5 – мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси. Мавзу режаси



Download 0,56 Mb.
bet13/18
Sana10.04.2023
Hajmi0,56 Mb.
#926478
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
5-мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

Тафаккур. Тафаккурнинг ўзи эмас, балки одам фикрлайди. Одамнинг тафаккури ҳамиша ғоят шахсий ва индивидуалдир ва субъектнинг қуршаб турган дунёдаги объектив алоқалар ва муносабатларни муайян мақсадни кўзлаб, умумий ва воситали тарзда билишини, субъектнинг ижодий, бунёдкорлик фаолиятини, содир бўлаётган ҳодисалар ва воқеаларни акс эттиришдан олдин прогноз қилишни, янги ғоялар, қарашлар, фаразлар ва назариялар яратишни ўз ичига олади. Тафаккур одамнинг дунёқарашини, унинг дунёни ҳис қилиши ва идрок этишини, одамнинг ўз борлиғига, ўз қилмишларига, орзу-умидларига ўзи берган баҳони доимо кенгайтириб боради. Одамнинг тафаккури мураккаб ва фаол жараёндир, у абстрактлаштириш ва умумлаштириш, анализ, синтез, таққослаш, ўхшатишни, ўзининг мураккаблиги, характери ва мазмуни жиҳатидан ғоят хилма-хил бўлган вазифаларни оқилона ўртага қўйиш ва ҳал этишни ўз ичига олади. Фикрловчи одам мантиқий натижа ва хулосалар чиқаришга, ҳаётий тажрибага, меҳнат ва касб малакаси ва маҳоратига эга бўла олади, у бирон-бир масала бўйича ўз нуқтаи назарини исботлашга, далиллар билан асослаб беришга ва ҳимоя қилишга лаёқатли бўлади.
Онгдан ташқари, одамнинг хатти-ҳаракатига, унинг бутун руҳий оламига ғайришуурий жиҳатлар, онгсизлик ва онгости катта таъсир қилади. Шу икки компонент - онг ва онгости (онгсизлик) - бир-бирига кучли таъсир ўтказади, улар ажралмасдир ва, ифодали қилиб айтганда, қаттиқ ўзаро назорат ва таъсир остида бўлади. Онгсизлик – инсон ақлий соҳасидан ташқарида, онг томонидан назоратга олинмайдиган турли руҳий ҳодиса ва ҳолатлар мажмуидир. Онгости (онгсизлик) соҳаси руҳий борлиқнинг туш, гипноз ҳолати, англаб олинмаган истак, субъектнинг ҳаётидаги нохуш воқеа арафасида олдиндан ҳис қилинган қўрқув каби шаклларини қамраб олади. Онгсизлик соҳасига инсоннинг биологик мавжудот сифатидан ҳоли бўлмаган инстинктлари киради. Инстинктлар инсонда онгости истак-майллари, туйғулари, ҳоҳиш импульсларини пайдо қилади, кейин улар онг соҳасига айланади.
Автоматизм деб аталадиган ҳодиса ва интуиция онг ёрдамида туғилиши, кейин эса онгсизлик соҳасига ўтиши мумкин. Автоматизм инсоннинг мураккаб ҳаракатлари бўлиб, дастлаб онг назорати остида содир бўлади, узоқ машқ қилишлар, кўплаб такрорлашлар оқибатида назоратдан чиқади ва онгсизликка айланади. Масалан, мусиқа асбобларини чалиш, сузиш, велосипед ёки автомобиль ҳайдаш, баъзи оддий меҳнат қилиш усуллари ва ҳоказо. Бундай автоматизмлар ҳаётимизга чуқур кириб борган. Онгсизлик тизимида одамнинг муайян вазиятда маълум фаолликка интилиши, тайёрлиги муҳим ўрин тутади.
Шу маънода, онгсизлик инсон ҳатти-ҳаракатларини бошқариши ҳам, онгга муайян тарзда таьсир кўрсатиши ҳам мумкин экан. Онгостини фалсафий ва психик анализ қилишга Зигмунд Фрейд, Карл Юнг, Эрих Фромм катта эътибор бердилар.
Хулоса қилиб айтганда, онгсизлик ва онглилик инсон ягона руҳий фаолиятининг нисбатан мустақил бўлган икки томонидир. Онгсизликда инсон фаолиятини кучайтириш, айниқса, субъект ижодий фаолиятининг бой имкониятлари бор. Онг онгсизликни вужудга келтириб, инсон ҳатти-ҳаракатларининг умумий стратегиясини назорат қилиб боришга қодир. Гарчи инсон ҳатти-ҳаракатлари, хусусан, унинг социал ҳатти-ҳаракати онг билан белгиланса-да, англанган ҳатти-ҳаракат фақат ахлоқий, хулқ-атвор актлари билангина чегараланиб қолмайди, унда онгсизликка ҳам, албатта, ўрин қолади
Онгнинг асосий, муҳим функцияларидан бири одамнинг ўз-ўзини англашидир, яъни ўз борлиғини рефлексив тарзда англашидир. Агар онг инсонни ўраб турган дунёни англашга йўналтирилган бўлса, ўз-ўзини англашда эса субъект ўзини объект сифатида қабул қилади. Бунда таҳлил объекти бўлиб шахсий тасаввур ва фикрлар, хис-туйғулар, кечинма ҳамда қизиқишлар, мақсадлар, ҳатти-ҳаракат, жамоа, оила ва жамиятдаги аҳвол кабилар ҳисобланади. Ўз-ўзини англаш фақат ўзни билиш эмас, балки ўзига нисбатан муайян муносабат ҳамдир. Файласуфлар орасида биринчилардан бўлиб Суқрот инсон борлиғи уни ўраб турган дунёни англаш билан параллел равишда ўз-ўзини англаш, ўзининг руҳий дунёсини англаш жараёнисиз кемтик бўлиб қолишини пайқаб етган эди. Инсон ўзини субъект сифатида ажратиб, ўз билишини ўзига қаратиши, ўз талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб иш юритиши, фаолият ва ишларини назорат қила олиши ҳамда бошқариши, ўз-ўзига ўз фаолиятининг бориши ва натижаси ҳақида ҳисоб бериши, хуллас, ўзи билишнинг ҳам субъекти, ҳам объекти бўлган жараённи фалсафада ўз-ўзини англаш дейилади.
Ўз-ўзини англашнинг энг муҳим кўриниши бу маълум ижтимоий гуруҳ, жамоа, халқ, миллатнинг ўз-ўзини англашидир. Маълум миллатнинг ўз-ўзини англаши – миллий ўзликни англаш дейилади. Миллий ўз-ўзини англаш – миллий жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида миллий маданият ва маданий мерос, миллий қадриятлар билан боғлиқ ҳолда ўта мураккаб ва зиддиятли алоқадорликда вужудга келади. Бунда миллий манфаатлар миллий ўз-ўзини англашнинг асосий манбаини ташкил қилади. Миллий маданий қадриятларни ўзлаштириш ва эгаллаш, уларни қайта идрок қилиш ва яратиш миллий ўзликни англаш ривожланишининг асосий шарт-шароитларидир. Шу билан бирга, миллий ўз-ўзини англаш ўз ўрнида миллий маданият, маънавият ва манфаатлар янада ривожланишини таъминловчи асосий омилдир. Хусусан, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳозирги шароитида миллий ўз-ўзини англаш мамлакатимиз ижтимоий ва маънавий тараққиётининг муҳим омилига айланиб бормоқда.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish