6-Лаборатория машғулот мавзу: Ишлаб чиқариш логистикаси I. Ишдан максад


Тақсимот каналининг намунавий кўриниши



Download 207,67 Kb.
bet3/5
Sana20.04.2022
Hajmi207,67 Kb.
#565768
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 laboratoriya

Тақсимот каналининг намунавий кўриниши

Юқорида келтирилганларга асосан тақсимотнинг логистик каналига қуйидагича тариф бериш мумкин, яъни тақсимотнинг логистик канали – бу товарни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчи йўналишидаги ҳаракати жараёнида иштирок этувчи мустақил юридик ёки жисмоний шахслар йиғиндисидир. Бу маҳсулотларнинг олди-соттиси жараёнида иштирок этувчи компаниялар ўртасидаги хўжалик алоқалари тизимидир.


Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тақсимот каналаининг барча иштирокчилари ҳам хўжалик алоқаларида бир хилда қатнашиб, бундан бир хилда фойда кўришмайди. Шунинг учун ҳам каналнинг асосий ва ихтисослашган иштирокчиларини ажратишади.
Каналнинг асосий иштирокчиси – бу заҳираларга эгалик қилиш ёки молиявий рискнинг бошқа шакллари билан боғлиҳ масъулиятни ўз бўйнига олувчи компаниядир. (ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, саноат, улгуржи савдо, чакана савдо). Каналнинг ихтисослашган иштирокчиси – бу маълум бир рағбат эвазига асосий иштирокчига махсус хизматларни кўрсатувчи компания (ташиш, омбохона хўжалиги, молиявий хизматлар, ахборот хизматлари, реклама ва ҳ.к.).
Тақсимлаш каналининг умумий функциялари қуйидаги чизмада келтирилган



Тақсимлаш каналининг функциялари

Тақсимот каналларининг йиғиндиси корхонанинг тақсимлаш лки дистрибутив тармоғини вужудга келтиради. Тақсимот каналларининг кўпайиши корхона ишлаб чиқарувчи маҳсулотларни самарали тарзда истеъмолчиларга етказишни таъминлайди. Тақсимот каналларининг кўпайиши қуйидаги ютуқларга эга:


бозорни эгаллаш даражаси ўсади, чунки янги тақсимот каналлари олдин жалб қилинмаган истеъмолчиларга чиқиш имкониятини яратади;
барча тақсимот каналларини ишлатишнинг умумий харажатлари даражаси камаяди. қўшимча канал мавжуд истеъмолчилар гуруҳига маҳсулот сотиш орқали умумий харажатнинг камайишини таъминлайди;
сотиш сифати даражаси ортади, чунки янги каналда истеъмолчиларнинг қондирилмаган эҳтилжлари инобатга олинади.
Тақсимот каналларини поғоналар сонидан қатъий назар бир-неча гуруҳларга бирлаштириш мумкин, булар:
тўғридан-тўғри (бевосита), бунда корхоналар ўртасидаги хўжалик алоқалари бевосита амалга оширилади;
билвосита, бунда корхоналар ўртасида бир лки бир-неча воситачилар бўлади;
аралаш, бунда айрим истеъмолчилар гуруҳи билан бевосита, қолганлари билан билвосита алоқалар ўрнатилади.

Кўрсатилувчи хизмат белгиларига кўра барча логистик воситачиларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: савдо ва функционал воситачилар.


Савдо воситачилари маҳсулотни мулк сифатида сотиб олишиб, мос равишда бу билан боғлиқ рискни ҳам ўз бўйнига олади. Улар қуйидаги кўринишда бўлишади: доимий улгуржи савдогарлар, ишлаб чиқариш дистрибуторлари, алоҳида партиядаги маҳсулот таъминотчилари, ҳаракатдаги савдогарлар, турғун-ҳаракатдаги савдогарлар, бутловчи улгуржи савдогарлар, ярим улгуржи савдогарлар.
Функционал воситачилар рискка боришмайди, чунки сотувчи лки харидор номидан иш кўришади, уларга қуйидагилар киради: савдо (соувчи) агентлар, саноат агентлари, комиссион савдогарлар, брокерлар, аукцион компаниялар.
Тақсимот логистикасида воситачиларга мурожаат қилинишининг асосий сабаблари қуйидагиларда намолн бўлади:
истеъмолчилар талабини яхши билишади;
логистик харажатларни камайтиради;
логистик муҳитдаги ўзгаришларга корхонанинг мослашувчанлигини оширади;
рискларни камайтириш имкониятини беради;
сифатли ва айни пайтдаги ахборотга эгалик қилиш имкониятини оширади.
Тақсимотда логистик воситачилар хизматидан фойдаланиш нисбатан самарали логистик тармоқни яратиш имкониятини беради.

Маҳсулотни тақсимлашни ташкил этиш жаралнида логистика қуйидаги масалаларни ҳал қилади:


ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиш йўлида маҳсулотни тақсимлаш тартибини танлаш;
тақсимот марказлари сони, кўлами ва жойлашувини аниқлаш;
тақсимот жаралнини ташкил этиш ва бошқариш.
Корхоналарда тақсимот хизмати таркибий тузилиши танланган сотиш стратегияси шаклидан келиб чиқади. Асосан қуйидаги таркибий тузилишлар вариантлари мавжуд бўлади:
функционал;
товарга асосланган;
мижозга асосланган;
ҳудудга асосланган;
аралаш.




Download 207,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish