5- мавзу. Жамият ва инсон фалсафаси Режа


Инсон тарихнинг яратувчиси



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/15
Sana21.12.2022
Hajmi0,62 Mb.
#893423
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
5-maruza

Инсон тарихнинг яратувчиси
сифатида табиат тараққиётидаги узлуксизликни 
таъминлайди. У ўз билими, тажрибаси ва ютуқларини келгуси авлодларга мерос қилиб қолдиради; 
табиат ва жамиятни қайта қуради ва такомиллаштиради. Инсон ўз ақли туфайли бутун коинот, 
табиат тараққиётида буюк яратувчи куч сифатида намоён бўлади, ўз тарихини яратади, уни 
авайлаб-асрайди. Инсон фаолияти ва тажрибалари жамиятнинг такомиллашуви ва кишиларнинг 
ҳар томонлама камол топиши учун манба бўлиб хизмат қилади. 
Табиат ва жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, яратувчилик моҳияти, олий мавжудот экани, 
ворисликнинг давомийлигини таъминлаши барча ижобий ва фойдали ютуқларни сақлаши ва 
тарғиб этиши каби хусусияти ва қобилияти туфайли инсон муқаддас ва табаррук қадрият 
ҳисобланади. 
Антропология инсондаги инсонийликнинг намоён бўлиши ва ривожланишини руҳ билан 
боғлайди. Айрим тадқиқотчилар инсонга хос бўлган бирор-бир хусусиятга алоҳида урғу берган ва 
шу орқали инсоний моҳиятни очиб беришга ҳаракат қилган. Масалан, И. Кант инсондаги ахлоқий 
жиҳатларга кўпроқ эътибор берган ва уни эзгуликни ёвузликдан фарқловчи мавжудот сифатида 
таърифлаган. Владимир Соловьев инсоннинг бошқа мавжудотлардан фарқини уялиш, ачиниш ва 
олий кучларга сиғиниш каби хусусиятларда, деб билган. Унинг фикрича, инсон ўзининг тубан 
майллари ва гуноҳларидан уялиш қобилиятига эга. Фақат одамларга эмас, балки бутун тирик 
жонга ачиниш ва муқаддас кучларга сиғиниш инсонгагина хос. 
Инсон табиати — ғоят мураккаб. Унда ҳайвоний ва илоҳий сифатлар мужассамлашган. 
Лекин у — ҳайвон ҳам, фаришта ҳам эмас. Инсоний руҳ ва маънавият уни бошқа мавжудотлардан 
юқори даражага кўтаради. 
Инсонни ўрганадиган фан — антропология деб юритилади. 
Инсоннинг келиб чиқиши ҳақида диний ва илмий ёндашувлар.
Инсоннинг келиб чиқиши 
энг мураккаб ва жумбоқли феноменлардан бири ҳисобланади. Қадим замонлардан бошлаб ушбу 
феноменни тушунтиришда бир-бирига қарама-қарши бўлган икки парадигма мавжуд: инсоннинг 
худо томонидан яратилганлиги ғояси ва табиий тарихий эволюция ғояси.
 
Ибтидоий 
мифларда
одамларнинг келиб чиқиши кўпинча мифик қаҳрамонларнинг 
трансформацияси, тотем аждодлар, бутун мавжудот яратилган мифик даврдаги персонажларнинг 
трансформацияси натижаси ёки уларнинг ижод маҳсули сифатида тасаввур этилади. Айрим 
мифларда одамларнинг пайдо бўлиши тасодифий хусусиятга эга бўлса, бошқаларида демиурглар – 
тотем аждодларнинг онгли иши сифатида акс эттирилади. 
Жаҳон динларида мавжуд бўлган яратилиш актининг барча тасвирлари ўз илдизларига кўра 
айнан мифологияга бориб тақалади. Масалан, жаҳон динларида кенг тарқалган инсоннинг худо 
томонидан лойдан яратилганлиги ҳақидаги тасаввурнинг мифологик илдизларга эга эканлиги 
яққол кўриниб туради. Вавилонда яратилган поэма - "Энум Элиш»да тасвирланишича дастлабки 
одам тартиб худолари ва тартибсизлик (хаос) худолари ўртасида бўлиб ўтган урушдан сўнг лой ва 
қондан пайдо бўлган. Қадимги Мисрдаги афсоналардан бирида Хнум деган худо одамни 
кулолчилик чархи ёрдамида лойдан ясалганлиги айтилди. Аёлнинг эркак кишининг қовурғасидан 
ясалганлиги мотиви Месопотамияда яратилган мифларга бориб тақалади. Инсоннинг худо 
томонидан яратилганлиги ҳақидаги парадигма ҳар доим 
диний эътиқодлар
ва ишончларга 
асосланган. Кейинги пайтда «
космик тажриба
» назариялари пайдо бўлдики, уларнинг марказида 
ҳам одамнинг яратилганлиги ҳақидаги ғоя туради. Диний талқинлардан фарқли ўлароқ, ушбу 
назарияларда инсон қандайдир ўзга планетага мансуб цивилизация томонида яратилган деб 
тасдиқланади.
Ушбу концепцияга кўра, Ердаги кўплаб ноёб иншоотлар (Миср эҳромлари, Пасха оролидаги 
тошдан ясалган улкан ҳайкаллар, фақат тепада қараганда кўринадиган бениҳоят улкан расмлар ва 
ҳоказо) ана шу ўзга сайёраликлар томонидан яратилган деб ҳисобланади. 


Фан ўзга сайёраларда цивилизациянинг мавжудлигини ва улар Ерга келган бўлишлари 
мумкинлигини принцип жиҳатидан инкор этмайди. Бироқ, инсоннинг ўзга сайёраликлар 
томонидан 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish