6-Лаборатория машғулот мавзу: Ишлаб чиқариш логистикаси I. Ишдан максад



Download 207,67 Kb.
bet1/5
Sana20.04.2022
Hajmi207,67 Kb.
#565768
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6 laboratoriya


6-Лаборатория машғулот
МАВЗУ: Ишлаб чиқариш логистикаси
I. Ишдан максад: Ишлаб чиқариш логистикасига тушунча самарадорлиги хақида тушунча ва кўникмаларни шакллантириш.


II. Ишнинг бажариш тартиби:
1. Ишлаб чиқаришни логистик бошқариш самарадорлиги ва унинг концепцияларини ўрганиш.
2. Иишлаб чиқариш логистикасида «узатувчи» тизимнинг амал қилиш схемаси ва уларнинг таҳрифини ўрганиш.
Ишлаб чиқариш логистиканинг асосий соҳаларидан бири ҳисобланиб, корхона фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Моддий ресурслар омборидан тайлр маҳсулотлар омборигача йўналишдаги моддий ва ахборот оқимларини бошқариш ишлаб чиқариш логистикаси деб аталади.
Логистик тизимларнинг функционал фарқланиши берилган қуйидаги расмда ишлаб чиқариш логистикасининг ўрни яққол намолн бўлади:

Логистикани функционал жиҳатдан бўлакларга бўлиб ўрганиш муҳим аҳамиятга эга, чунки корхонада логистика хизматини шакллантиришда функционал тақсимот қўл келади. Логистиканинг функционал кичик тизимларга бўлиниши корхонадаги таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш (тақсимот) тизимлари мавжудлиги учун ҳам зарурдир. Логистикани функционал жиҳатдан кичик тизимларга бўлиш «харид (таъминот) лоистикаси», «ишлаб чиқариш логистикаси», «тақсимот логистикаси», «транспорт логистикаси» ва «омборхона (заҳиралар) логистикаси» каби тушунчаларнинг вужудга келишига сабаб бўлган.
Логистикани турларга бўлишнинг бошқа меъзонлари ҳам мавжуд. Масалан, ресурс логистикасининг моддий (транспорт-омбор), ахборот, молиявий ва кадрлар логистикаси каби турлари бор. Логистикани тадбиркорлик соҳасига тадбиқ этиш асосида бизнес-лоистика ҳақида гапириш мумкин, бунда унинг таркибий қисмлари сифатида ишлаб чиқариш логистикаси, тижорат (савдо) логистикаси ва молия логистикасини ажратишади.
Аммо биз ушбу фан доирасида логистиканинг функционал вазифаларидан келиб чиқиб ажратилувчи кўринишларини ўрганмоқдамиз, булар:
харид логистикаси (ишлаб чиқаришни материаллар билан таъминлаш);
ишлаб чиқариш логистикаси;
тақсимот логистикаси;
транспорт логистикаси (моҳиятига кўра юқорида санаб ўтилган ҳар бир логистиканинг таркибий қисми ҳисобланади);
омборхона (заҳира) логистикаси.
Логистиканинг санаб ўтилган турларида ажралмас қисм сифатида логистик ахборот оқимлар мавжуд бўлади.
Умуман олганда «ишлаб чиқариш» сўз бирикмаси бир неча мазмунда ишлатилади, масалан: 1) моддий неъматларни яратиш ижтимоий жарални; 2) мустақил ташкилот; 3) йирик ташкилот лки акциядорлик жамияти таркибидаги ишлаб чиқариш бирлиги; 4) корхонадаги асосий, лрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жаралнларни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш жарлни.
Ишлаб чиқаришни логистик бошқариш концепцияси қуйидаги асосий ҳолатларни ўз ичига олади:
ортиқча заҳиралардан воз кечиш;
асосий транспорт-омборхона операцияларини бажаришга кетувчи ортиқча вақтдан воз кечиш;
харидорлар буюртмаси бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқаришдан воз кечиш;
асосий асбоб-ускуналарнинг бекор туришини бартараф этиш;
бракка умуман йўл қўймаслик;
норационал заводичи ташувларини бартараф этиш;
таъминотчиларга ҳамкор сифатида қаралишига эришиш.
Юқоридагиларга эътибор берадиган бўлсак, унда ишлаб чиқаришни логистик бошқариш «вақтида ишлаб чиқариш концепцияси» талабларига кўпроқ мос келишини кузатиш мумкин.
Вақтида ишлаб чиқариш – фалсафий концепция ҳисобланади. Бу фалсафа заҳираларни камайтириш ҳисобига ноишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни назарда тутади.
Ишлаб чиқариш жаралнида моддий оқимларни бошқариш икки хил лндашувга асосан амалга оширилади: «узатувчи» тизим ва «тортувчи» тизим.
Ишлаб чиқариш жаралнида моддий оқимлар ҳаракатини «узатувчи» тизимга асосан ташкил этишнинг чизма кўриниши қуйида келтирилган:


Download 207,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish