6-маъруза йўлларнинг уланиши ва кесишуви



Download 3,45 Mb.
bet7/9
Sana03.04.2022
Hajmi3,45 Mb.
#525772
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЙЎЛЛАРНИНГ УЛАНИШИ ВА КЕСИШУВИ

Чорраҳасимон ўтказгичлар (5.41-расм) ҳаракат таркибини бир йўлдан иккинчисига иккала йўналиш бўйича ўтказишга имкон беради. Бундай ўтказгич тўрт жуфт айрилар ва тўрт крестовиналарга (икки ўткир ва икки тўмтоқ бурчакли) эга бўлади.
Стрелкали ўтказгичлар рельс турлари бўйича, айриларининг тузилиши ва крестовина бурчаги қийматига қараб фарқланади. Айрилар тўғри ва эгри чизиқли бўлиши мумкин. Эгри чизиқли айриларнинг рама рельслари оралиғида бурчак кичик бўлиб, ҳаракатланувчи таркиб ғилдиракларининг эгри бўйлаб ўтишини енгиллаштиради.



5.41-расм. Чорраҳасимон стрелкали ўтказгич чизмаси:


1 – тўмтоқ крестовина; 2 – айрилар; 3 – ўткир крестовина

Крестовина ўзаги охиридаги кенглигининг (К) ўзак узунлигига (l) нисбати крестовина маркаси дейилади. Крестовина маркаси қуйидагича топилади:



бунда α – крестовина бурчаги;
N – бутун сон.
Темир йўлларда стрелкали ўтказгичлар крестовина маркаси бўйича 5.5- жадвалда кўрсатилгандек қўйилади.
Темир йўлларда эгилувчан айрили ва қуйма конструкцияли, тўғри йўл бўйлаб 160 км/соат гача тезликда ҳаракатланишга имкон берадиган 1/11 маркали стрелкали ўтказгичларни қўллаш кўпайиб бормоқда. Ётиқ (пологий) 1/18 ва 1/22 маркали замонавий стрелкали ўтказгичлар поездларнинг катта тезликда бош йўлдан ён йўлга ўтиш йўлларига қўйилади. Бунда ён йўл бўйлаб юриш тезлиги тегишлича 80 ва 120 км/соатни ташкил этади.
Тезюрар Москва–Петербург линиясида йўловчи поездларнинг тўғри йўл бўйлаб 200 км/соат тезликда юриши учун Р65 1/11 маркали стрелкали ўтказгичлар қўлланган. Ушбу ўтказгичнинг конструктив тузилишида ҳаракатланувчи ўзакли эгилувчан (гибкий) крестовина қўлланган. Иш ҳолатида ўзак (сердечник) тегишли крестовина усовигининг ён қиррасига зич ёпишиб ҳаракат таркиби ғилдираклари учун рельсли узлуксиз юзани ташкил этади (5.42-расм).



5.42-расм. Ҳаракатчан ўзакли крестовина


Йўлларнинг уланишини лойиҳалаш ва қуришда чизма-ҳисоб ишларини бажариш учун стрелкали ўтказгичларнинг асосий геометрик элементларини билиш талаб этилади.

5.43-расм. Стрелкали ўтказгичнинг геометрик элементлари:
а) ўтказгичнинг излар билан кўрсатилган чизмаси; б) ўтказгичнинг йўл ўқлари билан кўрсатилган чизмаси

Чизма қулайлиги учун ҳамда чизма ва темир йўл режасини ўқишни қулайлаштириш мақсадларида чизмада йўл, стрелкали съездлар, тўмтоқ (берк) кесишмалар, стрелкали кўчалар ва стрелкали ўтказгич марказлари ўқ чизиқлар билан кўрсатилади. Қуриш учун йўллар ва стрелкали ўтказгичлар жойида ўқ чизиқлар билан белгиланиб, ўтказгичларнинг геометрик элемент ўлчамлари натурал (ҳақиқий) узунликда қўйилади.


Шундай қилиб, 5.43.б-расмда кўрсатилгандек, оддий стрелкали ўтказгич ўқ чизиқларда ўтказгич марказидан α крестовина бурчаги остида тарқаладиган икки чизиқ кўринишида ифодаланади. Стрелкали ўтказгичларни йўл ўқлари билан чизиш учун α бурчаги, рама рельслари бошидан ўтказгич марказигача бўлган АО=a ва стрелкали ўтказгич марказидан крестовина ўзагигача бўлган ОЕ=b масофаларни билиш керак. Стрелкали ўтказгичларнинг асосий ўлчамлари 5.4-жадвалда келтирилган.
Чизмага стрелкали ўтказкични кўчириш қуйидагича бажарилади: ўтказгич марказидан белгиланган масштабда тўғри йўл ўқи бўйлаб крестовина маркасининг махраж рақамига тенг бирлик ўлчаб қўйилади ва ушбу узунлик охирида йўл ўқига перпендикуляр бир бирлик (марканинг сурат рақамига тенг) ўлчаб қўйилади; шундан сўнг олинган нуқтани ўтказгич маркази билан бирлаштирилади.
5.44-расмда стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашув чизмалари кўрсатилган, ҳамда стрелкали ўтказгич марказлари орасидаги масофаларни ҳисоблаш формулалари келтирилган.

5.44-расм. Стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашув чизмалари


Ўтказгичлар орасидаги тўғри йўл қўймасининг қиймати 1, 2 ва 3 чизмаларда ҳаракат тезлиги, йўлнинг вазифаси ва жойлашган ўрнига қараб ҳаракат таркибининг ўтишини ҳисобга олиб топилади. Ушбу қиймат миқдори 4,5 дан 25 метргача олинади. 4 ва 5 чизмаларда қўйма йўл оралиғи (е) қийматига қараб қуйидаги формулалар билан топилади:


4 – чизма учун: ; 5 – чизма учун .



Download 3,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish