5-мавзу. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиқҚа тортиш режа


Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисоб китобларни тақдим этиш ва солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби



Download 1,19 Mb.
bet18/22
Sana21.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#25501
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
ЯТТ маъруза1

5. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисоб китобларни тақдим этиш ва солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига:


янги ташкил қилинаётган (бошловчи) солиқ тўловчилар томонидан — давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай;
фаолият юритаётган солиқ тўловчилар томонидан — ҳисобот йилининг 15 январигача тақдим этилади.
Солиқ солиш объекти ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчилар аниқлик киритилган ҳисоб-китобни навбатдаги тўловни тўлаш муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.
Қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Қатъий белгиланган солиқ якка тартибдаги тадбиркорларга икки хил тартибда ҳисобланади.
Биринчиси, якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият тури ва фаолиятни амалга ошириш жойи учун белгиланган ставкалардан келиб чиқиб, энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда ҳар ой учун ҳисобланади.
Иккинчиси, фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга мазкур фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ ҳисобланади. Масалан, болалар ўйин автоматлари фаолияти бўйича ҳар бир жиҳозланган ўринлар сонига фаолиятни амалга ошириш жойи учун белгиланган ставкалардан келиб чиқиб, энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда ҳар ой учун ҳисобланади.
Солиқ тўловчининг календар ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади.
Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобланади.
Агар фаолият амалга оширилган жой учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалардан фарқ қилса, қатъий белгиланган солиқ энг юқори ставка бўйича тўланади.
Масалан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида давлат рўйхатидан ўтган ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида амалга оширган тақдирда, Тошкент шаҳрига белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдоридаги ставка бўйича қатъий солиқ тўлайди. Агар ушбу тадбиркор Зангиота туманида фаолиятини амалга оширса, энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдоридаги ставка бўйича солиқ тўлайди.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар Солиқ кодексининг
311-моддасига асосан ҳар ойда энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда суғурта бадалларини мажбурий тартибда тўлайдилар.
Агар, якка тартибдаги тадбиркор фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланса, унга суғурта бадали ҳар бир фаолият тури учун ҳисобланмасдан, энг кам иш ҳақи миқдорида ҳисобланади.
Солиқ кодексининг 375 ва 311 моддаларига асосан қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадали тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳар ойда тўланади.
«Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди15.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сонли Фармонига мувофиқ мавжуд бўлган қатъий белгиланган солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликни, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари (суд чиқимлари бундан мустасно) бўйича қуйидагиларга ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқарилиши белгиланди:


2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (шу жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорларга;
давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахсларга.
Қарздорликларни ҳисобдан чиқариш, мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда амалга оширилиши белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йил 1 сентябрдан:
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилиниши назарда тутилди.

Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатини аниқлаган давлат солиқ хизмати органи ходими икки иш куни давомида тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширган жисмоний шахсга қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани белгиланган тартибда тақдим этади.


Агар жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойи унинг доимий яшаш жойидан фарқ қилса, у ҳолда ушбу жисмоний шахсни аниқлаган давлат солиқ хизмати органи икки иш куни давомида тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширувчи жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларни қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ҳисоблаш учун жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига юборади.
Жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани тақдим этган ёки бошқа давлат солиқ хизмати органидан Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларни олган кундан бошлаб уч иш куни ичида жорий йилнинг 1 январи ҳолатидаги энг кам иш ҳақи миқдори ва жисмоний шахс томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳолати аниқланган санага қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ушбу солиқ тўловчининг шахсий карточкасида акс эттиради. Агар қатъий белгиланган солиқнинг доимий яшаш жойи бўйича ставкаси тадбиркорлик фаолиятни амалга ошириш жойидаги ставкасидан фарқ қилса, у ҳолда юқорида кўрсатилган ставкалар ичидан энг юқориси қўлланилади. Бунда қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ҳисоблаб чиқаришда имтиёзлар қўлланилмайди.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширувчи сифатида аниқланган жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолати аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун ичида қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаши ёки ушбу муддат давомида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши лозим.
Агар давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширувчи сифатида аниқланган жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳолати аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун ичида қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўламаган ва ушбу муддат давомида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган бўлса, у ҳолда қарз суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ундирилади.
Солиқ кодексининг 63-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, солиқ қарзи суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини тақдим этишнинг ягона муддатини белгилайди, бунда юридик шахслар каби якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам тўлов муддати тугаганидан кейин уч иш куни қилиб белгиланди16.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жисмоний шахсга қатъий белгиланган солиқнинг ҳисобланган йиллик суммасини ўн икки ой давомида ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгуси солиқ мажбуриятлари ҳисобига тўлаш ҳуқуқи берилади.
Агар жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширган тадбиркорлик фаолияти туридан фарқли равишда бошқа фаолият тури бўйича давлат рўйхатидан ўтган бўлса, у ҳолда амалга ошираётган тадбиркорлик фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ бўйича мажбуриятларини бажариш билан бирга, унга қатъий белгиланган солиқнинг ҳисобланган йиллик суммасини ўн икки ой давомида тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи берилади.
Қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ мажбуриятларини узиш ҳар ой тенг улушларда ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмай амалга оширилади. Агар тўланиши лозим бўлган қатий белгиланган солиқ йиллик суммасининг тўланмаган қисми келгуси йилга ўтадиган бўлса, у ҳолда ушбу тўланмаган сумма энг кам иш ҳақининг келгуси йилдаги 1 январ ҳолатидаги миқдоридан келиб чиқиб қайта ҳисобланиши лозим. Ўн икки ой тугагунга қадар якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтатганда ёки тугатганда қатъий белгиланган солиқнинг тўланмаган суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ундирилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар зиммасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбуриятлари сақланиб қолинади.
Қатъий белгиланган солиқнинг бўлиб-бўлиб тўланадиган суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда унга нисбатан белгиланган тартибда пеня ҳисобланади.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish