Эстетик муносабат деб эстетик ҳодисаларни, қадриятларни идрок этиш, баҳолаш, яратиш жараёнида объект ва субъект ўртасида вужудга келадиган ҳиссий-маънавий, беғараз-самимий алоқалари, таъсирларга айтилади.
Демак эстетик муносабатнинг объектив томонини эстетик хосса-хусусиятлар, сифатларга эга бўлган буюм ҳодисалар, қадриятлар ташкил этади. Буюмнинг эстетик хоссаси, қиммати эса унинг ижтимоий хоссасидир.
Эстетик муносабат инсоний, ижтимоий муносабатларнинг махсус тури бўлиб, унинг таркибини эстетик объект ва эстетик субъект ташкил этади. Эстетик объект инсон алоқа ва муносабатлар доирасига жалб этилган, бевосита идрок этиш предмети сифатида инсон ва жамиятнинг беғараз самимий, маънаий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган нарса, буюм, ҳодисалар, уларга хос эстетик хусусиятлар, сифатлар ва жараёнлардир. Эстетик субъект деб муайян ҳиссий ва ақлий тараққиёт даражасига эришган, эстетик қадриятларни идрок этиш, тушуниш, баҳолаш ва яратиш қобилиятига эга бўлган, конкрет ижтимоий муносабатлар доирасига тортилган шахсга унинг руҳий маънавий дунёсига, индивид ва жамият эстетик онгига, уларга хос субъектив хусусиятларга айтилади.
2 – савол баёни: Эстетика фани ҳам бошқа фанлар қатори, кишиларнинг амалий фаолияти эришган ютуқларини умумлаштириб ўзининг категориялар системасини ишлаб чиқди. Эстетика категориялари воқеликнинг белгиларини, алоқаларини томонларини, ўзига хос бўлган эстетик хусусиятларини акс эттирувчи тушунчалардан иборат. Эстетиканинг гўзаллик, хунуклик, улуғворлик, тубанлик. трагиклик, комиклик, эстетиклик, бадиийлик, драматиклик, трагикомиклик, қаҳрамонлик категориялари мавжуд. Бу категорияларни ўрганиш билан биз дунёнинг эстетик тараққиёти ва бу тараққиётнинг ўзига хос томонларини билиб борамиз.
Эстетика категориялари ўзаро бир-бири билан алоқададир. Улар бир-бирини тўлдиради ва ривожланишига кўмаклашади. Фалсафа категориялари объектив борлиқнинг энг умумий томонларини ўрганса, эстетика категориялари эса ўша борлиқнинг эстетик хусусиятларини очиб бериш учун хизмат қилади.
Эстетика категориялари ҳам кишилиларнинг кўп асрлар давомида орттирган тажрибасининг, уларнинг меҳнат фаолияти ва эстетик билиш жараёнининг натижалари мажмуини ташкил этади. Инсон амалий фаолият жараёнида дунёнинг предмет ва ҳодисаларига дуч келиб уларни била бориб, уларнинг муҳим томонларини номуҳим томонидан, гўзаликни хунукликдан, улуғворликни тубанликдан, трагикликни комикликдан ажрата борган, ажратиш натижаларини эса категорияларда ифода қилганлар.
Категория (гр. Kategoria-кўрсатма, гувоҳлик) эстетикада асосий тушунчалар бўлиб, бу тушунчалар воқеликнинг эстетик хоссаларини, сифатларини, томонларини, муносабатларини эстетик билиш моҳиятини ифодалайди. Эстетика категориялар системаси ҳам эстетика фанининг назарий равнақига мос равишда янгича тушунчалар билан доимо бойиб боради.
Шундай қилиб эстетика категориялари оламни эстетик билиш босқичлари бўлиб инсонни эстетик тарбиялашда вазифаси улкандир. Бугунги кунда гўзаллик – улуғворлик – фожиавийлик – кулгилилик; эстетик идеал – эстетик дид – эстетик туйғу; санъат – бадиий образ – ижодкорлик кўринишдаги тизим эстетика фанининг категориялар таснифида кенгроқ қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |