5-мавзу. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиқҚа тортиш режа


Якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ имтиёзлари ва ставкалари



Download 1,19 Mb.
bet15/22
Sana21.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#25501
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
ЯТТ маъруза1

Якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ имтиёзлари ва ставкалари.

Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан яратилган имтиёз ва қулайликлар:
Бугунги кунда мамлакатимизда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантириш борасида яратилаётган имкониятлар натижасида ҳунармандчилик фаолияти кундан кунга ривожланиб бормоқда. Бу албатта мамлакатимизда ҳунарманд тадбиркорларимиз ривожига алоҳида эътибор қаратилиши ҳамда уларни солиқлар воситасида рағбатлантириш самарасидир.
Ҳунармандлар Қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадаллари бўйича имтиёзларга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сон Фармонига асосан.
2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ҳунармандчилик субъектлари — «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари:
ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари(товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилиши;
ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилиши;
қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлаши белгилаб қўйилди.
“Уста-шогирд” мактаби ўқувчиси сифатидаги иш даври 25 ёшга етгунга қадар ЭКИҲнинг камида 2,5 баравари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.
Жисмоний шахснинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш тартиби11.
1. Уюшмага Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳунармандчилик йўналишлари бўйича ҳунармандчилик маҳсулотлари яратаётган, Уюшма Бадиий кенгаши қарори билан аниқланган ҳунармандчилик йўналиши кўрсатилган, уставни тан олган, аъзоликка қабул қилишдаги ва аъзолик вақтидаги бадалларни тўлашга рози бўлган, Уюшма фаолиятида фаол қатнашиш истагини билдирган, аъзоликка қабул қилиш вақтида қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари аъзо бўлиши мумкин.
2. Уюшмага аъзо бўлиш уюшма раиси номига ёзилган ариза орқали амалга оширилади. Ариза 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва ариза муаллифига маълум қилинади.
3. Аризани Уюшма Бадиий кенгаши кўриб чиқади, тасдиқланган ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишларига асосан ҳунар турини аниқлаб қарор чиқаради.
4. Уюшма аъзолигига қабул қилинганлик ҳолати, белгиланган аъзолик тўлов бадаллари тўлангандан кейин махсус гувоҳнома бериш орқали тасдиқланади.
5. Ўзбекистон Республикаси халқ ҳунармандчилиги санъати соҳасига кўп йиллар давомида катта ҳисса қўшган халқ усталари ва ҳунармандлари, шунингдек 10-15 йилгача ҳунармандчиликни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшган уюшма ходимлари уюшма Бошқарув Кенгашининг қарорига асосан Уюшманинг фахрий аъзолари деб эътироф этилишлари мумкин.
6. Уюшмага қабул қилинган аъзога Бадиий Кенгаш қарори, йиллик аъзолик бадали тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Уюшма ва ҳунарманд ўртасидаги шартнома ва ягона шаклдаги аъзолик гувоҳномаси берилади.Уюшма аъзолигига қабул қилишда йиллик аъзолик бадали энг кам иш ҳақининг 1 баробаридан 6 баробари миқдорида тўланади.
7. Уюшма аъзолигидан чиқиш ихтиёрий тартибда аъзонинг аризасига асосан тегишли равишда уюшма раиси ёки худудий бўлинмалари раҳбарларининг қарори билан амалга оширилади. Аъзоликдан маҳрум қилиш уюшманинг тегишли Кенгаш раиси ёки худудий бошқарма бошлиқлари томонидан амалга оширилади. Аъзоликдан маҳрум бўлиш уюшманинг устави талабларини қўпол равишда бузган ёки аъзолик бадалларини ўз вақтида тўламаган аъзоларга нисбатан кўлланилади ва Уюшма раиси, бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
8. Аъзоликдан чиқаришда шахс томонидан муқаддам тўланган кириш ва аъзолик бадаллари, шунингдек, Уюшма эгалигига берилган мулк ва маблағлар қайтарилмайди.
9. Уюшма аъзолари ҳисоби улар жойлашган жойларда Уюшма ва унинг худудий бошқармалари томонидан олиб борилади.




Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish