36 хитой стратагемаси: ҳарбий ҳийлалар ва иқтисодий муваффақият сирлари Масъул муҳаррир



Download 1,45 Mb.
bet4/44
Sana03.07.2022
Hajmi1,45 Mb.
#735680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
36 хитой стратагемаси

3-ҳикоят. 589 йилда Суй сулоласи Янцзи дарёсининг жанубида жойлашган Чэн шаҳрини босиб олмоқчи бўлди. Юриш бошлашдан аввал суй қўмондони Хэ Жоби уч марта қўшин йўналишини ўзгартирди ва турли жойларда жангчиларини тўплади. Учинчи марта чэнликлар душманнинг ўз йўналишини ўзгартиришидан шунчалик ҳушёрликни йўқотдиларки, суйликларнинг тўсатдан ҳужуми қарийб қаршиликка учрамай, тўлиқ муваффақият қозонди.


Иккинчи стратагема: Чжаони қутқариш учун Вэйни қамал қилиш


Душманларни бирлашишига йўл қўйгандан кўра уларни
ажратиш афзал. Ким биринчи зарба берса, енгилади,
кимки охирги бўлиб зарба берса – ғалаба қозонади.
36 стратагема”дан
Изоҳ: Душман билан курашиш сув йўналишини бошқаришдек гап: ғаним ҳужум қиладиган жойда унинг босимини сув оқимини бургандек четга бур; оқмайдиган сувга тўғон қургандек душманнинг заиф жойига зарба бер.
1-ҳикоят. Бу воқеа эр.ав. IV аср ўрталарида, яъни Курашаётган подшоликлар даврида содир бўлган. Ци подшолигининг ҳукмдори ўз иттифоқчиси Чжао подшолигига Вэй подшолиги бостириб келгани сабабли ёрдам беришга отланди. Қадимги машҳур ҳарбий стратег Сун Унинг авлодидан бўлган Сун Бин Ци қўшинига қўмондонлик қилиш вазифаси топширилган саркарда Тян Цзига шундай деди: “Қачон тугунни ечиш керак бўлса, бор куч билан ипни тортиш керак эмас. Урушқоқ хўрозларни ўргатаётганда, уларни бир-бири билан уруштирмайдилар. Қачон қамални очиш лозим бўлса, у ерга яхшиси бормаган маъқул. Шундай ҳам у жойда қўшин кўп, балки улар бўлмаган жойга бориш керак. Чунки вэйлик энг яхши жангчилар Чжао ерларида, Вэй подшолигининг ўзи эса ҳимоясиз қолган. Шунинг учун мен Вэй пойтахтини қамал қилишни таклиф қиламан, шунда вэй қўшини ўзларининг подшоликларини қутқариш учун Чжаодан кетади”.
Тян Цзи Сун Биннинг маслаҳатига риоя қилди. Қачон вэй армияси Ци қўшинининг Вэй пойтахтини қамал қилганлиги ҳақидаги хабарни олгач, дарҳол қамал қилинган ўз пойтахтлари томон ёрдамга шошилишди. Ци қўшини эса Вэй армияси йўлида қулай жойда пистирма қўйди ва кўп сонли бўлишига қарамай, узоқ юришдан толиққан вэй жангчиларига қақшатқич зарба берди. Шундай қилиб Чжао подшолиги қутқариб қолинди.
2-ҳикоят. Қадимги конфуцийчиликка доир «Цзо-чжуан» («Цзо шарҳлари») рисоласида қуйидаги воқеа келтирилади. Эр.ав. 623 йилда Чу қўшини Цзян подшолигини қамалга олади. Бунга жавобан Цзин подшолиги қўшини Цзянни қутқариш мақсадида Чуга бостириб киради.
Эр.ав. 622 йилда Чу подшолиги Сун давлатига ҳужум қилади, у эса ўз навбатида ёрдам сўраб Цзин подшолигига мурожаат қилади. Цзин подшолигининг ҳукмдори Вэн эса Чу ҳукмдори олдида ўзининг 19 йиллик сургуни давомида берган ёрдами учун қарздор эди ва Чу подшолигига тўғридан-тўғри қарши чиқолмасди. Ҳукмдор Вэннинг маслаҳатчиси Ху Ян бундай вазиятдан чиқиш йўлини ўйлаб топди.
Цзин подшолиги Чу билан қариндошлик ҳамда ворислик муносабатлари билан боғланган ва қувғинда юрган Вэнга ҳурматсизлик билан муомала қилган Цао ва Вэй подшоликларига ҳужум қилиши керак эди. Шунда Чу подшолиги Цао ва Вэйни ҳимоя қилиш учун ўз қўшинини Сун подшолигидан чиқаришга мажбур бўларди. Натижада ҳийла амалга ошиб, шундай бўлди ҳам.
Сун Цзи ушбу стратагема моҳиятини шундай сўзлар билан очиб беради: «Уруш бамисоли сув кабидир. Худди сув сингари у доимий шаклга эга эмас. Кимки душман аҳволидан келиб чиқиб, ўз тактикасини тартибга солса ва шу йўл билан ғалабага эришса, уни илоҳийликка эришган деб ҳисоблаш мумкин».


Учинчи стратагема: Бировнинг пичоғидан фойдаланиб,
одам ўлдириш


Душман ҳақида ҳамма нарса аниқ, аммо дўстга келсак,
унга ишонч йўқ. Шундай пайтда душманни бартараф
этишда дўстдан фойдалангин, бироқ ўзинг куч ишлатма.
Бировнинг йўқотиши – бу сенинг фойдангга.
36 стратагема”дан

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish