5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси


Ҳаётнинг мазмуни ва инсоннинг вазифаси



Download 0,56 Mb.
bet17/18
Sana10.04.2023
Hajmi0,56 Mb.
#926478
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

Ҳаётнинг мазмуни ва инсоннинг вазифаси. Инсон ҳаётнинг тезоқарлигини ёдда тутиши, унинг шомини кузатиши, одамзот ҳаётининг бебаҳолиги ҳақида ўйлаши, ўлим ҳақ эканлигини унутмаслиги лозимлиги ҳақидаги фикрларга биз фалсафа фани шаклланиш жараёнининг илк босқичидаёқ, Ғарб фалсафий анъанасида ҳам, Шарқ фалсафасида ҳам дуч келишимиз мумкин. Шундан бери ўтган икки ярим минг йилдан кўпроқ вақт мобайнида бу борада деярли ҳеч қандай ўзгариш юз бергани йўқ, зеро, аввалгидек, одамзотнинг ҳаёт йўли туғилиш ва ўлиш саналари билан чегараланади. Шунингдек, биринчи сана доим муайян, аниқ бўлса, иккинчи сана инсон умрининг охирги сонияларигача мавҳум бўлиб қолади. Шу маънода С.Шерозийнинг «Инсон нимадан бошланади?», деган саволга ҳеч иккиланмасдан: «Инсон марҳумга мотам тутишдан бошланади», деб жавоб беради6. Дунёга келдиму, бозорга бордим, кафанни олдиму, мозорга бордим7.
Айни шу сабабли ҳаётнинг мазмуни муаммоси ҳар бир инсон қаршисида эртами-кечми кўндаланг бўлади ва у ўзига аниқ ва узил-кесил жавоб топиш мумкин бўлмаган саволларни беради. «Бу дунёда нима учун яшаяпман?», деб сўрайди ўзидан инсон ва агар бу саволга ўзи жавоб бермаса, ўз ҳаётига муайян мазмун бахш этмаса, бу ишни унинг ўрнига ҳеч ким ва ҳеч қачон бажармаслигини вақт ўтиши билан англай бошлайди. Абадият қаршисида, ўлим қаршисида ҳар ким охир-оқибатда ўзи билан ўзи танҳо қолади. Аслида, мазкур муаммо фалсафий антропологияда ҳам инсон борлиғи таҳлилидаги бош муаммолардан бири ҳисобланади.
Ҳаётни тарк этиш босқичлари. Биологик мавжудот сифатида ҳар бир инсон ўлимга маҳкумдир. Буни қадимги мутафаккирлар ҳам яхши тушунган. Хусусан, ўз мухолифларидан бирининг: «Ўттиз тиран сени ўлимга ҳукм этди», деган гапига Суқрот: «Уларни эса ўлимга табиат ҳукм этган», деб жавоб берган. Аммо одамзот ижтимоий мавжудот сифатида ҳам ўлимга маҳкумдир.
Ҳозирги замон фанида ўлиш жараёнининг тўрт босқичи фарқланади. Бу босқичларга организмда юз берадиган ва унинг қаришини тавсифлайдиган орқага қайтариб бўлмайдиган биологик ўзгаришлар сабаб бўлади.

Амалда инсоннинг ҳаётни тарк этиши у одамлардан ўзини олиб қочиб, жамиятдан узоқлашиши билан тавсифланадиган ижтимоий ўлим юз берганида бошланади. Сурункали гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш, кашандалик, ичкиликбозлик, ўз ҳаётидан доимий норозилик ижтимоий ўлимни билдиради. Сўнгра руҳий ўлим юз беради, бунда инсон ҳаёт тугагани ва ўлимнинг муқаррар эканлигини ва ўз ҳаёти давомида ҳеч нарсага эриша олмаганини англайди. Мия ўлиши билан бош мия фаолияти бутунлай тўхтайди, организмнинг турли функцияларини бошқариш барҳам топади. Бу жараён физиологик ўлим билан якунланади. Бунда инсоннинг уни тирик организм сифатида тавсифловчи барча функциялари узил-кесил тўхтайди.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish