Кўрсатмали методни асосан ўрганиладиган обектлар, жараёнлар ва уларнинг тасвирини намойиш қилиш ва ўқув қуроллари билан ишлаш каби усуллар орқали амалга оширилади. Меҳнат таълимида кўрсатмали методнинг хусусияти шундан иборатки, бунда кўрсатмалилик кўпинча ўқув материалига илюстрация сифатида эмас балки унинг ўзи билим манбаи бўлиб кўп ҳолларда эса кўникма ва малакаларни шакллантириш усули бўлиб хизмат қилади.
Ушбу метод намойиш қилиш, амалда кўрсатиш ва саёҳат дарслари сифатида ташкил этилади.
Амалий методларинструктаж ва машқлар орқали амалга оширилади. Шу нуқтаи назардан инструктажга қўйиладиган талабларни қараб чиқиш мақсадга мувофиқ:
1. Инструктаж жараёнида таълимнинг ҳар хил метод ва усулларини омилкорлик билан комбинациялаш.
2. Инструктаж мазмунини ўқитувчи асослаши.
3. Инструктажни тўлалиги ва инструктажни элементларга ажратиш.
4. Инструктажда шундай кўрсатмалар бўлиши керакки, ўқувчилар улар ёрдамида ўз фаолиятларини назорат қила олишлари лозим.
Инструктажларни яна қуйидагиларга ажратамиз: кириш, жорий ва якуний.
Меҳнат таълими жараёнида татбиқ қилиш ҳар бир янги операцияни қисқа муддатли машқларда бошлаш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатмоқда.
Ушбу ўқув машғулатлари амалий характерга эга бўлган дарслар бўлгани учун бундай дарсларни баён этишда лабаратория- амалий методи, машқ методи ва техник адабиётлар ва ҳужжатлар билан ишлаш методларидан фойдаланилади.
Муаммоли таълим ғоялари ҳар хил сабабларга кўра ҳали меҳнат таълимида кенг қўлланилмаётир. Бунинг сабаби меҳнат дарсларида муаммоли таълимнинг самаралилиги эмас, балки уни қўллашнинг маълум қийинчиликлар билан боғлиқлигидадир.
Ўқувчилар ҳамма ўқув материалларининг муаммоларини мустақил ҳал қилиш йўли билан ўзлаштириши муаммоли таълимдейилади. Бунда ўқитувчининг тушунтириши ҳам репродуктив ҳолати ҳам, масалалар ечиш ҳам ўқувчиларнинг машқларини бажариши ҳам бўлади.
Муаммоли амалий топшириқлар одатда маълум ва номаълумни ўз ичига олади, аммо ҳаракат усуллари билан боғлиқ бўлади. Бунда топшириқларни бажариш натижасида ўқувчи янги ҳаракат усулини топиши ёки маълум усулни янги шароитларда қўллаши керак.
Меҳнат таълими дарсларида муаммоли таълимни қўллашда 9 типдаги муаммоли вазиятларни вужудга келтириш мумкин : 1.Ўқувчиларда мавжуд бўлган билимлар системаси билан янги билимлар орасидаги номувофиқлардан чиқиб келадиган муаммоли вазиятдир. 2.Конкрет усулда назарий жихатдан маълум бўлган энг мувофиқ харакат усулини танлаш муаммоси пайдо бўлади. 3.Мутлақо янги шароитда мавжуд билимлар ва харакат усулларидан фойдаланиш заруриятидан келиб чиққан муаммолар. 4.Ўқув муаммоси хал қилишнинг назарий мумкин бўлган йўли билан амалга ошириб бўлмаслик орасидаги номувофиқликдан келиб чиққан муаммо. 5.Конкрет объект (технологик) билан унинг тасвири орасидаги номувофиқликдан келиб чиққан муаммо. 6.Харакатнинг хаёлий образи билан амалий харакат орасидаги номувофиқликни акс эттирувчи муаммоли вазиятлар. 7.Олдинги тажрибани «Психологик тўсиқлари»ни бартараф қилиш билан боғлиқ муаммоли вазиятлар. Дарслардаанъанавий,ноанъанавий, интерфаол, замонавий каби турли хилметодларданфойдаланилиши мумкин. Улардан энг яхшиси бу ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишига хизмат қиладиганидир.
Метод-лотинча сўз бўлиб, ўқитишнинг янги йўлини излаш, тушунтиришнинг осон усулини топиш, қидириш деган маъноларни англатади.
Ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ва улар томонидан ўзлаштириш усуллари ўқитиш методи деб аталади. Мактабларда шу вақтгача қулланилган ўқитиш методлари хилма-хил бўлиб, улардан мавзуга мос методни танлаш ўқитувчининг фантазиясига боғлиқ.