4-мавзу ҳУҚУҚшуноснинг шахсий ривожланиш режаси мавзунинг асосий масалалари



Download 133,21 Kb.
bet1/8
Sana05.07.2022
Hajmi133,21 Kb.
#740956
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ҲУҚУҚШУНОСНИНГ ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ РЕЖАСИ


4-МАВЗУ

ҲУҚУҚШУНОСНИНГ ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ РЕЖАСИ




Мавзунинг асосий масалалари

1. Шахсий ривожланишни режалаштириш мақсади ва моҳияти. SWOT ва PEST таҳлиллари.


2. Юрист карьераси билан боғлиқ мақсадларни аниқлашгтириш.
3. Шахсий ривожланиш режасини тузиш.
4. Ҳуқуқшуноснинг ҳаракатлар тактикаси ва стратегияси.
Зарурий адабиётлар:
Mualliflar jamoasi. Shaxsiy rivojlanish. Darslik. –Т.: ТДЮУ, 2019. 42-65 b.
Сатторов Ш. Биз ғалаба қозонамиз. Муваффақият ва муносиб ҳаёт сирлари, –Т.: «Билим ва интеллектуал салоҳият», 2018. 22-35 б.

Melcher M.F. (2007). The Creative Lawyer: A Practical Guide to Authentic Professional Satisfaction. American Bar Association, USA. 221-249 p.




1. Шахсий ривожланишни режалаштириш мақсади ва моҳияти.
SWOT ва PEST таҳлиллари.


Сиз ўз ҳаётингизни, келажагингизни, карьерангизни тўлиқ назорат қиласизми? Келажакда нима қилишни хоҳлаётганингизни аниқ ва равшан биласизми? Сиз орзуингиздаги карьера поғоналарини забт этиш учун фаол қадамлар қўймоқдамисиз?
Агар сизнинг жавобингиз “йўқ” бўлса, сизда келажак ҳаётингиздан мамнун бўлмаслик хавфи мавжуд. Агар сиз карьерангизни ҳал қилишни бошқаларга (университетингизга, ишхонангизга, хўжайинингизга, ҳамкасбингизга ёки ҳатто ота-онангизга) топширсангиз, сиз истаган манзилингизга етолмайсиз ҳамда мақсад қилган орузларингизга эришолмай қолишингиз мумкин. Ахир, ўз орзуларингизни рўёбга чиқариш учун қаттиқ ҳаракат қилмасангиз, эҳтимолки, бегоналар ўз мақсадларига эришишлари учун сиз ишлайсиз.
Сиз ташаббус кўрсатишингиз, масъулиятни ўз зиммангизга олишингиз ва бўлажак карьерангизга нисбатан муносабатингизни ўзгартиришингиз лозим. Фақат ўзингизни бошқариш орқали тушунишингиз мумкинки, шахсий ёки профессионал соҳада истаган нарсага эришишнинг ягона йўли – сиз қаерга боришни хоҳлашингиз устида ўйлаб, у ерга бориш режасини тузиш ва мақсадларингизга эришиш йўлида мунтазам ҳаракатланишингиз лозим.
Шахсий ривожланишни режалаштириш – юқоридаги ишларни амалга оширишнинг тизимли усулидир. Бунда сиз:

  • биринчидан, ўзингизни англайсиз ва мазмунли мақсадлар қўясиз.

  • иккинчидан, ушбу мақсадларга эришиш учун зарур қадамларни ташлашни режалаштирасиз.

  • учинчидан, билим, малака, кўникма ва тажрибангиздаги камчиликларни аниқлайсиз ва уларни бартараф этиш учун ҳаракатлар режаси тузасиз.

Шахсий ривожланишни режалаштириш – карьерангиз учун узоқ муддатли мақсадлар қўйиш ва уларни қандай амалга ошириш ҳақида мушоҳада қилишингиздир. Лекин узоқ муддатли истиқболда нима қилишни хоҳлашингизни билишдан олдин сиз ҳозирги ҳолатингиз тўғрисида фикрлашингиз зарур. Сизнинг устунлигингиз нимада? Қайси жиҳатларингизни ривожлантиришингиз зарур? Сизда қандай имкониятлар бор? Сизнинг мақсадларингизга таъсир қилувчи сизга боғлиқ бўлмаган омиллар ҳам борми?


Ушбу саволларга жавоб бериш учун бизнесда қўлланиладиган классик воситалар – SWОТ ва PESТ таҳлилларни сизнинг шахсий вазиятингизга мослаштирамиз. Улардан фойдаланиб, сиз ҳозир қаерда ва қандай вазиятда эканлигингиз тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишингиз ва қай томонга ҳаракатланиш тўғрисида қарор қабул қилишингиз мумкин.



Download 133,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish