
Кф.т – ходимларнинг асосий воситалар билан таъминланганлигининг
коэффициенти;
Ави – асосий ишлаб чиқариш воситалари қиймати;
Ис – энг катта сменадаги ишчилар сони.
Таҳлил қилиш учун 3-шакл молиявий ҳисобот ва 1-Т шакл статистик
ҳисоботдан маълумотлар олинади.
2. Техник таъминланганлик коэффициенти (Кт.т) ишлаб чиқариш
ускуналари суммасининг (яъни асосий воситалар актив қисмининг) энг катта
сменадаги ишчилар сонига нисбати сифатида ҳисобланади ва қуйидаги
формула бўйича аниқланади:
2
Абдукаримов И.Т. ва бошқалар Корхона иқтисодий салоҳияти таҳлили. – Т.: Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ
дунѐси, 2003, – 256 б.
Кт.т=И.ус/Ис,
бунда:
Кт.т – техник таъминланганлик коэффициенти;
И.ус – ишлаб чиқариш ускуналари суммаси.
3. Маҳсулотнинг фонд сиғими 1 сўм натижа кўрсаткичига қанча асосий
восита суммаси тўғри келишини кўрсатади ва қуйидаги формула асосида
аниқланади:
Фc = Ав./Q
Фонд сиғими капитал қўйилмалари (инвестициялар)ни тежаш ёки
кўпайтириш билан узвий равишда боғлиқ бўлади. Масалан, маҳсулот фонд
сиғими пасайиб, унинг ишлаб чиқариш ҳажми доимий ёки ўсувчи бўлганда
асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш шароитлари яхшиланади,
демак, капитал қўйилмаларини тежаш учун имконият туғилади. Уни топиш учун
қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Э
к
= Фc.ўз х Q
Бу ерда:
Э
к
– капитал қўйилмаларни тежаш, сўм;
Фc.ўз – ҳисобот йилида маҳсулот фонд сиғимининг ўтган йилдагига
нисбатан ўзгариши, сўм.
7.4. Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари ва
уларни ошириш йўналишлари
Бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг асосий воситалари билан
етарли даражада таъминланганлигини ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг
самарадорлик кўрсаткичларини ўрганиш асосий ўринда туради. Чунки, асосий
воситалар билан етарли даражада таъминланган бўлса-ю, лекин улардан
самарали фойдаланмасак, у ҳолда корхонанинг самарадорлиги пасайиб кетади.
Асосий воситаларнинг самарадорлик курсаткичлари корхона хўжалик
фаолиятига баҳо беришнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида олинади.
Асосий воситалардан (Ав) фойдаланиш самарадорлиги даражасидан
умуман ишлаб чиқариш самарадорлиги келиб чиқади. Асосий воситалардан
қанчалик кўп фойдаланса, шунчалик кўп маҳсулот чиқарилади, унинг таннархи
арзонлашади, меҳнат самарадорлиги, фойда ва рентабеллик юқори бўлади.
Асосий
воситалардан
фойдаланиш
самарадорлигини
ифодаловчи
кўрсаткичларга: Ав маҳсулдорлиги, Ав даромадлилиги, Ав рентабеллиги,
машина ва ускуналар қувватларидан фойдаланиш коэффициенти киради(8-
жадвал).
8-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |