5-мавзу. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиқҚа тортиш режа


Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони савдо комплексларида амалга ошириш тартиби



Download 1,19 Mb.
bet11/22
Sana21.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#25501
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
ЯТТ маъруза1

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони савдо комплексларида амалга ошириш тартиби.
Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо комплексларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:
якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар;
ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари товарлари - уларни қонуний равишда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан савдо комплексларида чакана савдо қуйидагилар асосида амалга оширилади:
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
савдо комплекси маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга турғун савдо шохобчаси (чакана савдо ва хизматлар соҳаси турғун объектлари) бериш тўғрисидаги маълумотномаси.
Савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотиш фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ва тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Импорт товарларни чакана савдода сотувчи якка тартибдаги тадбиркор юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида, экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ҳамда унинг тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкасига, шунингдек республика ҳудудига товарлар келтирганлигини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, мувофиқлик сертификатларига, божхона тўловлари ва қатъий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
Ўзи тайёрлаган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқариш шароитларининг мавжудлигини тасдиқловчи ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
Мазкур товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркор-ишлаб чиқарувчи билан тузилган сотилаётган товарларнинг олди-сотди шартномасига эга бўлишлари шарт. Шартномада қуйидаги реквизитлар мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак:
якка тартибдаги тадбиркорлар - сотувчи ва сотиб олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
якка тартибдаги тадбиркорларнинг - сотувчи ва сотиб олувчи паспортларининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлига тўғрисидаги гувоҳномаларнинг тартиб рақами ва берилган санаси ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органлари;
солиқ тўловчиларнинг ва рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспексиясининг индентификация рақамлари;
банк муассасасида ҳисоб рақамлари мавжуд бўлган тақдирда банк реквизитлари.
Савдо комплексларида чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектларин давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги ПҚ-357-сон қарори асосида ишлаб чиқилган Низом билан тартибга солинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли қарори билан «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланган. Унга кўра, четдан товар олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш, жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ инспекциясида амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳамда божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши ва тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобрақами очган ҳолда фаолиятини амалга ошириши лозим.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 январдаги «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида»ги
ПҚ-1913-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил
13 майдаги «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 127-сонли қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, фақат товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол упаковкасида (идишида) бевосита чакана савдога тушувчи товарлар мажбурий тартибда маркировка қилиниши ва маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг маркировка қилинмасдан сотилиши ҳолларига савдо қоидаларини бузиш (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) сифатида қаралиши белгиланди.
Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш борасида меҳёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинаётган бўлсада, айрим ҳолларда истеъмолга яроқсиз ва сифатсиз товарларни ресъублика ҳудудига ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатлари учрамоқда.
Бу борада, Ўзбекистон Ресъубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида»ги 154-сонли қарори асосида ички бозорларимизни сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида, давлат солиқ хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ҳамкорликда доимий равишда назорат тадбирлари ўтказилиб, ҳуқуқбузарларга тегишли чоралар кўриб борилмоқда. Биргина жорий йилнинг олти ойи мобайнида ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган 15,2 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Фикримизча, ички бозорларимизга сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар кириб келишининг олдини олиш нафақат солиқ хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки ўз ватанига, ўз халқига фидойи бўлган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчига айланиши лозим.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish