9-мавзу. Химия ва нефт-химия саноати бинолари.
Химия саноати жуда мураккаб табақалашган тармоқ таркибига эгадир. Шунинг учун хам химия саноати тармоқларини ягона жойлашиш қонуниятлари асосида умумлаштириш жуда қийин. Химия саноати халқ хўжалиги ва ахолининг дори-дармонларга бўлган хилма-хил эхтиёжларини кондиради. Химия саноатнинг хом-ашё ва химикатларга, қишлоқ хўжалигини-минерал ўғитларга ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларга қарши ишлатиладиган воситаларга бўлган талабини қондиришдан ташқари турмушда хам жуда кенг қўлланилмоқда. Химия саноатининг янги хомашёси - синтетик сунъий махсулотлар табиий махсулотлар ўрнини босмоқда, қурилиш ва қадоқловчи махсулотларни етказиб бермоқда. Химия саноати харбий йўналишга хам эгадир.
Химия саноати тармоқлари ўртасида бош ролни нефт газ хом-ашёси асосидаги органик синтез химияси ўйнамоқда. Ноорганик химия иккинчи ўринга тушиб қолди ёки химия саноати махсулотлари қийматининг 10-25 % ни ташкил қилмоқда. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда тобора кўпроқ “илм талаб” тармоқлар - фармацевтика, захарли химикатлар ишлаб чиқариш ўрин эгалламокда, ривожланаётган мамлакатларда ўғитлар, органик махсулотлар, пластмасса ва толалар ишлаб чиқарилмоқда.
Нефтхимия саноатига - нефтни қайта ишлаш, газни қайта ишлаш суперфосфат, сода, азот ва хлор, кимёвий калава, синтетик каучук, лакбўёқ, резина саноатилари киради.
Техника тараққиётининг ривожланиши билан аниқ маҳсулотларнинг тайёрлашга бўлган талабларни технологик жараёнда қўллаш тобора кенгайиб, бино ва ишлаб чиқаришга нисбатан ҳам иссиқликни ўта жиддий топшириқлар асосида бўлишига олиб келмоқда. Аниқ ишлаб чиқариш саноатдаги шароитлар қаватлар бўйлаб кўп сонли турли хилдаги қирқимга эга бўлган сантехника қувурларини ва резиналик қувурларни ўтказишга тўғри келади. Очиқ ҳолда бундай коммуникацияларни ўтказиб бўлмайди. Ишлаб чиқариш хоналарида тоза ҳавода иссиқлик меъёрида сақлангани учун ҳам бундай қилишга йўл қўйилмайди.
Тажрибадан шу нарса маълум бўладиики, одатдаги темирбетон конструкцияларидан қилинган кўп қаватлик биноларда корхоналари учун уларнинг энига кенгайтириш мачсадига мувофиқ бўлар экан. Бу ҳолатда ўртадаги худудларга ёрдамчи хоналарни жойлаштириш мумкин бўлади.
Экспериментал тарздаги завод лойиҳасида устунлар катаги 12х6м қилиб лойиҳаланган. Устунлар катагини намунадаги (9х6м) ўрнига унинг энига кенгайтириш ускуна ва жиҳозларни самарали жойлаштиришда 7-10% га бинодан универсал ва ҳоҳлаганча фойдаланиш имкониятини берар экан.
Кейинги йилларда ишлаб чиқариш технологиясида эластик автоматлаштирилган ишлаб – чиқаришни кенг йўлга қўйилди. Бу эса технологик жараённи модернизация қилишни тезлаштириб, санитария – техника тизимини ва инженер - техника таъминоти ўзгартиришга олиб келмоқда. Бу дегани бинонинг ҳажмий – режалаштириш таркиби боғлиқ бўлган муаммолар қаторига киради. Тадқиқотчилар томонидан олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики, эластик автоматлаштирилган ишлаб чиқариш (ганч) бинолари тизимининг хажмий – режалаштириш учун уларни секция асосида: барча цехлар майдони аниқ ишлаб чиқариш секциясига (АИЧ) ёрдамчи хизматига (ЁХ), ва маъмурий – маиший хоналарга (ММ) ажратилади. (расм).
Шундай қилинган барча ажратилган секциялар ҳамкорликда иш олиб борилишга қулай шароит яратилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |