4-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалиги ялпи ва товар маҳсулотлари, кенгайтирилган ишлаб чиқариш режа



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#184229
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-мавзу

Қишлоқ хўжалигида ялпи даромадни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади. 
Таннарх бўйича ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматига, маҳсулот 
сотишдан олинган фойда қўшилади. Ҳосил бўлган ялпи маҳсулот қийматидан жорий 
йилдаги барча моддий харажатларни айириб ташлаб, ялпи даромад топилади.
ЯМК + Ф(З) – МХ = ЯД (17.4) 
Ялпи даромад миқдори ялпи маҳсулот ҳажми билан тўғри боғланган ва моддий 
харажатлар миқдори билан тескари боғланган.
Ялпи маҳсулот миқдори қанча кўп бўлиб, моддий харажатлар шунча оз бўлса, ялпи 
даромад суммаси шунча кўп бўлади.
Ялпи ҳамда соф даромад барча турдаги харажатлар ҳисобига ташкил топади. Ялпи 
даромаднинг таркиби қуйидаги келтирилган формулада кўрсатилган: 
ЯД = МХ + СД (17.5) 
Моддий харажатлар ва меҳнат ҳақи фонди маҳсулот таннархини ташкил этишини 
билган ҳолда, соф даромадни ялпи маҳсулот қиймати ва таннарх ўртасидаги фарқ шаклида 
ҳам аниқлаш мумкин. 
СД = ЯМК – Т (17.6) 
Соф даромадни ялпи даромад ва меҳнат ҳақи фонди ўртасидаги фарқ сифатида ҳам 
аниқлаш мумкин. 
 СД = ЯД – МХ (17.7) 
Соф даромад давлатнинг марказлашган даромадига (ДМД), ноишлаб чиқариш 
сфераси харажатларини қоплашга кетадиган, ижтимоий истеъмол, фондларига (ИИФ) ва 
жамғариш фондига (ЖФ) бўлинади. 
СД = ДМД + ИИФ + ЖФ (17.8) 


Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг тақсимланиши қуйидаги схемада 
кўрсатилган 
Жамғариш фонди қишлоқ хўжалигида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг асосий 
манбаи ва зарурий резервлар яратиш манбаи ҳисобланади. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш 
суръатлари ва имконияти жамғаришнинг абсолют миқдорига ҳамда унинг соф даромаддаги 
ҳиссасига боғлиқ. Жамғаришнинг нисбий миқдорини аниқлаш учун унинг меъёри (ЖМ) 
ҳисобланади. У соф даромаднинг жамғаришга йўналтирилган қисмининг жами соф даромад 
суммасига нисбати билан аниқланади: 
ЖФ 
ЖМ = -------- * 100 (17.9) 
СД 
Ялпи маҳсулотнинг таркибида шахсий истеъмол фонди ва жамғариш фонди 
ўртасидаги рационал нисбат аҳамиятга эга. Унинг ташкил топиши маҳсулотнинг таннархи 
ва баҳоси, бинобарин харажатлар рентабеллиги даражасига боғлиқ. Республикада қабул 
қилинган «Меҳнат Кодекси», «Солиқ Кодекси» ва бошқа қонун ҳужжатлариларидан 
оқилона фойдаланиш истеъмол ва жамғарма фондлари ўртасидаги боғланишни таъмин 
этади ва бозор иқтисодиёти самарадорлигини оширади. 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish