Жамиятнинг моддий ҳаёти
га қуйидагилар киради:
- кишиларнинг яшаши, шахс сифатида камол топиши учун зарур бўлган иқтисодий шарт-
шароитлар;
- озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, ёқилғи, коммуникация воситалари;
- моддий неъматлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш;
- ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида амал қиладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи;
- моддий бойликлар, табиий захиралар.
Жамиятнинг маънавий ҳаёти
га оламни тушуниш, жамият ва инсон тўғрисидаги қарашлар,
назариялар, таълимотлар, ғоялар, мафкура, ижтимоий онг шакллари, таълим-тарбия, ахборот
воситалари, маданият, илм-фан муассасалари ва бошқалар киради.
Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётини бошқариш, кишилар ўртасидаги муносабатларни
тартибга солишда турли сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, ташкилотлар, турли
уюшмалар) муҳим ўрин тутади. Жамиятни бошқаришнинг сиёсий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳам муҳимдир.
Кишилар тамонидан сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг чуқур ўзлаштирилиши жамиятнинг барқарор
яшаши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Жамият ривожи, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилишида меҳнат, мулк ва
меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши беқиёс аҳамиятга эга.
Жамиятнинг маънавий соҳаси
кўпинча маданият билан тенглаштирилади. Бундай
тенглаштириш унчалик тўғри эмас, чунки маданият фақатгина маънавий бўлмасдан моддий
хусусиятга ҳам эгадир. Моддийлик ва маънавийлик бир-бирига қарама-қарши томонлар (антитез)
бўлмасдан, улар бир-бирга ўзаро таъсир қилувчи ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий
ривожланиш омилларидир. У ёки бу халқ маънавиятининг шаклланиши, шу халқнинг яшайдиган
табиий-иқлимий шароитлари, уларнинг у ёки бу даражада ривожланишининг ўзига хос
хусусиятлари билан белгиланади.
Формацион ёндашув.Формация
деганда қандайдир эмпирик жамият (инглиз, француз ёки
бошқа) геополистик ҳамжамият (Шарқ, Ғарб) эмас, балки жамият ижтимоий тузилмасининг
негизини ташкил этувчи умумият тушунилади. Формацион таълимотга кўра, жамият қуйи
шаклдан юқори шаклларга, ибтидоий жамоа тузумидан қулдорлик жамияти орқали феодализмга,
ундан капитализмга ҳамда энг олий мақсад, инсониятнинг «олтин» асри коммунизмга қараб
ҳаракат қилади. Бир формациядан иккинчисига ўтиш янги ишлаб чиқариш кучлари ва эскириб
қолган ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги зиддиятлар ҳамда ихтилофлар натижасида
юзага келадиган ижтимоий инқилоб орқали содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |