Релс бириктиргичлари. Силжишга қарши мосламалар. Релсли йўл бир –биридан белгиланган оралиқ масофада жойлашган икки узлуксиз релслардан ташкил топган. Бундай йўл релсларни шпалаларга ва алоҳида релс звеноларини ўзаро бириктириш ҳисобига таъминланади. Релслар шпалаларга оралиқ бириктиргичлар ёрдамида маҳкамланиб, улар релсларнинг шпалалр билан етарлича мустаҳкам боғланишини, йўл кенглигининг доимийлигини, релсларнинг етарлича эгилувчанлигини таъминлаши, ҳамда релсларни бўйлама силжиш ёки ағдарилишдан сақлаши керак. Темир – бетон шпалаларда булардан ташқари релс ва шпалаларнинг электр изоляцияси ҳам таъминланиши керак. Оралиқ бириктиргичлар уч асосий кўринишда бўлади: ажралмайдиган, аралаш ва ажраладиган. Ажралмайдиган бириктиришда (расм 4.5, а) релс ва у таянадиган таглик шпалалрга қозиқ михлар ёки шуруплар билан биргаликда қотирилади. Аралаш турда эса таглик бундан ташқарии шпалага қўшимча қозиқ михлар (расм 4.5, б.) билан ҳам қотирилади.
Расм 4.5. Ёғоч шпалаларда қозиқ михли оралиқ бириктиргич: а – ажралмайдиган; б – аралаш тур; 1 – релс; 2 – костил; 3 – таглик; 4 – шпала.
Бизнинг мамлакатимизда 1:20 қия юзалик понасимон тагликларни қозиқ мих билан қотириш кенг тарқалган. Унинг афзаллиги конструкциясининг соддалиги, оғир эмаслиги, йўлни михлаш, қайта михлаш ёки ечиш осонлигидан келиб чиқади. Бироқ бундай қотириш йўл кенглигининг доимийлигини кафолатламайди ва шпалаларнинг механик емирилишига олиб келади. Ажраладиган бириктиришда релс тагликка қаттиқ ёки эластик клеммалар ва клеммали болтлар билан қотирилади. Ажраладиган бириктиргичларнинг афзалликлари тагликни ечмасдан релсларни алмаштириш имконияти, бўйлама кучланишларга катта қаршилиги ва йўл кенглигининг доимий сақланишидир.
Шунинг учун қиммат ва конструкциясининг мураккаблигига қарамай аста-секин унга ўтилмоқда. Бундан ташқари ажраладиган бириктиргичлар йўлни силжишдан сақлаш учун қотиришни талаб қилмайди ва бошқа бириктиргичлар билан таққослаганда фойдаланиш ҳаражатларини қисқартиради. Релс звеноларининг ўзаро боғланиши асосий элементлари накладка, гайкали болтлар ва пружинали шайбалар бўлган туташма бириктиргичлари ёрдамида амалга оширилади. Релс улагич накладкалар релсларни ўзаро боғлаш, туташмада эгувчи ва кўндаланг кучларни қабул қилиш учун мўлжалланган.
Икки бошли накладкалар ўта мустаҳкам пўлатдан тайёрлаб чиниқтирилади. Болтлар накладкалар каби юқори мустаҳкамликка эга бўлиши керак. Доимий тарангликни таъминлаш учун уларнинг гайкалари остига пружинали шайбалар қўйилади. Ҳозирги вақтларда асосан 6 тешикли накладкалар ишлатилади.
Шпалага нисбатан жойлашуви бўйича релс улоқларининг осма, якка шпалада ва иккиланган шпалаларда жойлашуви фарқланади. Осма уланиш стандарт сифатида қабул қилинган бўлиб улар уланишнинг мустаҳкамлигини ва эластиклигини таъминлайди, ҳамда улоқ шпалалари остига балластни жойлаштириб зичлашни енгиллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |