Бозор иқтисодиётининг маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётга нисбатан афзаллик томонларини ушбу жадвалда ҳам кўриш мумкин
Соҳалар
|
Маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётда
|
Эркин бозор иқтисодиётида
|
Мулк соҳасида
|
Мулкка танҳо давлат хукм-рон бўлиб, хусусий мулк қонун билан тақиқланган, мулкни асраш ундан тежамли фойдаланишдан ҳеч ким манфаатдор бўлмаган. Мулк эгаликдан эгасизликка айла-ниб, уни ўғирлаш, ташмачи-лик кенг тус олган.
|
Кўп мулкчилик хукмрон бўлади, хусусийлаштириш туфайли хусу-сий мулкка эркинлик берилади. Хусусий мулк қонун билан тан олинди. Мулкка нисбатан хукм суриб келган «жамоаники», «бар-чаники, ягона умум халқ мулки» деган ибора «меники», «ўзим-ники» билан алмашади, мулкдан тежаб-тергаб фойдаланилади, мулкка ҳиёнат қилинмайди, мулк соҳиби бўлиш туйғуси кучаяди.
|
Ишлаб чиқариш соҳасида
|
Нима? Қачон? Кимга? Муаммоси давлат қўлида бўлиб, нима ишлаб чиқариш, зарур ресурсларни қаердан олиш, қаерда ишлаб чиқа-ришни жойлаштириш давлат-нинг режа ва моддий техника таъминоти ташкилотлари ор-қали фонд, лимитлар ажра-тиш туфайли режалаштириш йўли билан амалга оширилар эди.
|
Марказлашган режалаштириш-дан эркин иқтисодий фаолиятга ўтилади,Нима? Қандай? Ким-га? муаммолари ишлаб чикарув-чилар томонидан бозордаги талаб ва таклиф, нарх-навога қараб ҳал этилади.
|
Молия-
вий соҳада
|
Молиявий эркинлик йўқлиги туфайли ишлаб чиқариш тар-моқларини кенгайтириш дав-лат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилган. Бу эса молиявий маблағга нисбатан тежамкорликни ва самарадорликни эмас, балки юлғучликнинг «йўлини» то-пиб маблағ ундириш, боқи-мандаликни келтириб чиқар-ган.
|
Давлат кам даромадли ва зарар кўриб ишлайдиган корхоналарни молиявий жиҳатдан қўллаб-қув-ватламайди, давлат бюджетидан ишлаб чиқарувчига кўрилган зарар қопланмайди. Даромад олмайдиган корхона, фирмалар, даромад, фойда олиб ишловчилар ҳисобига яша олмайди. У банк-рот бўлади.
|
Рақобат соҳасида
|
Рақобат мусобақа билан ал-маштирилган бўлиб, эришил-ган ютуқ ва бажарилмаган режаларни эришиши «Рақам-ларда» таъминланар, бажа-рилмаган ишларни «қўшиб ёзишлар орқали бажарилди» деб жамоалар ғолиб деб топилиб тақдирланарди.
|
Бозор шароитида рақобат режа-лаштирилмайди. Мусобақа режа-ларини бажариш учун бўлган мажбурий сафарбарлик ўрнини ҳар ким ўзи учун кураш тамо-йили эгаллайди.
|
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бозор иқтисодиёти шубҳасиз кўпгина афзалликларга эга.
Лекин уни ҳар қандай камчилик ва қарама-қаршиликлардан ҳоли идеал механизм деб қараб, уни идеаллаштириш ҳам хато бўлар эди. Чунки унинг ўзига хос камчиликлари, заиф томонлари зиддиятлари борки, уларни барча, айниқса тадбиркорлар билиши, яхши англаб, идрок этиб, ақл- заковат билан иш тутиши лозим.
Бозор иқтисодиётига ўтиш муаммоларига тик кўз билан реал қараш керак, унинг фақат ижобий томонинигина эмас, балки унинг салбий томонини ҳам кўра билиш керак.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида салбий ижтимоий иқтисодий ҳодисаларнинг бўлиши табиийдирки уни Призидентимиз И.А.Каримов қуйидагича таъкидлайди: «Бозорга, айниқса унинг шаклланиш босқичида узоқ ва чуқур иқтисодий инқирозлар, ишсизликнинг ўсиши, пулнинг қадрсизланиши, кўпгина корхона-ларни синиши ва ишбилармонларнинг хонавайрон бўлиши, аҳолининг моддий таъминот жиҳатдан кескин табақалашуви, ҳуқуқга зид хатти-ҳаракатлар ва жиноятларнинг ўсиши хосдир. Бозорнинг бу иллатларини билиши, уларга тайёр туриш, уларни бартараф этиш юзасидан тўғри ечимлар топа билиш керак»1.
АҚШ иқтисодчиси Нобель мукофоти совриндори П. Самуэльсон «Экономика» (1992 йил) шунингдек, К.Р.Макконнелл С.Л.Брюлар «Экономикс» (1992 йил) китобларида ҳам бозор иқтисодиётининг афзалликлари билан бирга унга хос заиф томонлари, зиддиятларини, камчиликларини ҳам кўрсатиб, улар:
а) қайта тикланмайдиган ресурсларни асраш, табиатни мухофаза қилиш, экология мувозанатни таъминлаш, атроф муҳит муҳо-фазасини талаб даражасида сақлай олмаслигини;
б) аҳолини кескин табақаланишини, тенгсизликни келтириб чиқаришини;
в) фанда улкан тадқиқотлар ўтказишни, тезда фойда келтирмай- диган, лекин илм-маърифат, келажак учун муҳим бўлган назарий ишларни рағбатлантиролмаслиги;
г) фойда келтирмайдиган балки зарар келтирадиган, жамият учун зарур бўлган, лекин сарфланган ҳаражатларни тезда қопламай-диган, катта маблағлар талаб қиладиган, жамоа биргаликда фойдаланиладиган ижтимоий зарур товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни эмас, балки пули борнинг талабини қондириш учун зарур бўлган товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга йўналти-рилганлигини;
д) иш ҳақи билан нарх даражаси мувозанатини таъминлай олмаслиги, инфляция жараёнларини бошдан кечириб туришини таъкид-лайдилар.
Бозор иқтисодиёти миллионлардан ташкил топган ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг фаолияти бўлганлиги туфайли ҳам унда тарқоқлик ва худбинлик хусусиятлари ҳам мавжуддир.
Do'stlaringiz bilan baham: |