7 – Мавзу: Эстетика назарияси


Гўзаллик - эстетиканинг марказий категорияси сифатида



Download 70,95 Kb.
bet4/8
Sana24.02.2022
Hajmi70,95 Kb.
#222154
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5436109758308289484

Гўзаллик - эстетиканинг марказий категорияси сифатида. Гўзалликнинг идрок этилиши, табиатда намоён бўлиши, санъатда акс этиши ҳамда унинг жамият ривожига таъсири ҳақида билдирилган фикрлар, илгари сурилган ғоялар, яратилган таълимотлар ўзининг салмоғи билан аҳамиятлидир. Инсон ва унинг руҳий–жисмоний, ахлоқий–эстетик фаолияти, табиат ва ундаги ҳодисалар, жамият ва унда рўй бераётган ижтимоий–маънавий, сиёсий–иқтисодий жараёнлар гўзалликка ёндошувнинг тарихан таркиб топган асосий обьектларидир. Шунинг учун ҳам одатда, гўзаллик икки омил асосида юзага келади. Булар: инсон тафаккури ва меҳнатининг маҳсули натижасида яратиладиган гўзаллик; инсон тафаккуридан ташқарида, инсонга боғлиқ бўлмаган холда юзага келадиган гўзаллик. Биринчисида ақл, руҳ ва хиссиёт устувор бўлса, иккинчисида макон ва замон салмоқли ўринни эгаллайди.
Гўзалликнинг намоён бўлиши, шаклланиши ва хис этилишида муайян унсурлар мезоний вазифасини ўтайди. Булар - меъёр, мақсадга мувофиқлик, тартиблилик, уйғунлик, ҳамоханглик, мослик, яхлитлик, бирлик, мутаносиблик, тенглик ва ҳоказо. Мазкур тушунчалар нарса–ҳодисаларда бевосита ёки билвосита иштирок этиб, ундаги гўзалликни намоён эттиради.
Гўзаллик сифатлари туғёнийлик, мафтункорлик, фойдалилик, мўъжизавийлик сингари тушунчалар орқали изоҳланади. Гўзалликнинг хусусиятлари эса қулайлик, манфаатдорлик, ёқимлилик, чиройлилик тушунчалари билан белгиланади. Унсурлар, сифатлар ва хусусиятлар уйғун бўлган нарса–ҳодисаларгина чинакам гўзалликни акс эттириши мумкин. Зеро, чиройли нарсанинг сифати бизнинг манфаатимиз учун ҳамоханг бўлмаса ёки бизнинг мақсадларимизга мос келмаса у ҳар қанча мафтункор бўлмасин гўзаллик сифатида бахоланмайди.
Шу ўринда гўзаллик тушунчаси «чиройли», «кўркам», «нафис», «жозибадор», «мафтункор», «латофатли» каби тушунчаларга нисбатан кенгқамровли ва устувор эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айниқса, гўзаллик билан кундалик турмушимизда тез–тез тилга олинадиган «чиройлилик» тушунчаси орасида муайян тафовутлар мавжуд. Чиройлилик – нарсаларнинг ташқи кўринишини, ҳолатини, бажарилган иш ёки қилинган ҳаракатдаги ўзаро ҳамоҳангликни ифодаловчи тушунча.
Инсон гўзаллиги. Инсондаги гўзаллик аксарият холларда унинг хулқи, одоби, ахлоқи ва фазилатлари билан белгилаб келинади. Аввал ҳам бугун ҳам инсон борлиқ – жамият – техника ўр­тасидаги муносабат масаласи кўплаб илмий соҳаларнинг тадқиқот объекти бўлиб келмоқда. Нафосат фалсафаси инсон гўзаллигининг моҳиятига доир муаммоларни тадқиқ этишни ўзининг муҳим вазифаси қилиб белгилайди. Эстетик тафаккур тарихида инсон гўзаллиги жисм (тана) ва руҳият масалалари билан изоҳланган. Бу борадаги фикр–мулоҳазаларнинг асосида инсоннинг ташқи кўриниши ҳамда ахлоқий фазилатларига бўлган муносабат масаласи ётади.
Бир сўз билан айтганда, гўзаллик – маънавий ва моддий хусусиятга эга бўлган, ижтимоий ҳаётда фавқулодда аҳа­мият касб этувчи ҳамда нарса–ҳодисаларнинг уйғунлиги, ҳамоҳанглиги, мутаносиб­лиги, мақсадга мувофиқлигига асосланган қадриятдир.

Download 70,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish