5-мавзу: бозор иқтисодиётининг мазмуни ва белгилари


Бозорда ҳеч қандай бойлик яратилмайди



Download 204,5 Kb.
bet2/18
Sana21.02.2022
Hajmi204,5 Kb.
#31294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Маъруза. Бозор

Бозорда ҳеч қандай бойлик яратилмайди, моддий неъматлар, хизматлар ишлаб чиқарилмайди, балки унда мамлакатларнинг иқтисодий қудратидан фойдаланиб, минглаб фирма, корхона, хўжалик субектларда ишлаётган миллионлаб одамлар меҳнати билан яратилган товар ва ҳизматлар, кўчмас мулклар, иқтисодий ресурслар, интеллектуал товарлар, иш кучи сифатида сотилади ва сотиб олинади.
Бозор иқисодиётининг моҳияти унинг асосий белгиларида намоён бўлади:
Бозор иқисодиётининг энг муҳим белгилари:
Иқтисодий эркинлик яъни мулкнинг турли хиллиги, хўжалик юритиш шаклларининг кўплиги билан белгиланади. Мулкдорлар эркин бўлиб, битта мулкка устунлик берилмайди. Хўжалик юритиш якка тартибда, жамоага уюшиб шерикчилик, пайчилик, акционерлик асосида, ўз маблағига ёки қарзга олган маблағ хисобига хўжалик юритиш ер ва бошқа воситаларни ижарага олиш ҳамда ишлатиш биргаликда олиб борилади. Эркинлик мулкдорни мулкка, ишлаб чиқариш омилларига, яратилган товарларга эгалик қилишига ўз товарини, пулини ўз билганича ишлатиш учун имконият яратиб беради. Ҳар бир корхона, ташкилот, фуқаро ўзига маъқул иш билан ихтиёрий равишда шуғулланади. У фойдасини ҳам, зарарини ҳам ўзи кўради. Ишлаб чиқарувчиларнинг алоқалари бозор орқали бир-бирига боғланади.
Бозор эркин иқтисодиёт бўлганлиги туфайли иқтисодий монополизмга барҳам беради. Яъни айрим ишлаб чиқарувчилар давлат, корхона ёки ташкилотни бирон-бир соҳадаги танҳо ҳукмрон бўлишга йўл қўйилмайди. Масалан: Собиқ Иттифоқда танҳо мулк, ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, кредит-банк, якка давлат қўлида бўлган ва бу иқтисодиётни инқироз, турғунлик ҳолатларига олиб келган. Бозор иқтисодиёти антимонопол йўналишга эга.
Бозор иқтисодиётида товар тақчиллиги бўлмайди. Бозорда сотувчи билан харидор бир-бирини эркин танлайди. Бозорда ишлаб чиқарувчи эмас, балки истеъмолчи ўз ҳукмини ўтказади. Товар ва хизматларнинг сифатига ва нархига қараб, танлаб олиш имконияти пайдо бўлади.
Бозорда нархлар эркин ташкил топади. Нархни юқоридан давлат белгилаб бермайди, у бозорда талаб ва таклиф асосида, харидор билан сотувчининг шартлашуви, савдолашуви асосида юз беради. Бозорда келишилган нарх ишлайди. Нарх пул билан ўлча-нади. Пулсиз бозор бўлмайди. Пул бозор иқтисодий муносабат-ларининг асосини ташкил этади ва иқтисодиётнинг қон томири ҳи-собланади. Пул бозорни ажралмас қисми. Пул айланиши, эмиссияси, уни қадр-қиммати, инфляция, валюта курси, бозор вазиятини кўрсатиб туради.

Download 204,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish