6--
мавзу. Халқаро туризм индустрияси
Режа:
1. Туризм индустрияси тушунчаси
2.
Транспорт ташиш сектори
3. Жойлаштириш сектори
4
.
Сайр-томоша сектори
5
. Туроператорлар ва турагентлар
1.
Туризм индустрияси тушунчаси
Туризм индустриясини аниқлашнинг жуда кўп йўллари мавжуд. Улардан бири ва нисбатан мувоффақиятлироғига БМТнинг 1971
йилда савдо ва тараққиёт бўйича Конференсиясида баҳо берилди. Унга кўра,
туризм индустрияси – саёҳат қилувчи шахслар учун
товарлар ва хизматларга қаратилган ўхшаш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолиятлар турларидир.
Кейинчалик туризм индустрия тушунчаси ўз моҳиятини ойдинлаштириш ва туристик сектор таркибини
белгилашда турли хил
қийинчиликларга дуч келишди. Улар туризм индустриясининг иқтисодиётни бошқа соҳалари билан ўзаро мустаҳкам боғлиқлигидан пайдо
бўлганди. Туристик талаблар мажмуаси ва кўп қиррали эҳтиёжларини қондиришда саноат ва қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва савдо
тармоқлари иштирок этди. Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш соҳасига мамлакат иқтисодиётининг 24 тармоғи жалб этилган. Шу
муносабат билан туристик секторга аниқ чегара қўйиш ва тармоқлардан ажратиб ташлаш ғоят мушкул ишдир.
Ҳозирги пайтда амалдаги классификаторлардан бирортаси ҳам туристик фаолият турларини узил-кесил белгиловчи руйхатга эга эмас.
Туризм соҳасида фаолият турларининг халқаро классификацияси (SIKTA) стандартлари БТТ (ВТО) томонидан ишлаб чиқилган ва 1993
йилда БМТ статистикаси комиссияси томонидан вақтинча классификация сифатида қабул қилинган. SIKTA
туризмга дахлдор статистик
ахборотларни объектив йиғув тизимини яратиш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва тарқатишга хизмат қилишга асосланган.
SIKTA ни жорий этиш имкон беради:
туризмнинг нисбатан тўлиқроқ статистик манзарасини яратиш;
миллий ҳисобларни туризмдаги иқтисодий фаолиятнинг турлари классификациясини янги принсипларга қаратиш;
туризм тўғрисида миллий ва халқаро даражада статистик маълумотларни таққослашни таъминлаш;
мутахассисларга бозор конъюктураси, туристик товарлар ва хизматлар тўғрисида ишончли ахборотлар тақдим этиш;
статистик ҳужжатларда туризм фаолияти турлари классификациясини талаб ва таклиф нуқтаи назаридан боғлаш;
халқаро савдо тараққиётида туризм ҳиссаси ва тўлов баланси аҳволи тўғрисида аниқроқ баҳолаш ва ўтказиш.
SIKTA ишланмаларида марказий масала бўлиб классификацион белгиларни танлаш ҳисобланади. Туризм билан боғлиқ иқтисодий
фаолият анъанавий равишда ташриф буюрувчилар товар ва хизматлар истеъмолидан ва уларга сарфланадиган туристик ҳаражатлар нуқтаи
назарида аниқланади. Туризмга бундай ёндошувда турли тармоқлар фаолият турларини қамраб олган йиғув соҳаси асосий манба сифатида
намоён бўлади, чунки ташриф бюрувчилар иқтисодиётнинг амалда ҳамма соҳаларида ҳаражатларни кўтаради. «Туристик ҳаражатларга
дахлдор таъсирлар ҳисобига олинганда, фақат бир соҳа – мудофаа ҳеч қандай таъсирга эга бўлмайди» деб таъкидланади.
Мавжуд туристик фаолият турлари ва маҳсулотлари руйхати асосий статистик ҳисоботлар шаклларида туризм ҳақида зарур тарзда
тасаввур бермасада муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Унинг ҳақиқий масштаби ва иқтисодий потенциалини аниқлашга ёрдам беради.
Талабга қурилган бу кўринишлар миллий ҳисоблар тизими ва халқаро классификациялар билан мос келмайди. Чунки уларда тармоқлар ва
иқтисодий фаолият турлари ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва маҳсулот чиқариш яъни таклиф нуқтаи назари мантиқидан келиб чиқади.
Таққослашни таъминлаш ва SIKTA кенг ёйилиши халқаро тармоқлар стандартлари классификациялари билан мустаҳкам боғланган.
Улар код таркиблари, типологияси ва кейинги номенклатуралардан фойдаланиб ишлаб чиқарилган. Бунда иқтисодий
фаолият турларини
танлаш умумий бош мезон бўлиб, ҳисобланади: яъни масштаб, ихтисослашиш даражаси ва ишлаб чиқаришни марказлаштириш (бозорни
қамраб олиш). Шу билан бирга талабга асосланган туризм чегарасини белгилашдан воз кечиш мақсадга мувофиқ бўларди. SIKTA доирасида
икки ёндошувни қўшиш қўшимча гуруҳ белгиларини киритиш туфайли мумкин бўлди. Яъни туристик ҳаражатлар устун йўналишларига
эътибор қаратилди. Туризмда таклифлар хусусиятлари билан бир қаторда, SIKTA туристик ҳаражатлар улушига тўғри келадиган
руйхатларга ташриф буюрувчилар хоҳиши ва талабини қўшиб акс эттирди. Танланган белгилар муваффақиятли
равишда бир-бирларини
тўлдиради ва туризм соҳасини чуқурроқ идрок этиш имконини берди.
SIKTA 17 бўлим, 18 бўлимчалар, 43 гуруҳлар, 66 класс ва 121 класс бўлакларини ўзида мужассамлаштирган. 1-jadvalda faoliyatning bir
turi - ta'lim misolida SIKTA haqida tushuncha berilgan va turizm bilan bog'liq faoliyat turlarining xilma-xilligi va ixtisoslashganligi ko'rsatilgan.
Рекрацион хўжаликнинг ўхшаш таркиби собиқ совет илмий адабиётларида ўтган асрнинг 70-80 йилларидаёқ ишлаб чиқилганди.
Тадқиқотчилар кетма-кет амалга ошириладиган технологик операциялар доирасида рекрацион тармоқда мавжуд фактлардан келиб чиқишди.
Унга киритиладиган хўжалик бирлиги аҳоли дам олишини ташкил қилишда фаол иштирок этади. Аммо унинг рекрацион фаолият билан
боғлиқлик даражаси турлича.
Бир муассаса ўз рекрацион хизматини кўрсатишга ихтисослашади – бу уларнинг ишида бош, кўпинча ягона йўналишдир. Сайёҳлик ва
экскурсия бюролари, отеллар, мотеллар, ресторанлар, кафелар ташриф буюрувчиларга бевосита хизмат кўрсатишдан 100 % га яқин даромад
оладилар. Улар дам олиш соҳасидан ташқарида фаолият юрита олишмайди ва иқтисодиётнинг рекрацион
сектори учун таркиб яратиш
аҳамиятга эга.
Бошқа гуруҳлар ҳаётий таъминлаш корхоналари ташкил қиладилар. Улар туризм объекти ҳам, унинг натижаси ҳам эмас. Уларнинг
хизматидан мижозлр ҳам маҳаллий аҳоли ҳам фойдаланишади. Шунга қарамасдан савдо тармоқлари, коммунал – хизмат кўрсатиш
транспорт, алоқа мавжудлиги аҳоли дам олишини ташкил этишнинг зарур шартлари ҳисобланади.
Туристизм индустрияси – бу ўхшаш меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, транспорт тармоқлари, кўнгил очар
объектлар, ишбилармонлик, соғломлаштириш, спорт ва бошқаларга мўлжалланган ташкилотлар, шунингдек экскурсион хизматлар ва гид –
таржимонлар хизмати кўрсатиш мажмуасидир.
Туристик талабни тўлиқ ва ҳар томонлама қондириш туризм индустрияси барча объект ва ташкилотлари, ҳамма хилдаги воситларни,
ишларни мувофиқлаштирилишини тақозо этади.