5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси



Download 0,56 Mb.
bet10/18
Sana10.04.2023
Hajmi0,56 Mb.
#926478
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

Қадриятларнинг турлари. Шахс ва жамият эҳтиёжлари ва манфаатларининг ранг-баранглиги қадриятларнинг мураккаб тизимида ўз аксини топади. Бу қадриятлар турли асосларга кўра таснифланади. Мавжудлик шаклига кўра моддий ва идеал (маънавий) қадриятлар фарқланади. Ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларига мувофиқ одатда қадриятларнинг уч гуруҳи фарқланади: моддий-иқтисодий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қадриятлар ва маънавий қадриятлар.
Моддий қадриятлар – бу қадрият аҳамиятига молик бўлган табиий объектлар ва предметлар, яъни меҳнат воситалари ва бевосита истеъмол буюмларидир. Табиий қадриятлар қаторига табиий бойликларда мужассамлашган табиий неъматлар киради. Моддий қадриятлар жумласига инсон меҳнати натижасида яратилган моддий дунё предметлари, шунингдек ўтмиш маданий мероси предметлари киради.
Ижтимоий-сиёсий қадриятлар – бу ижтимоий ва сиёсий ҳодисалар, воқеалар, сиёсий актлар ва ҳаракатларнинг қадрият сифатидаги аҳамиятидир. Ижтимоий-сиёсий қадриятлар қаторига, одатда, сиёсий ва ижтимоий ҳаракатларда мужассамлашган ижтимоий имтиёзлар, шунингдек жамиятнинг равнақ топиши, халқлар ўртасида тинчлик ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига кўмаклашувчи тарихий воқеаларнинг прогрессив аҳамияти киради.
Маънавий қадриятлар – бу ижтимоий онг ҳодисаларининг тегишли шаклларда намоён бўлган меъёрий-нисбий томони. Фан, ахлоқ, санъат, фалсафа, ҳуқуқ қадриятларини маънавий қадриятлар деб ҳисоблаш одат тусини олган. Маънавий қадриятлар қаторига бахт-саодат, яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва хунуклик, адолат ва адолатсизлик, ҳуқуқийлик ва ноҳуқуқийлик, тарихнинг мазмуни ва инсоннинг вазифаси ва ҳоказолар ҳақидаги меъёрий тасаввурлар кўринишида ифодаланган ижтимоий идеаллар, мўлжаллар ва баҳолар, меъёрлар ва тақиқлар, ҳаракат принциплари киради. Моддий қадриятлар инсон эҳтиёжлари ва манфаатлари объектлари сифатида амал қилса, маънавий қадриятлар икки хил функцияни бажаради: улар қадриятларнинг мустақил соҳаси ва моддий қадриятларни баҳолаш асоси, мезонидир.
Қадриятларни таснифлашнинг иккинчи асоси – субъектларга кўра индивидуал шахсий (субъектив-шахсий), группавий (миллий,синфий), умуминсоний қадриятлар фарқланади.
Индивидуал ёки шахсга доир қадрият – бу нарса, ҳодиса, ғоянинг муайян инсон учун қадрият сифатидаги аҳамияти. Ҳар қандай қадрият ўз моҳиятига кўра индивидуалдир, зеро нарса, ҳодиса, ғояни фақат инсонгина баҳолашга қодир. Шахсий қадриятлар таълим ва тарбия, индивид ҳаёт тажрибасини тўплаши жараёнида шаклланади Шахсий қадриятлар индивиднинг эҳтиёжлари ва манфаатлари таъсирида вужудга келади. Улар кишиларнинг майллари, дидлари, одатлари, билим даражаси ва бошқа индивидуал хусусиятлари билан белгиланади.
Группавий қадриятлар тўғрисида сўз юритар эканмиз, биз бу билан мазкур нарса, ҳодисани бир индивид эмас, балки уларнинг муайян мажмуи ижобий баҳолашига урғу берамиз. Группавий қадриятлар – бу нарсалар, ҳодисалар, ғояларнинг одамлар муайян бирлиги (синф, миллат, меҳнат жамоаси ва ш.к.) учун қадрият сифатидаги аҳамиятидир. Группавий қадриятлар муайян жамоага кирувчи индивидларни ягона манфаатлар, қадриятлар ва мўлжаллар билан бирлаштириб, мазкур жамоанинг ҳаёт фаолиятида улкан аҳамият касб этади.
Умуминсоний қадриятлар – бу нарсалар, ҳодисалар, ғояларнинг жаҳон ҳамжамияти учун қадрият сифатидаги аҳамиятидир. Умуминсоний қадриятлар қаторига, биринчидан, жаҳон ҳамжамияти аҳолисининг аксарияти амал қиладиган ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий тамойиллар киради. Иккинчидан, умуминсоний қадриятлар жумласига умуминсоний идеаллар, умумхалқ мақсадлари ва уларга эришишнинг асосий воситалари (ижтимоий адолат, инсоннинг ҳаъни ва қадр-қиммати, фуқаролик бурчи ва ш.к.) киради. Шунингдек, умуминсоний қадриятлар қаторига табиий бойликлар ҳамда ўз моҳияти ва аҳамиятига кўра оламшумул хусусият касб этувчи қадриятлар: тинчликни сақлаш, қуролсизланиш, халқаро иқтисодий тартиб муаммолари ҳам киради. Умуминсоний қадриятлар – жамият ва маданиятнинг ривожланиши маҳсули.
Шахсий, группавий ва умуминсоний қадриятлар бир-бири билан ижтимоий нуқтаи назардан узвий боғлиқ. Фалсафа учун қуйидаги саволлар айниқса муҳим аҳамият касб этади: шахсий ва ижтимоий қадриятларнинг ўзаро нисбати қандай, қайси қадриятлар устунроқ - ижтимоий қадриятларми ёки шахсий қадриятларми, шахсий қадриятлар ижтимоий қадриятлар таъсирида шаклланадими ёки, аксинча, ижтимоий қадриятлар индивидларнинг эҳтиёжлари ва манфаатлари мувофиқлаштирилиши натижасида вужудга келадими?
Шундай қилиб, қадриятлар тушунчаси шахснинг маънавий дунёси билан узвий боғлиқ. Ақл-идрок, оқилоналик, билимлар инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолиятини белгиловчи онгнинг энг муҳим элементлари ҳисобланса, улар негизида шаклланувчи маънавият ўз ҳаёт йўлини, ўз фаолиятининг мақсадлари ва мазмуни ҳамда уларга эришиш воситаларини танлаш тўғрисидаги масалани у ёки бу тарзда ечаётган инсон ҳаётининг мазмуни билан боғлиқ бўлган қадриятлар қаторига киради.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish