36 хитой стратагемаси: ҳарбий ҳийлалар ва иқтисодий муваффақият сирлари Масъул муҳаррир


хитой стратагемаси ва ҳарбий санъат усуллари



Download 1,45 Mb.
bet3/44
Sana03.07.2022
Hajmi1,45 Mb.
#735680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
36 хитой стратагемаси

36 хитой стратагемаси ва ҳарбий санъат усуллари
Биринчи стратагема: Ҳукмдорни алдаб, денгиздан сузиб ўтиш


Кимки ҳамма нарсани олдиндан кўра олишга ҳаракат қилса,
ҳушёрликни йўқотади. Ҳар куни кўрадиган нарсанг шубҳа
уйғотмайди. Ойдин кун қоронғи тундан кўра яхшироқ яширади,
ҳамма нарсани очиб бериш – ҳамма нарсани яшириш демакдир.
36 стратагема”дан
Изоҳ: Бирон бир нарсани режалаштираётган кишига тунги қоронғиликдан ва яширин жойлардан наф йўқ. Ярим тунда ўғрилик қилиш, пана-пастқамда қароқчилик – бу жоҳил ва нодон кишилар ишидир.
Ҳийла ва айёрликлар маъносини биладиган одам бунақа йўл тутмайди.
1икоят. Бу стратагема Тан императори Тай-цзун ҳаётидан (VII аср) олинган ривоят билан боғлиқ. Тай-Цзун Кореяда жойлашган Когурё давлатига қарши қўшин тортади. Уч юз минг кишилик қўшин бошчилигида Шарқий денгиз бўйига келганда, чексиз уммон кенгилигини кўргач, унинг руҳияти тушади. Улкан денгиздан қандай кечиб ўтиш керак? Шунда генерал Сюэ Жэнгуй маккорона режа ишлаб чиқади. У император амалдорларига тўлқинланаётган денгизга қарашни таъқиқлайди, ўзи ҳукмдорга мурожаат қилади: “Зоти олийлари, денгиздан худди қуруқликдан ўтгандек ўта олармидингиз?”.
Келгуси куни императорга денгиз бўйида истиқомат қилувчи бой деҳқон аскарларга озиқ-овқат олиб келганлиги ва ҳукмдорга садоқати ҳамда эҳтиромини шахсан ўзи билдирмоқчи эканлигини етказишди. Тай-цзун денгиз соҳилига борди, аммо денгиз минглаб чодирлар ортида маҳорат билан кўздан беркитилганди. Деҳқон ҳурмат-иззат билан императорни уйга киришга таклиф қилди. Уйнинг ҳамма жойига пардалар илинган ва деворларига гиламлар қоқилганди. Император мулозимлари билан ўз жойларини эгаллагач, шоду-хуррамлик билан базм бошланди. Бир муддат ўтгач император дераза ортидан шамолнинг хуштагини эшитди ва уйнинг чайқалаётганини сезди. У хизматкорларига пардани очишни буюрди ва атрофда мавжланаётган денгизни кўрди. “Қаердамиз?” – сўради у. “Бутун қўшинимиз Когурё қирғоқлари томон ҳаракат қилмоқда”, - жавоб берди маслаҳатчиларидан бири. Император ҳеч нимани ўзгартириб бўлмаслигини англагач, ўзида шижоат пайдо бўлди. Энди у ўз қўшинини номаълум ўлка сари бошлаб борар эди.
2-ҳикоят. Бир куни Кун Жунга (153-208 й.) қарашли шаҳарлардан бирини душманлар қамал қилишди. Ташқаридан ёрдам олмай, қамалга қарши туришнинг иложи йўқ эди. Бунинг йўлини Тай Шици деган шахс ўйлаб топди. Келаси куни у учта отлиқ жангчи ҳамроҳлигида қамал қилинган шаҳар дарвозасидан ташқари чиқди. Шаҳардан бироз узоқликдаги қўналғада жойлашган душман жангчилари бу ғалати сайрни кузатиб туришарди. Тай Шици шаҳар деворига нишон ўрнатиб, ўз одамлари билан камон отишда машқ қила бошлади. Қачонки улар барча ўқларини отиб тугатгач, тўрталаси ҳам отга миниб, шаҳарга қайтдилар.
Кейинги кун аввалгидек яна ҳаммаси такрорланди. Душман лагерида баъзилар бу ўқ отишни томоша қилиш учун туришди, аммо қолганлар ётишда давом этиб, ҳатто ўгирилиб ҳам қарашмади. Бу ҳолат учинчи кун ҳам такрорланди, бироқ энди душман жангчиларидан биронтаси камондан ўқ узиш машқларини эътиборга лойиқ деб ҳисобламади. Натижада тўртинчи кун Тай Шици ушбу машқнинг ўртасида отга сакраб минди ва унга бор кучи билан қамчи уриб, ёрдам сўраб ёзилган мактуб билан халқа сингари ўраб олган душман орасидан ўқдай ёриб ўтиб кетди. Қачон душман ўзига келиб, уни ортидан қувишга тушганда, Тай Шици аллақачон тоғлар ортида яширинганди.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish