5-мавзу. Саноат биноларининг турлари. Енгил саноат бинолари


-мавзу. Металлургия саноати бинолари



Download 1,13 Mb.
bet10/19
Sana13.12.2022
Hajmi1,13 Mb.
#885041
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
5-Maruza

8-мавзу. Металлургия саноати бинолари.
Металлургия саноати мажмуаси иккита йирик тармоқ - қора ва рангли металлургиядан иборат. Қора металлургия саноати энг кадимги саноат тармоқларидан бўлиб, дастлаб тошкўмир ва темир рудаси хавзаларида жойлашган. Домна ишлаб чиқаришда - чўян ва мартен печларида пўлат эритилиб прокат олинган ва истеъмолчига жўнатилган.
Қора металлургия — Қора металлургия саноати темир рудаси қазиб олиш, чўян, пўлат эритиш, прокат ва ферроқотишмалар ишлаб чиқаришдан иборат.
Қора металлургия халқ хўжалигининг ўзаги ҳисобланади ва унинг асосий тармоқлари билан боғланган. У машинасозликка ва қурилиш индустриясига металл беради, қазиб чиқариладиган кўмирнинг катта қисмини ишлатади. Кимё саноатининг асосий хом ашё манбаларидан бири ҳисобланади (кокс ишлаб чиқариш чиқиндиларидан олинади), қишлоқ хўжалигига таркибида фосфор бўлган шлак-ўғит беради, темир йўл излари (рельслар), вагонсозлик, кемасозлик, автомобилсозлик учун металл беради.
Металлнинг асосий қисми металлургия комбинатларида ишлаб чиқарилади. Металлургия саноатида хом ашёга кетма-кет ишлов берадиган комбинатлар кўпчиликни ташкил қилади. Бундай комбинатларда темир рудадан домна печларида чўян эритиб олинади, суюқ чўян ва темиртерсакдан эритиш печларида (конвертер, мартен, электр печларда) пўлат эритилади, пўлатдан эса прокат (тайёр маҳсулот) олинади. Фан-техника тараққиёти металлургия саноатида металл эритишнинг чиқиндисиз технологиясини, металл олишнинг янги, унумлироқ усулларини жорий қилишга олиб келди, бу пўлат сифатини оширишни ва прокатнинг хилма-хил турларини олишга имкон берди. Металл олишнинг энг янги усули металлни домнадан ташқарида олишдир.
Қора металлургияда ишлаб чиқаришнинг марказлашуви тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Ҳозирги пайтда битта йирик домнада бир қанча заводда эритилган миқдорда темир эритилмоқда.
Аммо илмий-техника инқилоби натижасида темир эритишнинг янги усуллари ихтиро қилиниши ва ишлаб чиқаришга жорий қилиниши муносабати билан кичик-кичик металлургия заводлари қуриш кенг такомиллашмоқда (бу хусусият Япония ва бошқа ривожланган давлатлар учун хос).
Металлургия комбинатлари жуда кўп хом ашё ва ёқилғи талаб қилади. Шунинг учун металлургия корхоналари хом ашё ва ёқилғи манбаларига яқин ёки улар оралиғида жойлаштирилади.
Коксланувчи кўмир қора металлургия учун асосий ёқилғи бўлиб ҳисобланади. Таркибида карбонат кальций бўлган оҳактош ва доломитлар флюс сифатида ишлатилади. Металлни эритиш пайтида флюслар металлмас жинс ва кокс кули билан биргалашиб домна чиқиндисини ҳосил қилади. Ўтга чидамли материаллар (шамотдан ясаладиган буюмлар) металлургия печлари қуриш учун керак бўлади. Қора металлургия заводлари сувни ҳам кўп ишлатади. Сув металлургия агрегатларини совутиш, газни тозалаш ва бошқалар учун керак бўлади. Металлургия заводининг 1 тонна маҳсулоти учун 900 м3 сув ишлатилади, агар айланма сув таъминотидан фойдаланилса 15-20 м3 сув сарфланади. Шунинг учун металлургия корхоналарини жойлаштиришда сув, электр энергия, табиий газ билан таъминлаш ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари ҳам эътиборга олинади.
Таъкидлаш керакки, юртимизда ҳар бир вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқнинг ўзига хос ўрни бор. Жумладан, Олмалиқ шаҳрининг мамлакатимиз тараққиётида салмоқли ўринга эга эканлиги нафақат юртимиз, балки бутун дунёга маълум. Бу ҳар биримизни қувонтиради, албатта. Биргина, саноат ишлаб чиқариш соҳасини оладиган бўлсак, Олмалиқ бу борада жаҳон бозоридан ишончли жой олган. Хусусан, мамлакатимиз саноатининг локомотивлари бўлган Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамда “Амафос-Максам” акционерлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортбоплиги ва рақобатбардошлилиги билан яққол ажралиб туради.
Ўзбекистонда бир неча кичикроқтемирконларибор.Саноатаҳамиятига молик темир конлари — магматоген генезисли, магнетит-гематит таркиблиСуренота(Тошкентвилояти) ҳамда асосан титан-магнетитли Тебинбулоқ темир кони (Қорақалпоғистон) шулар жумласидан. Ўзбекистондаги темир конлари ресурслари: Жиззахдаги темир кони — 150 млн. т, Суренота темир кони — 50 млн., т,Тебинбулоқтемиркони— 100 млн. т дан кўп. Ўрта Осиёда биринчи замонавий металлургия комбинати 1944 й. ишга туширилган (қ.Ўзбекистонметаллургия комбинати). Ўзбекистон металлургия саноатида 500минг тоннага яқин пўлат, 450 минг тоннага яқин тайёр прокат ишлаб чиқарилади (2005) (янақ.
Металлургия,Оғирсаноат).
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish