Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сувдан фойдаланадиган жисмоний шахслар
98,2
124,8
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан солиқ давридан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилади.
Солиқ даври мобайнида якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлайдилар.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида жорий тўловлар тўланади.
Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.
Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ тўловчилар томонидан, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.
Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашни тўловчилар томонидан сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти давомида ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олган, минерал хом ашёдан ёки техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда ер қаъридан фойдаланган ҳолатларда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектидир. Тайёр маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси белгиланган ва реализация қилиш ёки топшириш, шу жумладан бепул бериш, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ўз истеъмоли ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган фойдали қазилма (фойдали компонент) тайёр маҳсулот деб эътироф этилади.
Солиқ солиш объекти тайёр маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.
Углеводородлар учун солиқ солиш объекти қуйидагилардир:
саноат йўсинида дастлабки қайта ишловдан ўтказилган кавлаб олинган углеводородлар, шу жумладан қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентлар;
углеводородларни қайта ишлаш жараёнида ажратиб олинган, лекин олдинги кавлаб олинганда ва қайта ишланганда қайта ишланадиган фойдали қазилмалар таркибида тайёр маҳсулот сифатида солиқ солинмаган фойдали компонентлар.
Қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни тугал технологик жараён доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми солиқ солиш объекти бўлмайди.
Ажратиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шу жумладан техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар учун солиқ солиш объектидир.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш учун кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати солиқ солинадиган базадир.
Ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ҳар бир кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот бўйича алоҳида, пулда ифодаланган реализация қилиш ҳажмларини (қўшилган қиймат солиғи ва аксиз солиғини чегирган ҳолда) натурада ифодаланган реализация қилиш ҳажмига бўлиш орқали аниқланади.
Ҳисобот даврида тайёр маҳсулот реализация қилинмаган бўлса, солиқ солинадиган база реализация қилиш амалга оширилган охирги ҳисобот даврида тайёр маҳсулотни реализация қилишнинг ўртача олинган баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Тайёр маҳсулот умуман реализация қилинмаган тақдирда, солиқ солинадиган база ҳисобот даврида мазкур фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг (ажратиб олишнинг) ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда солиқ тўловчи реализация қилиш амалга оширилган ўша ҳисобот даврида ҳисобланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммасига ҳисобот даврида таркиб топган ўртача олинган баҳодан келиб чиққан ҳолда кейинги тузатишни киритиши шарт.
Тайёр маҳсулот таннархидан паст баҳода реализация қилинган ёки топширилган тақдирда ўртача олинган баҳони ҳисоб-китоб қилиш учун таннарх қабул қилинади, лекин у декларация қилинаётган баҳолардан юқори бўлмаслиги керак.
Тайёр маҳсулот (тайёр маҳсулотнинг бир қисми) бошқа тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлган ёки тайёр маҳсулот (қайта ишлаб ҳосил қилинган маҳсулот) ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда бундай маҳсулот учун солиқ солинадиган база кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жимоний шахслар учун — солиқ даври ва ҳисобот даври календар йил ҳисобланади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китоблар Жисмоний шахслар томонидан — йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай тақдим этилади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ жисмоний шахслар томонидан — ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади.