4 б о б. Автоматлаштирилган ахборот


Автоматлаштирилган тизнмнинг узига хос афзалликлари



Download 1,04 Mb.
bet13/30
Sana18.04.2022
Hajmi1,04 Mb.
#560495
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Автоматлаштирилган тизнмнинг узига хос афзалликлари мавжуд. Аввало, ташкилотда юз бераёттан барча нарсани ахборот майдонида акс эттириш имконияти мавжуд. Барча иктисодий омиллар ва ресурслар ягона ахборот шаклида, маълумотлар куринишида иштирок этади. Бу хол карор кабул килиш жараёнини ахборот 
технологияси сифатида куриб чикиш имконини беради. Турли технологияларга эга тизимлар 1.12-жадвалда келтирилган.
Шундай килиб автоматлаштирилган ахборот тизими бутун ташкилот жамоа фаолиятининг максадга йуналтирилган ахборот мухити, корпоратив ахборот тизими хам булиши мумкин. Хозирда замонавий куринишдаги бундай тизим ташкилотларда мураккаб вазифаларни хал кила оладиган, ягона ахборот тизимига интеграллашган, универсал ва ихтисослашган турли мутахассислар, турли аппарат-дастурий платформа мажмуини уз ичига олади.
Корпоратив ахборот тизими айрим масалалар ва уларни амалга оширишнинг таркибий кисмларини куриб чикдци. Улар каторида куйидаги масалалар булиши мумкин:
• хар хил ва бир-бири билан богланмаган дастурлар хамда амалий тизимлар томонидан тузилган ягона маълумотлар базаси;
• турли фирмалар ва технологиялар бўйича(молия, моддий-техник хисоб, жужжат айланиши, тахдил ва хоказо) яратилган куплаб амалий тизимлар.
Корпоратив ахборот тизими куйидагича булиши лозим:
• маълум бир тажриба ва билимни туплаш холида уларни коидалаштирилган тартиб ва карорлар алгоритмлари куринишида бойитиш;
• доимий равишда ривожланиш ва такомиллаш;
• ташки мухитнинг узгараётган шарт-шароитларига ва ташкилотнинг янги талабларига тезда мослашиш;
• инсоннинг энг зарур талабларига, унинг тажрибаси, билими ва психологиясига мос келиш.
Автоматлаштирилган ахборот тизимини татбиц этишдан нималар кутиш мумаин? Мазкур тизим иктисодни ара оладими? Бу саволга бирданига жавоб бериб булмайди. У автоматлаштирилган ахборот технологияси фойдлланилган хар бир холат учун узига хос ахамият касб этади.
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини тадбик этиш инсон билими харакатта айланадиган жойга ахборот технологияларини етказиб беришни англатади. ААТ ахборот махсулотларига кириб бориш вактини тежайди. Ахборот технологиялари бир катор ижобий хусусиятларга эга:
• дастлабки маълумотларни кайта ишлаш ва хисоб- китобларни олиб борис юкори ихтисосликка эга булмаган ва амалий малакаси булмаган ходимларга топширилмайди. Якори малакали мутахассислар хисоб- китоблар вариантини танлайди, тахдил килади, бошкарув карорларини ишлаб чикади.
• ШК билан ишлаш барча ижрочиларнинг малакаси ошишига, уларнинг касбий тайёргарлиги юкори даражада булишига олиб келади.
• хисоб-китобларни кайта ишлаш ва хужжатларни расмийлаштириш натижасида тежалган вакт хисобига бир неча вариантларда хисоб-китоб килинади, шарт- шароитларнинг мукобил бахолари олинади. Бу асосланган карорлар кабул килиш ва тахлил этиш учун жуда зарур.
Компьютер технологияси хисобига тежалган вакт мутахассислар сонининг к;искзришига олиб келади, деб хулоса чикариш тугри эмас. Чунки хисоб-китобни ўтказиш асосий вазифа, яъни зарур кзрорни кабул килишнинг бир киск санапади, холос. Хисоб-китобларни амалга ошириш вакти кискарганда тахлил ва карор кабул килиш вакти узаяди.
Шу тарика автоматлаштирилган ахборот тизимини ва технологияларини яратиш мутахассислар сонининг кискаришига олиб келмайди, балки уларнинг мехнатини сифат жихатидан узгартириш имконини беради.
Ахборот технологияларини ифодаллаш имкониятининг самараси 1.13-жадвалда келтирилган.

4.5-ф. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯСИ ХАМДА ОМИЛЛАРИ
Иктисодиётнинг бозор шароитида фаолият курсатишига утиши, ахборот технологиялари сохасидаги ар автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш ва ривожлантириш амалиётига таъсир курсатади.

  1. Ишлаб чикариш персонал ЭХМ (ШК) ва хисоблаш-коммуникация тармоклари куринишидаги самарали хамда нисбатан арзон хисоблаш воситалари хам оммабоп, кулай булиб колди. Жахон хамжамияти

  2. кулаб-кувватлайдиган глобал ахборот структурасига кириш имкони юзага келди.

Бозорга турли хил ишга мулжалланган техник воситалар ва дастурий таъминот етказиб берилмокда. Улар кенг фойдаланувчилар доирасининг таъминотини анча самарали таъминлаши мумкин.
Шуни такцдлаш жоизки, ШКлар имкониятлари куйидаги фойдаланувчилар талабларига купрок мос келади: рахбарлар(турли даражадаги менежерлар) мутахассислар, техник ходимлар.
ЭХМ паркини шахсий компьютерлар ва улар базасида яратиладиган компьютер тармоклари хамда тизимлари фойдасига ривожланиши ва узгариши янги ахборот технологияларини куллашда бир катор куйидаги асосий тенденцияларни ажратиб курсатиш имконини беради:
• фойдаланувчиларнинг ШКда ишлаши .уларга ахборотни автоматик равишда кейта ишлаш тизимида фаол иштирок этиш ва бошкарув карорларини кабул килиш имконини беради. Энг охиридаги фойдаланувчига щлжалланган ШК уз-узини ургатиш (укитиш) воситалари, хатолардан химояланишнинг мослашувчан воситалари, айникса аппарат-дастурий воситалари ривожланади;
• ахборотни саклаш ва кидириш процедурасининг турли фойдаланувчилар, тизимлар ва бошкарув даражалари уртасида ахборот алмашиш самарадорлигига булган талаб ортади. Бу эса маълумотлар банки ва ЭХМ тармогидан фойдаланиш шароитида ахборотни каюта ишлашнинг комплекс технологиясини ишлаб чикаришни талаб килади: иктисодий-математик моделлаштириш, эксперт тизимларнинг замонавий аппаратидан фойдаланувчиларнинг иктисодий-математик таъминоти сифатида фойдаланиш.
3. Ахборот тизимлари фаолиятининг максадли йўналиши юзага келди, узгарди ва расмийлаштириб кўйилди. Ташкилот ишлаб чикариш фаолиятининг даромадлигини кучайтиришга кумаклашиш даражаси уларнинг фойдалилиги мезони булиб колди.
4. Татбик этилаётган ахборот тизимларини тегишли техник вазифалар ва фойдаланишнинг аник шарт-шароитларига мос равишда синаб куришга нисбатан катий шартлар ва талаблар юзага келди. Бундай синовлар давомида ахборот тизимларининг буюртмачи ходими нисбатан куп ва малакали манфаат куради.
5. Бошкарув фаолиятини автоматлаштиришнинг предмет сохаси кескин кенгаяди, бошкарув фаолиятини амалга ошириш даражаси, натижаларнинг аниклиги, уларни олиш тезкорлигига булган талаб ортйди. Ташкилот ичидаги турли ахборот тизимларининг интеграллашув тенденцияси ва турли ташкилотлар ахборот тизимларининг узаро фойдали коммуникация алокаси баркдрорлашди.
6. Купгина фаолият юритувчи ташкилотларда янги иловаларга (вазифаларга) булган эхтиёж кучаймокда. Янги иловаларга булган талаб ва уларни амалга ошириш уртасидаги дисбаланс тухтовсиз усиб бормокда. Шунинг окибатида туталланмаган иловалар нажми купайиб бораяпти. Мавжуд тизимларни янги шароитларга мослаш ёки техник воситалар, операцион тизимлар билан ишлаш учун модификациялаш харажатларининг усиб бориши туфайли иловалар сонини ошириш оксаяпти. Бундай холатдан чикиб кетиш учун охиридаги фойдаланувчиларни шахсий тизим ва уларнинг иловаларини яратишга жалб этиш, уларга кучли асбоб-ускуна воситаларини етказиб бериш лозим.
7. Автоматлаштирилган ахборот тизимидаги асосий букин барибир инсон булиб колаверади. Шуни кайд этиш лозимки, хозирги янги ахборот технологиялари фаолиятида тизимнинг охиридаги фойдаланувчи билан лойихаловчи, оператор, дастурчи, хизмат курсатув ходим уртасида аник тафовут йук. Бугунги кунда интерпретация услуби оркали уз дастурий-мулжалланган махсулотни — амалий дастурлар пакетини тезда ишлаб чикиш имконини берувчи тайёр дастур воситалари мавжуд.
8. Техник карорларнинг бутун ахамиятига карамасдан, ААТнинг ахамияти ва кимматини лойихалаштириш иштирокчилари ишлаб чикадиган ноёб махсулотлар белгилайди. Айни пайтда ААТнинг узок вакт ва мустахкам ишлаши учун ундан фойдаланиш буйича батафсил баён этилган йурикноманинг булиши хал этувчи ахамиятга эга булади.
9. ААТ яратишнинг асосий шартлари куйидагилар саналади: харажатларни коплашни таъминловчи самара манбаининг мавжудлиги бошкарув жараёнлари ва объектларини автоматлаштиришнинг талаб даражасини таъминлаш; объектнинг белгиланган талабларга мос холда ААТни яратишга тайёрлиги; ААТни яратиш талабига мос холда ташкилий, ишлаб чикариш, технологик тизимларни КрНТа курил ва модернизациялаш, ААТнинг техник лужжатларга мос холда техник ва дастурий воситалар билан жамланиш кафолати, ААТ ни талаб даражасидаги малакали ходим билан таъминлаш, ААТдан фойдаланувчиларни тайёрлаш ва кайта тайёрлаш. ААТни яратиш, ишлаш ва ривожланиш натижаларини белгиловчи асосий омиллар куйидагича:
• ходимнинг ахборотни кайта ишлашни автоматлаштириш тизимида ва бошкарув карорини кабул к;илишда фаол иштирок этиши;
• ахборот фаолиятининг ахборот бизнеси сифатида талкин к илиниши;
• аник бир объектда амалга ошириладиган дастурий-техник, технологик платформанинг мавжудлиги;
• ахборот тизими ва технологияси сохасида фойдаланувчилар талабларига мувофик илмий хамда амалий ишланмаларни яратиш ва татбик этиш;
• ташкилий-функционал узаро харакат шартларининг шаклланиши ва унинг математик, модел, тизим ва дастурий таъминоти;
• берилган самарадорлик мезонларини хисобга олган холда бошкарув сохасида аник амалий вазифаларни куйиш ва хал этиш.
5-боб.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish