7 – Мавзу: Эстетика назарияси



Download 70,95 Kb.
bet6/8
Sana24.02.2022
Hajmi70,95 Kb.
#222154
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5436109758308289484

4-савол баёни: Техноген цивилизация - эстетик фаолият ва эстетик дидни шакллантиришнинг муҳим омилидир. Илмий-техникавий тараққиётни инсонийлаштириш ва гўзаллаштириш эстетик муаммолардан ҳисобланади. Воқеликка эстетик муносабатлар, миллий ва умумбашарий аҳамиятга эгадир. Эстетик қадриятлар эса – барқарорликни таъминловчи омил ҳисобланар экан,“дунёни гўзаллик қутқаради” шиори глобал аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. “Гўзал муҳитда яшаш олий неъмат” – эстетиканинг бош тамойилидир. Оламни эстетик англашда ахборот ва жамият ахборотлашувининг роли ортиб бормоқда. Ахборот эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг сиёсий, бадиий, ижтимоий, ахлоқий, маънавий жараёнлар билан боғлиқлигидадар. Реклама эстетик маълумот олиш воситаси бўлиб бормоқда. Уларнингг турлари ва шакллари ҳилма-хилдир. Реклама эстетикасида миллийлик ва умумбашарийлик намоён бўлиб боради.
Илгари ишлаб чиқаришда учрамаган техника эстетикаси, дизайн деган тушунчалар ҳаётимизга аллақачон кириб келган.
Ҳозирги замон саноат ишлаб чиқаришининг эстетик томонини ўрганадиган эстетика фанининг тармоғи - техника эстетикаси дейилади. Бу билан мутахассис рассомлар шуғулланади, уларнинг санъати «дизайн» деган ном билан юритилади. Кўриб ўтганимиз – табиат эстетикаси бизни ҳозир аввалгига қараганда олисдан ўраб турган биологик муҳитнинг ҳаётимизни гўзаллаштиришдаги, умуман, эстетиклаштиришдаги аҳамиятини тадқиқ этса, уни инсонни “табиийлаштириш” воситаси сифатида олиб қараса, техника эстетикаси, аксинча, бугунги кунда бизга энг яқин бўлган ноосферани – техникавий муҳитни мунтазам “инсонийлаштириб” бориш муаммоларини ўрганади.
Инсон доимий равишда равнақ топиб борадиган мавжудот, узоқ давом этган инсоний тараққиётнинг маҳсули, яъни тош асридаги ва ҳозирги одам, гарчанд иккаласи ҳам одам деб атасакда, бир-биридан фарқ қилади. Замонавий одам ақлан, ахлоқан нисбатан юксак даражага кўтарилган, жисмонан эса – гўзаллашган. Техникани ана шу гўзаллашган инсон яратган. Шу ўринда имом Ғаззолийнинг инсон ва унинг ижодига нисбатан айтган: “Яратилган яратганига ўхшайди”, деган сўзларини яна бир бор эслайлик. Аллоҳ инсонни яратиб, уни ўзига ўхшашини истаса, инсон ҳам ўз ижоди маҳсулининг ўзига ўхшаш бўлишини хоҳлайди. Техника инсон ижодининг маҳсули сифатида инсон қанчалик нозик, қанчалик ақлли, қанчалик гўзал бўлса, шунга қараб ўзгариб боради.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги икки аср мобайнида, айниқса, ХХ-XXI асрда инсон тафаккури, унинг жисман ва ахлоқан тараққиётидан илгарилаб кетди. Чунки тафаккур, вужуд ва ахлоқдан фарқли ўлароқ, нарсаларга айланиш хусусиятига эга. Нарсага айланган тафаккур тинимсиз равишда янги, ўзидан юксакроқ нарсага айланадиган тафаккурни тақозо этади, у эса ўз навбатида яна янги нарсани яратади ва шу тарзда тафаккур олға қараб бораверади. Бу, биз, одатда, ҳисобга олмайдиган қонуният. Чунки тафаккурнинг нима экани, у қандай қилиб моддий жараёнларни ўзгартириши ҳозирча номаълум, ваҳоланки у биологик ҳодиса эмас. “Тафаккур энергия шакли эмас, – дейди академик В.И.Вернадский. – Қандай қилиб у моддий жараёнларни ўзгартира олади? Бу саволга илм ҳозирча жавоб топган эмас”1. Нима бўлганда ҳам, тафаккурнинг равнаққа қараб тараққий қилиб бориши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Ана шу равнақнинг суръати биз яратган техника воситаларини тезкорлик билан ўзгариб, қулайлашиб, гўзаллашиб боришини таъминлаб келмоқда. Бунда бадиий-техник ёки эстетик фаолият ҳисобланмиш дизайннинг роли катта.

Download 70,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish