6 мавзу. Халқаро туризм индустрияси



Download 337,08 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/18
Sana25.02.2022
Hajmi337,08 Kb.
#271833
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
6 -мавзу ХТ индустрияси

Автомобил ана шундай воситага айланди. 
Биринчи автомобиллар кўрсаткичларга тезлиги билан ажралиб турмасди. Лекин ўзининг мобеллиги билан аҳоли яшайдиган ҳар 
қандай манзилга етиб бориш имконини беради. Бу эса Туристик оқимларни Маълум манзилга йўналтиришга йўл очди. 
Автомобиллар темир йўлга қараганда бошқа устунликларга ҳам эга эди. Улар эркин жойлаштиришнигина таъминлаб қолмасдан, 
балки туристик сафарларни талабга қараб ташкил этишга ҳам ёрдам берарди. саёҳатга отланган шахс маршрутни, тўхташ жойини ва йўлда 
бўлиш вақтини ўзи белгиларди. Аста-секин автомобил бош ҳаракатланиш воситаси сифатида узоқ ва яқин масофаларда темирйўл 
транспортини сиқиб чиқара бошлади. Автомобиллар сонининг кўпайиши, равон йўллар қурилиши билан АҚШ ва Буюкбританияда темир 
йўлларда йўловчилар ташиш ҳажми ярмига камайди. Тобора кўпроқ одамлар шахсий автомашиналарида шаҳар ташқарисида уик-ендларга 
отлана бошлашди. 
Автомобил билан бир қаторда бошқа Янги транспорт тури 
транспортидан ривожлана бошлади. Унинг шарофати билан узоқ -500 км. 
дан зиёд масофага туристик ташиш мустаҳкам ўрин эгаллайди. 1930-йиллар охирига келиб ресторанлари авиа компаниялари қуйидагиларни 
узунлиги 56,0 минг км.дан кўпроқ масофада хизмат кўрсата бошладилар. Йўловчилар сони эса 23 млн. кишидан ортди. 
Иккинчи жаҳон уруши халқаро туристик алоқаларни узиб қўйди. Туризм моддий-техник базасига сезиларли зиён етказди. Урушдан 
кейин туристик алмашинишларни ундан олдинги даражасига кўтариш ва ундан ўзиш, узилиб қолган, издан чиққан тармоқни тиклаш учун 
кўп йиллар талаб қилинди. Бу жараёнларни тезлаштириш учун бир қатор омиллар имкон берди, улар орасида транспртдаги илмий-техник 
ўсиш ютуқларини амалга жорий этиш катта аҳамият касб этди.
1950 – 
йиллар ўрталарида фуқаро авиацияси реактив техника даврига қадам қўйди. Кўп ўринли, юқори тезликка эга бўлган 
машиналардан фойдаланиш эксплуатацион солиштирма ҳаражатларни (бир йўловчи-километрга) сезиларли қисқартиришга олиб келди. 


Таърифлар кескин камайди. Агар 50-йиллар ўрталарида, Америкадан Европага учиш ва орқага қайтиш қиймати 1 минг Америка долларидан 
зиёд бўлган бўлса, 60-йиллар бошида бу 3,4 баробарга арзонлашди. 
Ҳаво транспортидаги туб ўзгаришлар, одамларни ташишда пул ва вақтнинг тежалишини таъминланиши халқаро туризмни гуркираб 
ўсишига сабаб бўлди. Олис манзиллар саёҳат қилувчи кенг доирадаги шахслар учун яқин бўлиб қолди. халқаро фуқаро авиацияси 
ташкилоти маълумотларига кўра, авиа саёҳат тез сураътлар билан ўсиб бораяпти . Унинг йилига ўртача ўсиш даражаси 6% ни ташкил 
этаяпти. 
Ҳаракатдаги таркибни, стационар техник-транспорт иншоотларини тинимсиз такомиллаштирилиб борилиши ва оқилона таъриф 
сиёсати юритилиши туфайли авиация транспорт хизмати бозорида етакчи ўринларни эгаллайди.
У темир йўлни иккинчи ўринга сиқиб чиқарди, айни пайтда автомобил транспорти тараққиётини сусайтирди ва денгиз йўловчи 
ташишига катта зарар етказди. Денгиз бўйлаб саёҳат қилувчи шахслар сони 21 дан 2% га қисқарди. 
Ҳаво транспорти билан ўткир рақобатда бўлган темир йўл транспорти 1000 км.дан ошмаган масофага сафарларни сақлаб қолади. 
Бўшаб қолган вагонларнинг бекор турмаслиги учун мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги шаклларини қидириб топиш фаолашди. туристик 
км ғояси шундай пайдо бўлди. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам ҳаракатланиш, ҳам жойлаштириш, овқатланиш, кўнгил очиш ва ҳ.к. лар 
воситасига айланди. Темир йўлдаги ўхшаш усуллар сув транспортида ҳам денгиз ва дарё кемаларда саёҳат қилиш орқали кенг тарқалди. 

Download 337,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish