5- мавзу. Жамият ва инсон фалсафаси Режа


Жамиятнинг вужудга келиши



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana21.12.2022
Hajmi0,62 Mb.
#893423
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
5-maruza

Жамиятнинг вужудга келиши.
Кишиларни оила бўлиб, жамоа бўлиб уюшишга нима 
мажбур қилган, деган масала қадим замонларданоқ улуғ мутафаккирлар эътиборини жалб этган. 
Бу масалани диний тушуниш — уни илоҳий куч, худо билан боғлаб изоҳлашдир. 
Дунёвий қарашларга кўра, одамлар ўзларининг моддий ва маънавий эхтиёжларини қондириш 
учун биргаликда яшашга, жамоа бўлиб бирлашишга кўниккан. Кишилар ҳаётий тажриба, ақл ва 
тафаккур туфайли жамият бўлиб яшашнинг қулай, афзал ва зарурлигини тушунган. Бу жараёнда 
ўзаро муносабатларга киришган кишилар ана шу муносабатларни такомиллаштириш, янада 
ривожлантириш орқали маънавий камолотга эришган. Бу кишиларни бир-бири билан 
яқинлаштирган, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имконини берган. 
Ижтимоий муносабатларнинг амал қилиш жараёнида одамларни уюштиришнинг тарихий 
шакллари — оила, давлат, жамоа (қишлоқ, шаҳар) вужудга келган. Одамлар ўртасида амал 
қиладиган ахлоқий, диний, илмий, фалсафий, ҳуқуқий, иқтисодий, мафкуравий каби 
муносабатларнинг барчаси бир сўз билан ижтимоий муносабатлар дейилади. Ижтимоий 
уюшмалар кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қолдиришга ёрдам беради. Улар 
моҳиятан инсон ва жамият мавжудлигининг зарур шарти ҳисобланади. Масалан, оила, давлат, 
таълим-тарбия, маҳалла, Ватан каби қадриятларсиз инсон ва жамият ўз моҳиятини йўқотади. 
Жамият ҳақидаги қарашлар бирданига пайдо бўлган эмас. Кишиларда дастлаб жамият 
тўғрисида ҳаёлий мифологик қарашлар, ундан кейин аста-секин диний қарашлар пайдо бўлади. 
Диний қарашларга кўра, жамият худо томонидан яратилган бўлиб, у худонинг инсонларга берган 
инъомидир. Жамиятни диний тушунишга кўра, жамиятнинг моҳиятини, унинг мавжудлиги ва 
тараққиётини илоҳий кучлар, шахсан худо белгилайди, жамиятдаги ҳар қандай ҳодиса ва воқеа 
худонинг иродаси билан содир бўлади. 
Афлотун
(«Давлат», «Қонунлар» ва бошқа асарларида) жамият тўғрисидаги идеалистик 
таълимотни кенг ривожлантирган. 
Этатик
анъана ундан бошланиб, унга асосан жамият билан 
давлатни айнан бир деб тушунтиришга ҳаракат қилинган. Жамият ривожланишининг идеалистик 
талқини кейинчалик Арасту асарларида ўз аксини топди («Сиёсат», «Этика» ва б.). У ижтимоий 
тузумнинг уч босқичини кўрсатиб берди: а) оила; б) жамоа; в) давлат. Уларнинг ҳаммаси бир-бири 


билан иерархик муносабатдадир. Жамоа – оилалар мажмуаси; давлат эса жамоалар йиғиндисидан 
иборатдир.
Жамиятнинг бундай анъанавий талқинига Шарқ мутафаккирлари ҳам ўз ҳиссаларини 
қўшганлар. Бунга 
Форобий
нинг «Фозил одамлар шаҳри»,
Беруний
нинг «Ўтмиш халқлардан 
қолган ёдгорликлар», 
Юсуф Хос Хожиб
нинг «Қутадғу билиг», 
Навоий
нинг «Пайғамбарлар ва 
донишмандлар тарихи», Амир Темурнинг «Тузуклари», 
А.Жомий
нинг «Искандарнинг 
донишмандлик китоби» ва бошқа асарларни мисол қилиб келтиришнинг ўзи кифоя қилади. Бундан 
шарқ мутафаккирларининг антик давр фалсафаси ворислари эканликлари кўриниб турибди. 
Масалан, Ибн Синонинг фикрича, жамият уч синфга бўлиниши керак: бошқарувчилар, лашкар 
(ҳарбий), ишлаб чиқарувчилар. Бу эса, Афлотуннинг қарашларини тасдиқлайди.
Фалсафий тафаккур тарихида жамиятнинг моҳияти ва ривожланишига оид турли назариялар 
мавжуд. Хусусан, немис файласуфи Ҳегел жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиш сабабларини 
мутлақ руҳнинг ривожланиши билан, Л. Фейербах дин билан боғлаган, ижтимоий тараққиёт 
сабабларини диний онг тараққиётидан излаган. Француз мутафаккири О. Конт жамиятнинг 
ривожланиш сабабларини инсоният маънавий тараққиётининг уч босқичи (теологик, метафизик
позитив босқичлар) билан изоҳлаган. К. Маркс жамиятнинг ривожланиш сабабларини синфий 
кураш ва инқилобий ўзгаришлар билан боғлаган, барча ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни синфий 
нуқтаи назардан тушунтирган. Ижтимоий зиддиятларни сунъий равишда мутлақлаштирган ва 
зиддиятларни ҳал этишнинг асосий усули сифатида ижтимоий инқилобни амалга оширишни, 
мулкдорлар синфини тугатишни таклиф этган. Ижтимоий амалиёт бундай назариянинг бир ёқлама 
ва хато эканини кўрсатди. 
Жамият тараққиёти кўп босқичли жараён экани тўғрисидаги қарашлар АҚШ файласуфи О. 
Тоффлер томонидан илгари сурилган. Бундай қарашга кўра жамиятлар тараққиётига биноан, аграр 
жамият, индустриал жамият, постиндустриал жамиятга ажратилган. Адабиётларда жамият 
тараққиёти борасида цивилизацияли ёндашув ғояси илгари сурилмоқда. Бундай ёндашувга кўра 
ҳар бир халқ ўзининг бетакрор, ноёб, ўзига хос ва ўзига мос турмуш тарзини сақлаб қолган ҳолда, 
бошқа халқлар тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос 
моделини яратади. 
Жамият ҳаётига барқарорлик ва беқарорлик ҳам хос. Ҳар бир инсон ўз олдига қўйган 
мақсадларига эришиш учун осойишталик ва тинчликка муҳтож бўлгани каби, жамият ҳам ўз 
олдига қўйган вазифаларни адо этиши учун ижтимоий-сиёсий барқарорликка эҳтиёж сезади. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish