5 – сонли маъруза матни. Мавзу: Автомобил йўл қопламаларини зичлашга мўлжалланган машиналар иш жараёни ва ҳисоби



Download 234,67 Kb.
bet1/3
Sana13.03.2023
Hajmi234,67 Kb.
#918587
  1   2   3
Bog'liq
ер казиш 5


5 – сонли маъруза матни.
Мавзу: Автомобил йўл қопламаларини зичлашга мўлжалланган машиналар иш жараёни ва ҳисоби.


Таянч сўзлар: ғалтаклаш, шиббалаш, виброзичлаш, тиксотропия, монолик, ғўла, дебалаш.

Режа:

  1. Зичлашнинг умумий масалалари ва физик асослари

  2. Грунтни зичлаш усуллари ва деформация турлари

  3. Шиббалаш машиналари

  4. Вибрацияли катоклар

  5. Йўл қопламасини зичлаш машиналари

Йўл тасмасининг элементлари чақиқтош, қум ва турли ғарғашов материаллардан қурилади. Йўл қурилишида керакли зичлик ва эгелитликка эга бўлиш ўчун уларни сунъий зичлаш зарурати тўғилади. Йўл қопламасидан фойдаланишдаги сифатига унинг материалларини ва зичлаш пировард жараён хисобланадиган технологиясини танлаш билан эришилади йўл қопламасининг асосий кўрсаткичлари-сиртнинг текислиги, юкланишга чидамлилиги, автомобил харакати ва хаво таъсири (намланиш, хароратни ўзгариши) билан боғлиқ бўлган едирилиши зичлаш сифатига боғлиқ.


Зичлаш жараёни грунтг юкланиш таъсир этганда ундаги минерал зарралар яқинлашиб, хажмий, ихчамланиши билан тавсифлнди. Зичланиш даражаси зичлик ва ғоваклик билан бахоланади.
Зичлаш машиналарининг ишчи аъзоларида ғалтаклаш, шиббалаш ва вибрациялашлар асосий услуб тирзида қўлланилади. Ғалтаклашда зичланаётган қатлам сиртидан ғўла думалаб ўтади, унинг юклаши остида материалнинг қатлами қолдиқ деформацияга h эга бўлади (1 а – расм). Бу деформация зичлик ошган сари камайиб боради ва ғалтаклаш охирида нолга тенг бўлади. Зичликни янада ошириш учун ғалткни қвшимч юқлашга тўғри келади.
Шиббалаш жараёнида маълум бир масса m баландликка Н кўтарилади ва кебрен эркин тезланиш билан зичланаётган қатлам устига тушади 91 б – расм).
Виброзичлаш услубининг мазмуни шундки, унда катта частоти билан титраётган масса материа зарралрига кинетик энергия узатади ва уларни тебраниш холатига келтиради. Йириклиги ва катталига турлича бўлган зарралар турли тезланиш олади, ўзаро харкатланади ва йирик зарралар оралари майдалари билан тўлади, натижада зичлик ортади.
Қайд этилган услублар якка холда ва биргликда қўлланилади. Мисол, статик таъсирли катоклар (ғатаклаш) кучланиши кам ўзгарадиган жараён бўлиб эзилувчан яъни асфальтобетон каби материалларни зичлашда қўлланилади; уларни чақиқ тош, шағал ва унга ўхшаш бошқа материалларни зичлашда хам ишлатилади.
Шиббалашда зичланаётган қатламда катта кучланишлар шаклланади ва бу услуб қовушқоқ материалларни зичлашда самара беради.
Виброзичлаш услуби кам қовушқоқ ва сочма материалларни зичлашда қўлланилади. Айниқса бу услуб турли ўлчамдаги кукун ва тошга эга цементобетонни зичлашда қулай. Юқори частотали тебраниш билан таъсир этилганда, қоришмани силташда суюқлашиши – тиксотропия ходисасидан фойдаланилади. Тиксотропия орқага қайтадиган холда, тебраниш тўхтагач суюқлик қуюқлик холатига қайтади; эркин холатдаги сув амалда қолмайди ва қоришма монолит хусусиятига эга бўлади.
Эзилувчан қовушқоқ пластик материаллар (йўл қуриш материаллари ва қоришмалари) учун зичлашда юкланишни таъсирини узоқлиги мухим рол уйнайди. Юклама қисқа вақт таъсир қилганда деформациянинг кўп қисми қайта тикланади.
Охирги йилларда, йўл қурилишида пневмокатоклар кенг қўлланила бошлади. Унда зичланаётган қатлам билан илашиш юзаси бўлиб, унинг узунасини босиб ўтгунча ўндан бир секундга яқин вақт ўтади. Шу вақт ичида кучланиш зичланаётган материал ичига тарқлишга улгуради ва зичланаётган қатламда керакли деформация хосил қилинади.
Чақиқтошни зичлашда юқори қатлам зичланиб, пастда микрогумбазлар хосил бўлиши мумкин; бу холатни статик катокда динамик юкланиш хосил қилиш орқга олдини олинади. Асфалтобетонни зичланиш сифатини асосий кўрсаткичларидан бири сув ўтказмаслик – 1 дм2 юзадан ўтган сув миқдори билан тавсифланади. Германияда ўтказилган ташрибалар, асфальтобетонни пневмокаток билан зичлаганда 10,5 см3/соат, силлик ғўлали виброкаток билан зичлаганда 66 см3/соат, ва статик каток билан зичлаганда 644 с см3/соат натижа кўрсатди. Йўл қопламасига кирадиган сув уни шиширади, ёриқлар хосил бўлиши ва деформацияланишига олиб келади.
Қайд этилганлар асосида, базга ижобий зичлаш услубларини мужассамлаган холда омихта таъсирли катоклар ишлб чиқарилмоқда. Мисол: йўл қопламасини алохида қатламларини зичлаш учун пневмоғилдиракли тортгичли силлиқ вибракатоклар қўлланилмоқда.

1 расм. Йўл қуриш материалларини зичлаш услублари:


а – ғалтаклаш; б – шиббалаш; в – вибрациялаш.
Самарали зичлаш учун, қатламнинг сиртидаги кучланиш мустахкамлик sм чегарасидан ошмаслиги керак. Бу шарт бажарилмаса грунт юзаси ғарғашов ва ёрин бўлади, бу зичлаш жараёнига салбий таъсир қилади. Иккинчи томондан кучланиш камайиб кетмаслиги керак, унда зичлаш самараси камайиб бир, жойдан катокнинг ўтишлар сони кўлайиб кетади. Энг яхши натижага сиртдаги кўчланиш МПа да эришилади.
Грунтнинг мустахкамлик даражаси Н.Я. Хархута

Грунт


Download 234,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish