4-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалиги ялпи ва товар маҳсулотлари, кенгайтирилган ишлаб чиқариш режа


Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти фойдаланишига қараб, икки қисмга



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#184229
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-мавзу

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти фойдаланишига қараб, икки қисмга 
бўлинади.
Бир қисми (уруғ, ем, бузоқлар учун ажратилган сут, инкубатор учун тухум ва 
бошқалар) бевосита қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш мақсадлари учун истеъмол 
қилинади.
Бошқа қисми эса пировард маҳсулот дейилади ва сотиш учун фойдаланилади. 
Шу сабабли қишлоқ хўжалигида «ялпи оборот» тушунчаси ҳам ишлатилади. Ялпи 
маҳсулотдан фарқ қилиб, ялпи оборот ўз ичига ҳамма ялпи маҳсулотни олади, яъни ички 
ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиганини ҳам, сотиладиганини ҳам. Ялпи оборот 
ялпи маҳсулотдан ички ишлаб чиқариш оборотининг миқдорига кўпдир. Қишлоқ 
хўжалигида, бошқа тармоқлардан фарқ қилиб, ялпи оборот ва ялпи маҳсулот бир-бирига 
тенг. Чунки, ялпи маҳсулот ялпи оборот усули бўйича ҳисобланади, яъни унга ички 
хўжалик обороти ҳам киради. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида ялпи оборот кўрсаткичи
ҳисобланилмайди. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг тўхтовсиз ва ўсиб бораётган истеъмоли унинг 
ишлаб чиқариш жараёнини такрорланиб ва янгиланиб туришини, яъни такрор ишлаб 
чиқаришни зарур қилиб қўяди. 
Такрор ишлаб чиқариш икки хил: оддий ва кенгайтирилган бўлади. 
 Оддий такрор ишлаб чиқаришда жамғариш бўлмаганлиги учун ишлаб чиқариш 
жараёни илгариги ҳажмда, яъни ўзгармаган ҳолда такрорланади.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш ҳажми, жамғармадан 
фойдаланган ҳолда, кенгайган тарзда такрорланиб, янгиланиб туради.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда экстенсив ва интенсив йўлларидан 
фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришининг ўсишига қуйидаги 
омиллар таъсир қилади.(17.1-расм). 
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот миқдорига экин майдонлари ва пода обороти 
таркиби муҳим таъсир кўрсатади. Экин майдонлари таркибини такомиллаштириш деганда, 
ҳосилдорлиги паст экинлар ўрнига ҳосилдорлиги юқори бўлган экинларни экиб, уларнинг 
салмоғини ошириш тушинилади. Анча юқори ҳосилли экинлар билан экин майдонларини 
янада кенгайтириш деҳқончилик маҳсулотлари ялпи ҳосилини кўпайтириш имконини 
беради.


Шунинг учун, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришни, ҳаракатдаги 
ресурслар потенциалидан фойдаланишни сифат жиҳатдан яхшилашга асосланган интенсив 
омиллар асосида кўпайтириш мақсадга мувофиқдир. Бу омиллар ичида ҳал қилувчи қишлоқ 
хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ва ҳайвонлар маҳсулдорлигини оширишдир. Қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришига маблағни кўпайтириб, меҳнат, ер ва моддий ресурслардан 
самарали фойдаланиб, мавжуд ўзлаштирилган ер ресурслари ва мавжуд мол бош сонидан
қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ва моллар маҳсулдорлигини ошириш мумкин.
Экстенсив омилларга ишлаб чиқариш ресурсларининг миқдорини акс эттирадиган 
миқдорий омиллар киради. Ходимлар сонининг, экин майдонларининг, моллар бош 
сонининг, асосий ва материал айланма воситалар ҳажмининг кўпайиши ёки камайиши ялпи 
маҳсулот миқдорининг ўзгаришига олиб келади. Лекин қишлоқ хўжалигида ишлаб 
чиқариш ресурслари – иш кучи, ер, озуқа, чорвачилик бинолари ва бошқалар – 
чегаралангани учун экстенсив асосда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш 
асосий омил ҳисобланмайди.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish