Карьера билан боғлиқ асосий мақсадлар.
Энди сиз бўлажак карьерангиз билан боғлиқ асосий мақсадларни белгилаб олишингиз керак. Мазкур мақсадлар миссиянгизга эришишингизда ёрдам беради.
Масалан, сизнинг миссиянгиз “45 ёшгача Бош прокурор лавозимини эгаллаш” бўлиши мумкин. Сиз ўзингизга мазкур мартабага ушбу вақт давомида эришиш учун қандай қадамларни ташлашингиз кераклиги тўғрисида савол беришингиз керак. Масалан, сиздан янги ташкил қилинган Прокуратура академиясининг магистр даражасини олишингиз ёки чет элда тажриба оширишингиз талаб қилиниши мумкин. Асосий мақсадларни аниқлаш учун ўзингиздан қуйидаги саволларни сўранг:
Малака оширишингиз ёки таълимни давом эттиришингиз керакми?
Ҳозирги мартабангиз ошиши керакми?
Қайсидир ташкилотда ёки бўлимда тажриба орттиришингиз зарурми?
Бошқа ташкилотга ёки соҳага ўтишингиз керакми?
Қайсидир малака ва кўникмаларга эришишингиз зарурми?
Зарур ҳолатларда ўз ўқитувчингиз ёки устозингизни муҳокамага жалб қилишингиз мумкин. Бу жараёнда сизга ёрдам, маълумот ёки алоҳида ўқиш зарур бўлиши мумкин.Шу боис, сиз ишлашни хоҳлайдиган соҳада фаолият юритаётган тажрибали одамлардан маслаҳат сўрашингиз мумкин.
Карьерангиз билан боғлиқ мақсадларни белгилашда аввалги машғулотларда ўзлаштирган “SМАRТ” стратегиясидан фойдаланишингиз зарур.
3. Шахсий ривожланиш режасини тузиш
Энди сиз танлаган карьера йўлидан юришни бошлашингиз учун барчасини ўлчовли, аниқ баён этилган шаклга келтиришингиз лозим. Ушбу мавзунинг охирига бориб сизда Шахсий ривожланиш режаси тайёр бўлади.
Малака ва кўникмаларни баҳолаш.
Шу пайтгача сиз қаерга боришингиз зарур эканлигини билмас эдингиз. Аммо қилиниши лозим бўлган асосий ишларни тушундингиз. Энди эса сиз жорий ҳолатингизни танқидий баҳолаб, билим ва кўникмаларингиздаги тўлдирилиши зарур бўлган бўшлиқларни аниқлашингиз керак. Кейинги қадамда ушбу камчиликларни бартараф этиш учун вазифаларни белгилайсиз.
Сизнинг Шахсий ривожланиш режангизда малака ва кўникмаларни баҳолаш деган бўлим мавжуд. Ушбу бўлимни тўлдириб, сиз ўз билим ва кўникмаларингиздаги устун жиҳатларни англашингиз ва заиф нуқталарни бартараф этиш учун ҳаракат бошлашингиз мумкин. Бунинг учун сиз миссиянгиз учун зарур ҳар бир кўникма ёки малакани қуйидаги
5 муқобил жавобни танлаш орқали ўз ҳолатингизни баҳолайсиз:
А: Менда ушбу малака / кўникма юқори даражада мавжуд.
Б: Менда ушбу малака / кўникма бор, лекин уни янада ривожлантирса яхши бўлади.
C: Ушбу малака / кўникмани ривожлантиришим лозим.
Д: Ушбу малака / кўникмани ривожлантириш учун кўпроқ ишлашим керак.
E: Ушбу малака / кўникмани ўзимда шакллантиришим лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |