АҚШда ҳаво транспортини либераллаштириш натижасида маҳсулотнинг ва ташқи ҳаво алоқаларида нархларни арзонлаштириш
мумкин бўлди. Бу эса авиасаёҳатларга талабларни кўпайтириш имконини берди. туризмининг авиакомпанияларида йўловчи обороти
сонининг ўсиш сонига таққосланганда икки мартадан зиёдроққа кўпайди.
Нархларнинг камайишидаги йўловчи-километр ҳисоб-китобларида ҳаражатларни камайтириш эвазига эришилди. Бу ўз
навбатида
авиайўналишларнинг юкланиши билан боғлиқ эди. Илгари билетларга нарх ўринларни 60 % гача банд бўлишига қараб белгиланади. Бўш
қолган 40 % ўрин зарари йўловчилар ундирилиши учун авиатарифларга қўшиларди. Бугун авиакомпания юкланиш нормасини 70-80 % дан
юқори бўлишига ҳаракат қилмоқда. Бу билан нархни камайтириш, маъмурий ҳаражатларни тежаш кўзда тутилмоқда.
Авиайўналишлар юкланишининг сезиларли кўпайиши ва бекор туришларни қисқаришига маршрут тизимини ўзетказишгартириш
туфайли эришилаяпти. Тўғридан-тўғри рейсларга асосланган эски ташиш тизими, «Гупчак ва кегай» модели билан алмашинади. Аэропорт
ҳудудий транспорт тугуни (ХАБ) га айланди. 1980-йиллар ўрталарида АҚШ авиатранспорти ана шу тараққиёт моделига ўтди.
Бугунги кунда ҳар бир йирик Америка авиакомпанияси ўзининг ХАБига – айни шундай тугунига эга. Мисол учун,
Чикаго ва
Денверда «Юнайтед Эйрлайнз» қўниб ўтиш манзиллари жойлашган. Авиакомпания «Ти-Ви-Ей»ники эса Сент Луисда, «Америкен
Эйрлайнз» эса Далласда жойлашган. Бу жойларда ушбу авиакомпаниялар амалга оширадиган жуда кўп рейслар бошланади ва якунланади.
Узоқ учишларда эса самолётлар алмаштирилади. «Делта» Эйрлайнз авиакомпанияси фойдаланадиган транзит транспорт тугуни Атлантада
жойлашган.
Йўналишларнинг Марказий-радиал тизими албатта йўловчиларга ҳам, юк ташувчиларга ҳам қулайлик туғдиради. Учишлар сони
кўпаяди, машина паркидан самаралироқ фойдаланилади: бекор туришлар қисқаради, юкланиш ўсади. Бу қулайликларнинг
барчаси
аэропортда транзит йўловчиларни кутиш давомийлиги минимумга туширилгандагина самара беради.
Қулайликларга эга Марказий – радиал маршрутлар схемаси вақт ўтиши билан кўзда тутилмаган оқибатларга ҳам олиб келди. У
Америка авиаташишлар бозорини келгусида монополлаштиришда фойдаланишди. Уларнинг ҳар бири ўзининг транзит транспорт тугунига
эга. Уларга бошқа авиаташувчиларнинг кириши жуда чекланган ва ундан бозорга чиқишда тўсиқ ва рақобатчи ўрнини заифлаштириш учун
фойдаланилади. АҚШда тартибга солиш сиёсати ўзгаргандан бошлаб ўтган беш йил ичида «Пан Америкен» ва «Истерн» каби
авиакомпаниялар бозордан сиқиб чиқарилди. Ваҳоланки улар бозорнинг катта сегментини назоратда ушлаб туришганди. Моливий
қийинчиликларни бошидан кечираётган компаниялар банкротлиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ улар энди ўз терминаллари ва
самолётларини сотишга мажбур эди. Уларни «Америкен Эйр-лайнз», «Юнайтед Эйрлайнз» ва «Делта Эйрлайнз»
компаниялари сотиб
олдилар. Бу уч компания бугунги кунда АҚШ ички бозорининг 60 % ни назорат қилиб туришибди, илгари бу улуш 30 % дан ошмасди.
Монополлаштириш жараёнлари авиатарифларнинг оширилиши билан кечди. ҳаво транспортини либераллаштириш кетидан нархлар
камайиши рўй берганда учишга ва саёҳат қилишга отланган шахслар ютишганди, лекин кейинчалик авиатарифлар яна ўса бошлади.
Монополлаштиришнинг кучайишдан ташқари, маршрутлар марказий-радиал схемаси яна шунга олиб келдики, кўпгина
йирик
шаҳарлар қўниб ўтилмаслиги сабабли авиа алоқасиз қолди. Қўниб ўтилмаслик эса кўпгина йўловчиларни бошқа самаҳолётларда учиш учун
одамлар гавжум марказий аэропортларга келишга мажбур этди. Ана шундай шароитда авиакомпания бозорга мутлоқа янги «ортиқчасиз
учиш» концепцияси билан чиқди. ҲАБлардан воз кечиб, у паст нархларда ҳудудий рейсларни бажара бошлади. Бу стратегия биринчи бўлиб,
«Southwestern airlines» авиакомпанияси томонидан амалга оширилди. У Техас штатини яқин атрофдаги раёнлар билан боғловчи узоқ давом
этмайдиган тўғридан-тўғри маршрут очди. Кўп ўтмай авиакомпания ўз фаолиятини бутун мамлакат миқёсида кенг ёйди. Майда ҳудудий
корхонадан қиймати 4 млрд. Америка доллари бўлган консернга айланди. Бу Шимолий-Америка фирмалари ўртасида даромад расман қайд
этилган энг юқори кўрсаткичдир.
«Southwestern air
lines», унинг изидан бошқа авиа компаниялар ҳам нафақат маршрутлар схемасини, балки мижозларга хизмат
кўрсатишнинг бутун тизимини қайта кўриб чиқдилар. Улар билетларни ўтказиш талонига алмаштирдилар. Йўловчиларни тинкани
қуритадиган регистрация ташвишларидан холос этдилар. Ҳаражатларни қисқартириш мақсадида парвоз давомида овқатлантириш ва салқин
ичимликлар таклиф этишдан воз кечилди. Комиссион агентларни тежаш учун билетларни бевосита телефон орқали сотишга ўтилди. Улар
паст нархларда камтарона хизматларни тақдим этади. чунки уларни кўп ҳолларда «Фирмали эмас» деб атайдилар. Бугунги кунда Бундай
типдаги авиакомПаниялар АҚШ ички маршрутларнинг яримигача хизмат кўрсатмоқда.
Бозорда янги ўйинчиларнинг пайдо бўлиши тарифлар динамикасида ўз аксини топди. Нофирма авиакомпаниялар АҚШда ички
кирувчиларни ташишда нархни туширишга муваффақ бўладилар. Бу шубҳасиз дам олиш ва кўнгил очиш мақсадида
туризмни
ривожлантириш учун алоҳида аҳамият касб этади. Бу категориядаги туристлар ишбилармонлардан фарқли равишда авиа тарифлар
ўзгаришга жуда сезгир. Улар учун ҳашамдан кўра, нарх даражаси муҳимроқ.
Нофирма авиакомпаниялар томонидан киритилган инновациялар, балки жаҳондаги бошқа мамлакатлардан ўзлаштириб олинганди.
«Юнайтед Эйрлайнз» ва «Люфтганза» йўловчи ташишнинг билециз тизимига ўтди. «Сингапур Эйрлайнз» Малайзия пойтахти Куала-Лумпур
ва Пинанг йўловчиларни қайд қилиш (регистрация) қилишни соддалаштирди.
Бу иш махсус бўлимга олиб келинадиган кредит карточкаларини кўрсатиш бўйича амалга оширилади.
Қайта тартибланиш натижасида мустаҳкамланган Шимолий Америка авиакомпаниялари жаҳонда ҳавода
ташиш бозори
сарҳадларидан ошишига интилди. 1990 - йиллар бошида улар учиш машиналари энг йирик парклари билан жиҳозланган ва халқаро ва ички
йўловчи ташиш ҳажми бўйича қиладилар қилганди.
Ташқи бозорда ўз авиакомпаниялари ҳаракатига ҳамкорлик қилган АҚШ «очиқ осмон» ташаббуси сиёсати билан чиқди. Шимолий
Американи жаҳоннинг бошқа ҳудудлари, энг аввало эвропа билан боғловчи туризмда йўналишларида ҳавода ташишда қайта тартиб ўрнатиш
авиахизматларнинг авиахизматларнинг Европа бозорини либераллаштириш кўзда тутилганди.
Европа авиакомпаниялари таъсир доираси чекланиб қолиш хавфи остида қолди. Ҳатто АҚШ авиакомпанияларининг куҳна дунёда
йўловчи ташишда 10% иштироки ҳам Европа осмонларини Америка томонидан монополлаштириб олиш учун етарли эди. Шу билан
телекомуникасия авиаТранспортни либераллаштириш устунликлари яққол эди. 1992 йилда 12 та Европа давлатлари транспорт вазирлари
«Осмон очишга», Бирлашган Европа ички ҳавода ташишларга янги қоидалар жорий этишга ва унинг чегараларида протексионист
тўсиқларни сақлаб қолишга қарор қилдилар.
ЕИда ҳаво транспортини қайта тартиблашдан мақсад қуйидагиларга эришиш эди:
Do'stlaringiz bilan baham: