4-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалиги ялпи ва товар маҳсулотлари, кенгайтирилган ишлаб чиқариш режа


Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини қишлоқ хўжалик корхоналари ялпи



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#184229
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-мавзу

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини қишлоқ хўжалик корхоналари ялпи 
маҳсулоти билан алмаштирмаслик керак
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ялпи маҳсулоти анча кенг маънога эга 
бўлиб, у ўз ичига қишлоқ хўжалик маҳсулотидан ташқари ёрдамчи, саноат ва бошқа ишлаб 
чиқаришларни, иш ва хизматларни олади. Масалан: хўжаликда қайта ишланган ( ун, 
ўсимлик, мол ёғи ва ҳ.к) деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ва бошқалар қишлоқ 
хўжалик маҳсулоти эмас, балки саноат маҳсулоти ҳисобланади. Улар ҳам қишлоқ хўжалик
корхоналари ялпи маҳсулоти таркибига киради.
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини умумий ифодалаш учун таққослама ва 
жорий баҳоларда, шунингдек маҳсулот таннархи бўйича баҳолаш лозим
Маҳсулотнинг умумий ҳажмини, унинг йиллар бўйича динамикасидаги ўзгаришларни 
аниқлаш учун, шунингдек, йиллик ва соатлик меҳнат унумдорлик даражасини, фонд 
қайтимини ҳисоблаш ва бошқа мақсадлар учун ялпи маҳсулот таққослама баҳоларда 
баҳоланади. Ялпи маҳсулотни жорий баҳоларда аниқлаш соф даромадни ҳисоблаш учун 
фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулотлари қиймати унинг таннархи 
бўйича ҳисобланади. 
Пулда ифодаланган қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти тармоқда барча яратилган 
моддий бойликларга умумлашган тавсиф беради. У қишлоқ хўжалигининг жами ижтимоий 
маҳсулотдаги салмоғини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқ структурасининг 
даражаси ва динамикасини, алоҳида категориядаги корхоналарнинг маҳсулот ишлаб 
чиқаришдаги ролини, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини 
ҳисоблаш учун зарур, умум иқтисодий кўрсаткич сифатида ҳаракат қилади. 


Қишлоқ хўжалигида - пулда ифодаланадиган ялпи маҳсулот кўрсаткичларининг 
бир қатор камчиликлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардир:
1.Ялпи маҳсулот фақат жонли меҳнат эмас, балки буюмлашган меҳнатнинг ҳам 
натижасидир. Шунинг учун ялпи маҳсулот бўйича ҳисобланган кўрсаткичлар, жонли 
меҳнатни тежаш ҳисобига юқори бўлмасдан, балки моддий ресурсларни кўп сарфлаш 
ҳисобига амалга ошади; 
2.Ялпи маҳсулотни ҳисоблашнинг ҳозирги - яъни деҳқончилик ва чорвачилик 
маҳсулотлари суммасини қўшиб ҳисоблаш методикаси такрорий ҳисоблашга йўл қўяди. 
Масалан: ем деҳқончиликда ҳам, чорвачиликда ҳам маҳсулотлар таннархи моддасида икки 
марта ҳисобга олинади; 
3.Ялпи маҳсулотни жорий харид баҳоларида баҳолаш, унинг ҳақиқий қийматини 
пасайтиради, яъни ялпи маҳсулотнинг товар бўлмаган қисми таннарх бўйича баҳоланади. 
У харид баҳосидан соф даромаднинг миқдорича кам бўлади, яъни ялпи маҳсулотнинг 
қиймати қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотининг товар бўлмаган қисмини ишлаб чиқаришга 
кетган, қўшимча меҳнатни ҳисобга олмайди; 
4.Ялпи маҳсулот кўрсаткичи ҳар доим ҳам маълум корхона коллективининг реал 
меҳнат ҳиссасини акс эттирмайди, чунки унинг миқдори бошқа тармоқлардан келадиган 
материал ресурсларнинг ҳажмига ҳам боғлиқ; 
5.Таққослама баҳоларда ҳисобланган ялпи маҳсулот кўрсаткичи, унинг сифатини 
тўлиқ акс эттирмайди.  

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish