7-мавзу. Машинасозлик саноати бинолари
Машинасозлик - ҳалқ ҳўжалигининг барча тармоқларини машиналар, жиҳозлар, механизациялаш ва автоматлаштириш воситалари билан таъминлашга ишлайдиган, иқтисодий муҳим тармоқдир. Ушбу тармоқ асосан оғир машинасозлик, транспорт машинасозлиги (автомобилсозлик, самалётсозлик, кемасозлик, авиакосмик саноат), станоксозлик ва асбобсозлик, электротехника ва электроника (ҳарбий-саноат электроникаси вамаиший электроника), тракторсозлик ва қишлоқ ҳўжалиги машинасозлиги тармоқларидан иборатдир. Аниқ машинасозликка – электроника, радиотехника корхоналари киради.
Умуман машинасозлик 40 га яқин саноат тармоғига ва 30дан ортиқ, кичик тармоқларга эга. Буларнинг ҳар бири ўзининг турли хусусиятига эга. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, уларни учта йирик шартли гуруҳларга ажратиш мумкин:
Оғир машинасозлик;
Ўрта машинасозлик
Асбобсозлик (электроника, радио ва электрон саноатини қўшган ҳолда).
Оғир машинасозлик корхоналарига – металлургия заводлари, электроника ва атом машинасозлиги, тепловозсозлик, вагонсозлик, дизел қурилишлари, турбино - қозонноналар ва бошқалар киради. Буларнинг энг асосий ажралиб турувчи хусусиятлари қайта ишланадиган деталларнинг ниҳоятда оғирлиги ҳамда кўп юк кўтарувчи транспорт воситаларига эга бўлган цехларнинг мавжудлигидир.
Одатда оғир саноат корхоналарида ноёб бўлган йирик ўлчовларга эга бўлган муттасил ишлатилмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Шунинг учун ҳам бундай корхоналарни чеккароқда аҳоли яшаш жойларидан узоқлаштириб шаҳар ташқарисига қурилади.
Оғир машинасозлик саноати корхонаси биноларининг ҳажмийрежалаштириш ечимини унинг технологик хусусиятидан келиб чиққан ҳолатда, устун оралиқларини 18; 24; 30 ва 36 м қилиб ҳамда оғир кўприк кранлар билан ҳал қилинади.
Ўртача машинасозлик корхоналарини одатда, махсуслаштирилган ва қўшма ҳолатда қурилади. Бу эса, ўз навбатда саноат биноларининг турларини шакллантиришда ва ҳажмий –фазовий тизимини ечимини ҳал қилишда қўл келади.
Машинасозлик корхонаси биноларини такомиллаштиришда уларга кўплаб таъсир этувчи омиллар бўлади: меҳанизация ва автоматизациянинг тез ўсиши; ишлаб чиқариш жиҳозларининг мордернизацияси; ишлаб чиқаришнинг конвейерларга ўтказилиши; осма юк кўтарувчи кранларнинг кўплаб (250 т. гача) ишлатилиши; меҳнатда энергиянинг қўлланилиши; ишчиларнинг малакаси ва маданиятининг ошиши; хоналарни шамоллатиш, иситиш тизимининг такомиллашуви; ишлаш жойлари ва хоналарда яхшиланган шароит яратиш ва бошқалардир.
Саноат корхонасининг ишлаб-чиқариш процесси асосига қўйилган, замонавий ишлаб чиқариш талабларига жавоб берувчи, барча асосий (қолипдан-чиқариб, тайёрлаш, штамповка, термик ва механик) ишлов бериш цехларидир. Узел ва машиналарни йиғиш, штамплаш ёрдамчи, асбоб ускуналар ишлаб-чиқариш жиҳозларни таъмирлаш, электроэнергия ишлаб-чиқариш цехлари шулар жумласидандир.
Машинасозлик заводларида номенклатурага асосан завод ишлаб-чиқарадиган маҳсулотларнинг конструкциясига ишлатиладиган материалнинг ассортименти ва қайта тайёрлаш тури, типи, уларни олиш ва ишлов бериш услубига қараб аниқланади.
Корхоналар умумий ўлчамларининг энг янги меъёрлари машинасозликнинг ҳар-хил тармоқларида машинасозлик корхоналарининг лойиҳаларини яратишига асос бўлиб хизмат қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, цех ўлчамлари, у ёки бу ишлаб-чиқариш жараёнида уларни аҳамияти, уларни ички тузилиши ва ташкил қилиш йўллари белгиланади.
Цех қувватига қараб, барча ҳисоблар олиб борилади: омборхоналарни катта кичиклиги; ишлаб - чиқариш майдони ўлчамлари аниқланади; ўчоқларнинг қуввати ва сони аниқланади; қуритиш мосламалари, технологик ва транспорт жиҳозлар билан таъминланади; цех ишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланади.
Машинасозлик заводларида ишлаб чиқариш асосан уч босқичда олиб борилиб, тайёрлов, қайта ишлаш ва йиғиш цехларидан иборат бўлади.
Эритиб - қуйиш цехнинг таркибига, ишлаб-чиқариш бўлим (эритиш, шаклга қуйиш, уриб чиқариш), ёрдамчи бўлими (омборхоналар, маиший хизмат кўрсатиш хоналари ва бошқалар).
Эритиб қуйиш цехлари ўзининг архитектуравий - конструкция ечимларининг ҳар-хиллиги билан фарқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |