5-мавзу. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиқҚа тортиш режа



Download 1,19 Mb.
bet1/22
Sana21.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#25501
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
ЯТТ маъруза1


5-мавзу. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ


РЕЖА:

  1. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва уларни солиққа тортишнинг назарий асослари.

  2. Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби.

  3. Якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ имтиёзлари ва ставкалари.

  4. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисоб китобларни тақдим этиш ва солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби.

  5. Фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларнинг кейинг ҳолати юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби.

  6. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш хусусиятлари.



1. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар
ва уларни солиққа тортишнинг назарий асослари

Солиқ тизимида у ёки бу солиқлардан самарали фойдаланиш учун уларнинг ҳозирги кундаги аҳамиятини, солиқлар туркумланишини кенгроқ ўрганиш мақсадга муфовиқдир. Шу ўринда юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларини солиққа тортиш орқали умумдавлат аҳамиятига молик бўлган зарурий чора тадбирларни молиялаштиришга, молиявий ресурслар билан таъминлаш имкониятини яратиб бермоқда.
Тадбиркорлик – хўжалик субъектлари ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, таваккалчилик ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир.
Якка тартибдаги тадбиркор - тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахсдир1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли Қарорида хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати келтирилган. Жисмоний шахслар 2011 йил 1 апрелдан бошлаб қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилмаган фаолият турларини амалга ошириши мумкин эмас. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспексиялари ва давлат солиқ хизмати органлари фаолият турлари бўйича хусусий тадбиркорларга рухсатномалар расмийлаштириш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказишда тасдиқланган Рўйхатга қатъий амал қилинади.
Агар якка тадбиркор фаолиятнинг асосий турига нисбатан ёрдамчи ҳисобланган фаолиятни амалга оширса, қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг бир тури учун тўланади.
Рўйхатга киритилган фаолият турлари юридик шахс шаклидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Рўйхат доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин.
Бизга маълумки, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар қатъий белгиланган солиқни тўлайдилар.
Қатъий белгиланган солиқни тўловчи жисмоний шахслар қуйидагилардир:

  • фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;

  • якка тартибдаги тадбиркорлар, бундан айрим фаолият турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширишда оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосигина қатъий белгиланган солиқни тўловчи бўлади.
Юқорида айтилганидек тадбиркорлар учун яратилган ва яратилаётган янгиликлар, қулайликлар, берилаётган имтиёзлар самараси ўлароқ республикамизда ушбу соҳа вакиллари кундан кунга кўпайиб бюджетга тушумлар ортиб бормоқда.


Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish