ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
ЎзМУ Ректори
_______________
(ОТМ ректори)
2020 йил “ 30 ” июнь
|
|
“КЕЛИШИЛДИ”
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
______________________
2020 йил “ 29 ” август
|
|
Рўйхатга олинди: БД-5330100-1.08
БД-5330200-1.08
БД-5330500-1.07
2020 йил “ 29 ”_август
|
КОМПЬЮТЕРНИНГ ФИЗИК АСОСЛАРИ
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
300 000
|
–
|
Ишлаб чиқариш техник соҳа
|
Таълим соҳаси:
|
330 000
|
–
|
Компьютер технологиялари ва информатика
|
Таълим йўналишлари:
|
5330100
5330200
5330300
|
–
–
–
|
Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича)
Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Ахборот хавфсизлиги
|
Тошкент - 2020
Фан/модуль коди
KFAB206
|
Ўқув йили
2020-2021
|
Семестр
3
|
ECTS - Кредитлар
6
|
Фан/модуль тури Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
6
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Радиоэлектроника асослари
|
90
|
90
|
180
|
2.
|
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда замонавий компьютерлар таркибий қисмлари ва қурилмалари ишлашининг физик асослари бўйича йўналишга мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга маълумотларни ҳосил қилиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларидан бошлаб мураккаб радиоэлектрон схемалар ишлашининг физик асосларини ва уларни қўлланишини ўргатишдан иборатдир.
|
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-Мавзу. “Компьютернинг физик асослари” фанига кириш
Фаннинг вазифаси. Фаннинг бошқа соҳалар билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Фанни ўрганишда электрон дарсликлар ва мультимедиялардан фойдаланиш.
2-Мавзу. Ўтказгичлар ва яримўтказгичлар электр ўтказувчанлиги назарияси асослари
Атомлар, молекула ва кристалларда электрон ҳолатлари спектрлари. Энергиянинг рухсат этилган ва тақиқ сатҳлари. Энергия соҳалари ва Ферми сатҳи. Моддаларни ўтказгичлар (металлар), яримўтказгичлар ва диэлектрикларга ажратиш принциплари. Яримўтказгичларда хусусий ва аралашмали ўтказувчанлик.
3-Мавзу. Яримўтказгичлар физикаси элементлари. Яримўтказгичли диодлар
Яримўтказгичларда эркин заряд ташувчилар ҳаракати – диффузия ва дрейф. Электрон-ковак ўтишлари ва унинг характеристикалари. Яримўтказгичли диодлар. Металл-яримўтказгич контакти. Шоттки диоди. Яримўтказгичли диодлар тезкорлиги.
4-Мавзу. Биполяр транзисторлар
Иккита яқин жойлашган электрон-ковак ўтишларининг ўзаро таъсири. Биполяр транзисторлар. Уланиш турлари. Биполяр транзисторларнинг калитли иш режими ва тезкорлиги.
5-Мавзу. Майдонли транзисторлар
Майдонли транзисторлар. Изолияцияланган каналли МОП структуралар ва уларнинг тезкорлиги. Кўп эмитерли транзисторлар.
6-Мавзу. Рақамли электроника
Саноқ системаси. Алмаштиришлар. Мантиқий элементлар. Мантиқий элемент комбинациялари. Де Морган теоремаси ва уни рақамли схемалар учун тадбиқи. Триггерлар, регистрлар, санагичлар.
7-Мавзу. Замонавий компьютерларнинг элемент базаси
Ахборотни рақамли ва анологли қайта ишлаш. Ахборотни компьютерда физикавий тасвирлаш. Иккилик коди. Элементар мантиқий фукцияларни амалга ошириш.
Мантиқий элементларнинг асосий характеристикалари. Истеъмол қиладиган қуввати, тарқалишнинг ушланиш вақти, қайта уланиш энергияси, манба кучланиши, чиқиш бўйича тармоқланиш коэффициенти. Мантиқий элементларнинг шовқинга чидамлилиги ҳақида тушунча. Мантиқий схемалар оиласи ва уларнинг мослашуви. Мантиқий схемотехниканинг истиқболли йўналишлари.
8-Мавзу. Компьютернинг тизимли блоки
Тизимли блокнинг умумлашган структураси. Компьютернинг ишлаш режимлари. МП техниканинг ривожланиш истиқболлари.
9-Мавзу. Яримўтказгичли хотира қурилмалари
Триггер – хотира элементи. Хотира ячейкаси ва унинг адреси. Статик оператив хотира қурилмаси (СОХҚ). Яримўтказгичли хотира қурилмалари. Ишлаш принципи ва асосий параметрлари. Доимий хотира қурилмаси (ДХҚ) ва уларни компьютерда қўллаш. Flash-хотира.
10-Мавзу. Кириш-чиқиш интерфейси
Кириш-чиқиш интерфейси функциялари. CD ва DVD дисклар ўқиш-ёзиш қурилмалари.
11-Мавзу. Компьютерда ташқи хотиралар
Магнетизм. Магнит моддалар: диамагнетиклар, парамагнетиклар, ферромагнетиклар. Ферромагнетикларнинг магнитланиш эгри чизиғи. Кюри температураси. Домен структура. Магнитли ташувчиларда ахборотни ёзиш ва ўчириш принципи.
Магнит хотираларга ахборот ёзиш зичлигини оширишда оптик ҳодисалардан фойдаланиш. Магнитооптика. Оптик хотира. Оптикада ахборотни ёзиш зичлиги чегараси. CD ва DVD дисклар. Уч ўлчамли оптик хотира: фоторефрактив ва фотохром материаллар.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |