5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси



Download 0,56 Mb.
bet15/18
Sana10.04.2023
Hajmi0,56 Mb.
#926478
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

Праксиология (юнон. praktikos – фаол) – фалсафанинг инсон фаолиятини ўрганишга бағишланган бўлимларидан бири. Фаолият тушунчаси инсон борлиғининг табиати ва моҳиятини, унинг шахсий имкониятлари, ижтимоий алоқалари ва муносабатларини, инсон маънавий дунёси ва моддий амалиёт жабҳасини теранроқ тушуниш имконини беради. Моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш, сиёсат ва бошқарув, мулоқот ва билиш, бадиий ижод ва фалсафий мулоҳаза юритиш, тарбия ва ўзини ўзи тарбиялаш – буларнинг барчаси фаолиятни инсоннинг дунёга ва ўз-ўзига бўлган муносабатининг универсал шакли, шахс ва жамиятнинг ранг-баранг эҳтиёжларини қондириш усули сифатида тавсифлайди.
Фалсафада фаолият инсонга хос бўлган ва ташқи дунёни оқилона ўзгартиришга қаратилган фаолликнинг алоҳида шакли сифатида тавсифланади. Ижтимоий фалсафада фаолият ижтимоий жараёнларни амалга ошириш, инсоннинг ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўзини қуршаган дунё билан алоқага киришиш усули сифатида қаралади (Фалсафа қомусий луғат.Назаров Қ. Таҳрири остида. – Т.: Шарқ, 2004, 186-бет. ). Инсоният соҳасини айнан меҳнат, фаолият турлари тизими белгилайди. Фаолиятнинг тузилиши. Фаолиятнинг умумий тузилиши эҳтиёжлар билан белгиланади Инсоннинг эҳтиёжлари унинг фаоллик манбаи ҳисобланади. Ҳаёт эҳтиёжлари (инсоннинг жонли мавжудот сифатидаги эҳтиёжлари), ижтимоий эҳтиёжлар (ижтимоий ривожланиш эҳтиёжлари, шунингдек шахснинг жамиятга мослашув эҳтиёжлари) ва маънавий (маърифий, диний, ахлоқий, эстетик ва ш.к.) эҳтиёжлар фарқланади. Эҳтиёжларнинг ранг-баранглиги инсон фаолияти турларининг ранг-баранглигини белгилайди. Фаолият турларини таснифлаш замирида ётувчи энг муҳим омил у қаратилган ва фаолият мотивини ташкил этадиган предметлар фарқидир. Фаолият мотивсиз бўлмайди, «мотивлаштирилмаган» фаолият субъектив пинҳона мотивга эга бўлади.
Фаолият ҳаракатлардан ташкил топади. Ҳаракат алоҳида мақсадга, яъни эришилиши лозим бўлган натижа ҳақидаги тасаввурга бўйсунадиган жараён сифатида тавсифланади. Мақсад инсон онгида эҳтиёж ва мотив билан фаолият объектив ҳолатларининг нисбатлашуви жараёнида юзага келади. Ўз навбатида, ҳолатлар мақсадга эришиш йўлларини белгилайди. Булар фаолият шартлари билан белгиланадиган амаллар ҳисобланади. Шундай қилиб, умуман фаолият мотив билан, ҳаракат – мақсадлар билан, амаллар – шартлар билан белгиланади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish