ШЎР ЮВИШ МУДДАТИ ВА УСУЛЛАРИ
Сизот сув сатҳи жуда чуқур жойлашган пайтда шўр ювиш маъқул. Бунда сув оз сарф қилингани ҳолда тупроқ тузлардан яхшироқ тозаланади ва экиш вақтига келиб янада шўрсизланади.
Суғориладиган ерларда шўр ювиш учун энг яхши вақт октябрь, ноябрь ва декабрь ойларидир.
Қишда шўр ювиш анча қийинлашади, кўпчилик районларда эса баҳорда шўр ювишнинг фойдаси кам. Етарлича зовурлаштирилмаган ва сизот сув сатҳи юза жойлашган ерлар кечиктириб ювилганда тупроқ тузлардан чуқурроқ тозаланмайди, ювиш таъсирида кўтарилган сув сатҳи пасайишга улгурмайди, оқибатда тупроқнинг устки горизонти сезиларли даражада қайтадан шўрлана бошлайди. Тупроққа ишлов бериш сифати ёмонлашади, натижада экин сийрак бўлиб қолади, ёмон ўсади, кечикиб ривожланади, олинадиган ҳосил камаяди.
Шундай қилиб, шўр ювиш кечиктирилгани сари ва у баҳорга қолдирилганида шўр ювиш эффекти ҳам камая боради. Қуйидаги тажриба маълумотлари шуни тасдиклайди.
Шўрланган тупроқларда асосан тупроққа сув бостириб ювиш усули ҳар тарафлама қўлланиладиган усул бўлиб қолди. Бундай усул билан шўр ювишда участка муваққат ариқ ва уватлар ёрдамида чек(пол)ларга бўлиб чиқилади. Жўякларга сув муваққат ариқлардан берилади.
45-жадвал
Шўр ювиш муддатлари
Тажриба ўтказилган жой
|
Тажриба ўтказилган йил
|
Шур ювиш вақти (ойлар)
|
|
|
XI
|
XII
|
I
|
II
|
III
|
Федченко тажриба даласи
Пахтаорол тажриба даласи Чоржўй тажриба даласи
Хоразм тажриба станцияси Тошовуз тажриба станцияси
|
1938-1939 1938-1939
1941-1942
1940
1941-1942
1936-1937 1939
|
-
31,2
43,1- 31,2
22,9-
|
37,2
-
-
-
-
24,3
-
|
39,3 26,0
-
-
-
-
29,8
|
-
25,8
40,6 18,0 22,6
-
27,7,
|
33,3
-
-
15,2-
21,422,5
|
Шўри ювиладиган поллар турлича катталикда бўлиши мумкин. Даланинг юзи қанчалик яхши текисланган, нишаби қанчалик кичик ва сув сингдирувчанлиги қанчалик оз бўлса, пол майдони ҳам шунча катта бўлиши мумкин. Нишаби кичик бўлган ерларда полнинг ўлчамларини қуйидагича олиш тавсия этилади.
46-жадвал
Ювиладиган полнинг катталиги
Даланинг текисланганлик даражаси
|
Полларнинг майдони, га ҳисобида
|
сув ўтказувчанлиги яхши, енгил тупроқ
|
ўртача тупроқ
|
сув ўтказувчанлиги ёмон, оғир тупроқ
|
Яхши
Ўртача
Ёмон
|
0,2-0,15
0,08-0,10
0,04-0,05
|
0,15-0,20 0,10-0,12 0,05-0,06
|
0,20-0,25
0,12-0,15
0,06-0,08
|
Зовур қазилмаган шароитда: а) суғориш тармоқларидан исроф бўлган сувнинг сизот сув сатҳининг кўтарилишига таъсирини; б) экин экилаётган қўшни майдонларда сизот сув сатҳининг кўтарилишини максимал чеклаб қўйиш зарурлигини ҳам назарда тутиш лозим.
47-жадвал
Зовур қазилмаган шароитда рухсат этиладиган чегаравий
шўр ювиш нормаси ва тупроқ шўрланганлиги.
Ювиш олдидан сизот сув сатҳининг чуқурлиги, м
|
Тахминий микдорлари
|
|
кейинги ёғингарчиликларни
ҳам бирга қўшиб кузги шўр
ювишнинг чегаравий нормаси, м3/га
|
тупроқни хлор билан
чегаравий шўрланганлиги (0-100 см), %
|
|
1,5
2,0
2,5
3,0
3,5
|
700-1300
1800-2000
2500-3300
3500-4000
4300-5200
|
-
0,025
0,03-0,05
0,05-0,11
0,11-0,20
|
|
Механик таркибига кўра ўртача ва оғир тупроқларни зовур қазилмаган шароитда ювиш натижалари анализ қилинганда рухсат этиладиган чегаравий шўр ювиш нормаси билан тупроқни фақат дастлабки шўрланганлик даражаси жадвалда кўрсатилгандек бўлгандагина қониқарли шўрсизлантириш мумкинлиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |