6-Лаборатория машғулот мавзу: Ишлаб чиқариш логистикаси I. Ишдан максад


Тақсимот хизматининг функционал таркибий тузилиши



Download 207,67 Kb.
bet4/5
Sana20.04.2022
Hajmi207,67 Kb.
#565768
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 laboratoriya

Тақсимот хизматининг функционал таркибий тузилиши
Кўрсатилувчи хизмат белгиларига кўра барча логистик воситачиларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: савдо ва функционал воситачилар.
Савдо воситачилари маҳсулотни мулк сифатида сотиб олишиб, мос равишда бу билан боғлиқ рискни ҳам ўз бўйнига олади. Улар қуйидаги кўринишда бўлишади: доимий улгуржи савдогарлар, ишлаб чиқариш дистрибуторлари, алоҳида партиядаги маҳсулот таъминотчилари, ҳаракатдаги савдогарлар, турғун-ҳаракатдаги савдогарлар, бутловчи улгуржи савдогарлар, ярим улгуржи савдогарлар.
Функционал воситачилар рискка боришмайди, чунки сотувчи лки харидор номидан иш кўришади, уларга қуйидагилар киради: савдо (сотувчи) агентлар, саноат агентлари, комиссион савдогарлар, брокерлар, аукцион компаниялар.
Тақсимот логистикасида воситачиларга мурожаат қилинишининг асосий сабаблари қуйидагиларда намолн бўлади:
истеъмолчилар талабини яхши билишади;
логистик харажатларни камайтиради;
логистик муҳитдаги ўзгаришларга корхонанинг мослашувчанлигини оширади;
рискларни камайтириш имкониятини беради;
сифатли ва айни пайтдаги ахборотга эгалик қилиш имкониятини оширади.
Тақсимотда логистик воситачилар хизматидан фойдаланиш нисбатан самарали логистик тармоқни яратиш имкониятини беради.
Маҳсулотни тақсимлашни ташкил этиш жаралнида тақсимот логистикаси қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиш йўлида маҳсулотни тақсимлаш тартибини танлаш;
тақсимот марказлари сони, кўлами ва жойлашувини аниқлаш;
тақсимот жаралнини ташкил этиш ва бошқариш.
Тақсимот каналининг поғоналари ва таркибий тузилиши тўғрисидаги масала ҳал қилингандан сўнг тақсимот омборлари сони ва жойлашувини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шуни унутмаслик керакки, бунда тақсимот функциясининг умумий харажатларини минималлаштириш бош меъзон бўлиши керак. Тақсимот омборлари сонининг кўпайиши билан айрим харажатлар ошиши ва аксинча айримлари тушиши мумкин. Қуйидаги расмда бу хилдаги харажатлар таркиби келтирилмоқда:

Маҳсулот тақсимоти жаралнидаги харажатларнинг таркибий тузилиши
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1-расмда келтирилган харажатлар рўйхатида «йўқотилган имкониятлар», яъни тақсимот каналининг камчилиги сабабли сотилмай қолган маҳсулотлар эвазига олинувчи «мавҳум» зарарни инобатга олувчи харажатлар ўз аксини топмаган.
Санаб ўтилган харажатларнинг деярли барчаси (истеъмолчиларга етказиш харажатлари бундан мустасно) тақсимот каналидаги омборхоналарнинг сони ошиши билан чизиқли бўлмасада, барибир ошади. Омборхоналар сони ошиши оқибатида ҳар бир омборхонанинг истеъмолчилари сони камаяди, аммо бу омборхонадаги заҳиралар миқдори камайишига олиб келмайди. Чунки, олдин бир омборхонада кафолатланган заҳира миқдори жамланган бўлса, омборхоналар сони ошгандан сўнг ҳар бир омборхонада кафолатланган заҳира хосил қилиниши шарт, бу ўз навбатида заҳираларни сақлаш харажатининг ошишига олиб келади.
б унда:

Э1

-

бошқарув харажатлари;

Э2

-

омборларга маҳсулотни и/ч.дан етказиш харажатлари;

Э3

-

експлуатацион харажатлар;

Э4

-

сақлаш харажатлари;

Э5

-

омборлардан истеъмолчига етказиш харажатлари;

ЭУ

-

умумий тақсимот харажатлари.










Чизмадан кўриш мумкинки, тақсимот харажатларининг энг кам (ЭУ мин) миқдорига тўғри келувчи омборлар сони (Нопт) оптималликни ташкил этади.
Шу тариқа аниқланган омборлар мижозлар ўртасида шундан жойлаштирилиши керакки, бунда тайлр маҳсулотларни барча истеъмолчиларга етказиб бериш харажатларининг йиғиндиси минимал даражада бўлсин. Албатта, омборхоналарни қаерда жойлаштириш муаммоси ҳудудда транспорт тармоғининг ривожланиш даражасига боғлиқ равишда ечилади. Агарда, транспорт тармоқлари ривожланмаган бўлса, омборни жойлаштириш осон бўлади, яъни транспорт тармоғининг бўйлаб жойлаштирилади.
Транспорт тармоғи рвожланган ҳудудда омборларни жойлаштириш эса асосан уч усулда амалга оширилади: барча мумкин бўлган вариантларни баҳолаш усули; эвристик қарорни қабул қилиш усули; оғирлик марказини аниқлаш усули.
Барча мумкин бўлган вариантларни баҳолаш компьютер лрдамида ҳисоб-китоблар олиб борилади ва оптимал жойлашув амалга оширилади.
Эвристик қарор қабул қилиш усулида таклиф этилган эксперт тажрибасига таяниб олдиндан истиқболсиз бўлган вариантларни чиқариб ташлайди, қолган вариантлар биринчи усул лрдамида баҳоланади.
Оғирлик марказини аниқлаш усули моддий нуқталар физик тизими оғирлик марказини аниқлашга ўхшайди. Моддий нуқталар истеъмолчиларга тўғри келса, уларнинг оғирлиги мазкур истеъмолчиларга етказилувчи моддий оқимлар миқдорига тенг бўлади. Демак, ушбу истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи омбор моддий нуқталар тизимининг мос равишдаги оғирлик марказида жойлаштирилиши керак. Оғирлик маркази координаталари барчага маълум бўлган ифода лрдамида аниқланади:


бунда:

х00

-

қидирилалтган оғирлик марказининг координаталари;

н

-

Истеъмолчилар сони;

Ми

-

и-нчи истеъмолчига етказилувчи моддий оқим миқдори;

Хии

-

и-нчи истеъмолчи координаталари.

Корхоналарда тақсимот хизмати таркибий тузилиши танланган сотиш стратегияси шаклидан келиб чиқади. Асосан қуйидаги таркибий тузилишлар вариантлари мавжуд бўлади:


функционал;
товарга асосланган;
мижозга асосланган;
ҳудудга асосланган;
аралаш.

Корхонанинг тақсимот фаолиятини бошқариш жаралнини қуйидаги чизма кўринишида тасаввур этиш мумкин:





Воситачилар ишини назорат қилиш


Download 207,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish